⚡️ Россия армияси Украинада ўқ-дориларни эшакларда ташишни бошлади
Украинадаги Россия қўшинлари илгари ҳужумлар учун фуқаролик автомобиллари ва электр скутерларидан фойдаланган бўлса, кескин транспорт етишмовчилиги сабаб энди улар эшак ва отлардан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда ҳарбий журналистларга таяниб, “The Moscow Times” хабар берди.
Telegram’даги “Кирилл Фёдоров/Война История Оружие” канали Мудофаа вазирлиги томонидан бир бўлинмага жўнатилган янги “от-арава транспорти” ҳақида ёзган.
Маълум қилинишича, Россия Мудофаа вазирлигининг транспорт ва юк ташиш техникаси рўйхати ҳақидаги буйруғига кўра, юк ташиш воситаси сифатида ҳайвонлар, жумладан, эшак ва хачирлар ишлатилиши мумкин.
📰 Батафсил либералистда...

“Аскарлар олдинги чизиққа ўқ-дориларни олиб бориш учун эшак билан таъминланди. Нима деб ўйлагандингиз? Машиналар бугунги кунда танқис!”, деб ёзади манбалар.