‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
1. 🙅♀Бақириш фақат бақириш эмас...
Бақириш - ўзингизни ёмон ҳис қилишга, хатто уйқусизликка сабаб бўладиган бир жараён.
Шахсан ўзим болаларимга бақиришни тўхтатганимдан сўнг ажиб бир хотиржамликни ҳис қилдим. Болаларим ҳам бир-бирларига бақирмай қўйдилар.
Айниқса, катта ўғлим тез-тез такрорлаб турадигани мана бу сўзларини гапирмай қўйди: “ Сиз дунёдаги энг ёмон, энг жаҳлдор онасиз. Сизни энди яхши кўрмайман”.
2. 🙏Болаларим мен учун энг муҳим инсонлар
Ўзимга-ўзим болаларимга бугун мутлақо бақирмайман деб сўз берган кун анча хотиржам ва сабрли бўлдим. Чунки, ”нима қилсалар ҳам бақирмайман” деб онт ичганим учун ҳам сабр қилишга мажбур эдим.
Айниқса, ўзгалар олдида бақирмаганим учун ҳам ўзимни тинч ҳис қилдим. Гарчи атрофдагиларнинг мен ҳақимда нима деб ўйлашлари мен учун аҳамиятли жуда бўлмасада, тушундимки, бошқаларки мени шундай муҳокама қилишса, билмадим, мен учун энг азиз инсонлар-болаларим мен тўғримда нималарни ўйлашаркин.
3.🤔 Бола нафақат бола , балки бир бутун шахсият
Худди мен каби болаларимнинг ҳам яхши ва ёмон кунлари бор.
Баъзи кунларда хушкайфият, баъзида эса маҳзунлар. Бу барчага хос ҳолат .
Баъзида жуда осон, баъзан эса қийинчилик билан йўриғимга юрадилар. Хато қилганларида нега бундай қилганларини тагига етмай туриб уларга бақириш, болаларнинг ўқишига, ўсишига ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини минг афсуски, шахсан ўз болаларим мисолида англадим.
4. 🤬 Болаларимнинг ҳар олган нафасини назорат қилавериш ўрнига ўзимнинг ғазабимни назоратга олишни мақсад қилдим
Нима қилсам қиламан лекин, уларни ҳар лаҳзада назорат қилишдан воз кечаман деб ўзимга сўз бердим. Бунда тартиб- интизом мавзусини нотўғри тушунмаслик лозим. Болани оқилона назорат қилиш бошқа, ҳар қадамини тергаб туриш бошқа экан. Энди бақиришга сарфлайдиган куч-қувватимни бола тарбияси борасидаги маълумотларни ўрганишга сафлайман.
5.🙊 Бақириш фойда бермайди
Бақиришдан воз кечиб, ундан анча фойдали бир усул кашф этдим. Масалан кўчага чиқадиган бўлсак, уларга бақириш ўрнига “ қани, болажонлар, ким энг биринчи бўлиб тайёрланиб, эшик олдида кутади” дейман. Бу фойда беряпти. Болалар ҳам ХОТИРЖАМ ,мен ҳам.
6. 🍁Унутмаслигим шарт
Бақириш аслида анча куч талаб қиладиган иш. Кўпинча бу ғазаб келганида мияга келган энг осон ечимга ўхшаб кўринади.
Аммо, бақирган пайтимизда биз дунёдаги энг хунук қиёфага кириб қоламиз ва муаммо ҳал бўлиш ўрнига баттар чигаллашди.
7. 🦋Аслида муаммо болаларда эмас, менинг ўзимда
Бақиришни ташлаганимдан кейин болалардан ҳам кўпроқ ўзимни ташвишга қўйганимни, хато ўзимда эканини тушундим.
8. 💜 Ўзимни кузатишим ва тузатишим зарур
Авваллари бошқаларнинг тутумларини таҳлил қилишни яхши кўрардим. Ўзимга у қадар аҳамият бермасидим. Бақиришни “ташлаганимдан” бери ўзимга ва ҳаракатларимга эътиборли бўляпман ва бу ўзимга бўлган ҳурматимни оширяпти.
9. 🌺Дунёдаги энг хунук аёл бақираётган аёл
Мен болаларим тасаввурида дунёдаги энг хунук аёл бўлиб муҳрланиб қолишни хоҳламайман.
Қолаверса, болалар ўрнакни энг аввало ота-оналаридан олишларини ҳисобга олсак, уларга бақироқ она сифатида намуна бўлиш бу энг ёмон намуна .
https://t.me/llogoped