14-январъ — Ватан
ҳимоячилари куни.
——————————————
ЯШАШНИ ЎРГАНИНГ ВАТАН УЧУН СИЗ!..
* * *
ҲАРБГА КУЗАТИШ
Эшелон
Эшилиб жўнашга тайёр.
Исмсиз туйғулар тўполонида
Кўзингиз йилтиллаб кулади – қатор
Оппоқ қалпоқларнинг пешайвонида.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Унутманг.
Бир буюк Ватан эди бу –
Хайр, йигит бўлиб жўш болам, деган.
Унутманг,
Бир буюк халқ эди – кулгу
Ва йиғи аралаш «Хўш, болам!» деган.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Икки йил –
Бир суврат, қувноқ ва тетик,
Сулувлар ўтганда боқасиз ташна.
Чиданг, оёқларни ғажиса этик,
Чиданг, белингизни қисганда тасма.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
«Қариялар» билан ҳали қувнайсиз –
Хат келса, бурунга тушади чертки;
Картошка арчасиз,
Пиёз тўғрайсиз –
«Ватанга хизмат»нинг бўлмайди чеки.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Бегона ерларда
Мусофир ҳислар
Қийнаса, гумону ўйлар бўлади.
Ишонинг,
кутади вафодор қизлар,
Ҳали қўша-қўша тўйлар бўлади!
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Хаёлни йиғинг сиз,
Қуролни олинг,
Отишни, қувишни ўрганиш шартдир.
Ер тепиб,
Ер тепиб,
Ер қадринг билинг,
Озод юрмоқ дарди – энг улуғ дарддир.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Сизга ҳарбий шоир юрагин ушлаб,
Бўзлаб эмаклашни ўргатди бир кез.
Ўлишни ўргатган ўтган урушлар,
Яшашни ўрганинг Ватан учун сиз!
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Турли элу элат
Олис маконда
Қўшиққа солганда туйғуларини,
Сиз ҳам ёниб куйланг туркий лисонда
Эргаш Жуманбулбул туркуларини!
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Гарчи поёни йўқ дунёси ичра
Не йўлу не манзил кутади сизни.
«Ой бориб, омон кел!» нидоси ичра
Ота юрт, она тил кутади сизни!
Хайр.
Хайр, йигитлар!
Хайр!
1985
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҳимоячилари куни.
——————————————
ЯШАШНИ ЎРГАНИНГ ВАТАН УЧУН СИЗ!..
* * *
ҲАРБГА КУЗАТИШ
Эшелон
Эшилиб жўнашга тайёр.
Исмсиз туйғулар тўполонида
Кўзингиз йилтиллаб кулади – қатор
Оппоқ қалпоқларнинг пешайвонида.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Унутманг.
Бир буюк Ватан эди бу –
Хайр, йигит бўлиб жўш болам, деган.
Унутманг,
Бир буюк халқ эди – кулгу
Ва йиғи аралаш «Хўш, болам!» деган.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Икки йил –
Бир суврат, қувноқ ва тетик,
Сулувлар ўтганда боқасиз ташна.
Чиданг, оёқларни ғажиса этик,
Чиданг, белингизни қисганда тасма.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
«Қариялар» билан ҳали қувнайсиз –
Хат келса, бурунга тушади чертки;
Картошка арчасиз,
Пиёз тўғрайсиз –
«Ватанга хизмат»нинг бўлмайди чеки.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Бегона ерларда
Мусофир ҳислар
Қийнаса, гумону ўйлар бўлади.
Ишонинг,
кутади вафодор қизлар,
Ҳали қўша-қўша тўйлар бўлади!
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Хаёлни йиғинг сиз,
Қуролни олинг,
Отишни, қувишни ўрганиш шартдир.
Ер тепиб,
Ер тепиб,
Ер қадринг билинг,
Озод юрмоқ дарди – энг улуғ дарддир.
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Сизга ҳарбий шоир юрагин ушлаб,
Бўзлаб эмаклашни ўргатди бир кез.
Ўлишни ўргатган ўтган урушлар,
Яшашни ўрганинг Ватан учун сиз!
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Турли элу элат
Олис маконда
Қўшиққа солганда туйғуларини,
Сиз ҳам ёниб куйланг туркий лисонда
Эргаш Жуманбулбул туркуларини!
Хайр,
Хайр, йигитлар!
Хайр!
Гарчи поёни йўқ дунёси ичра
Не йўлу не манзил кутади сизни.
«Ой бориб, омон кел!» нидоси ичра
Ота юрт, она тил кутади сизни!
Хайр.
Хайр, йигитлар!
Хайр!
1985
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•