ҲАЗРАТИ ИМОМ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ ҲИКМАТЛАРИ
раҳматуллоҳи алайҳ
Сўрадилар:
- Ризо недир?
Айтди:
- Ўзингни Ҳаққа топшириб, яхшиликми, ёмонликми - не келса ризо бўлмоғингдир!..
***
Сўрадилар:
–Ихлос недир?
Айтди:
– Амалларининг офатлардан халос бўлмоғингдир.
* * *
Сўрадилар:
– Таваккул недир?
Айтди:
– Аллоҳга суянмоқ – Аллоҳни билиб, Раззоқлигига эътимод этиб ишонмоқдир.
* * *
Дедилар:
– Муҳаббат недир?
Айтди:
– Буни Бишри Хофийдан сўрангизлар, токи у тирик экан, бунга жавоб айтолмасман (ундан уялурман)!
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•