Liberalist


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Liberalist – eng ishonchli yangiliklar kanali!
Bizda:
🔥 So'nggi yangiliklar!
📑 Tahliliy maqolalar!
🌐 Statistik maʼlumotlar!
Taklif va murojaatlar uchun: @advreklama_1

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇫🇷Оқ уй Озодлик ҳайкалини Францияга қайтариш талабига жавоб берди

"АҚШнинг ёрдами туфайли французлар бугунги кунда немис тилида гаплашмайди. Сизлар бизнинг буюк мамлакатимиздан миннатдор бўлишингиз керак", — деди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт Европа парламентининг француз депутати Рафаэл Глюксманннинг талабига жавобан.

📰 Батафсил либералистда...


O'zbek telegram maydonidagi saviyali kanallar ro'yxati.

@globalinfouz.

@econosfera.

@harbiy_texnik.

@Liberalist_uz.

@ribokaofficial.

@qiziqarligeografiyauzz.

@magnate_1.

@zerikkanda_kirgani.

@politicopro.

@spetsnaz_qurolli_kuchlar.

@armiyauzbekistantop1.

@siyosatshunoslik_1.


☞  Barchasiga obuna bo'lib qo'yish tafsiya qilinadi.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор #Тарқатинг
"Опен бюджет"да овоз бериш тизими ўзгарди.

"Опен бюджет"да овоз бериш бўйича янги маълумот. Энди овоз бермоқчи бўлган ҳаммага худди аввалгидек смс-хабарлар келади. Ушбу видеони тўлиқ кўриб тушуниб олинг.

Бу янгиликни группаларга ва "Опен бюджет"га овоз йиғаётган яқинларга тезда юбориб қўйинг.

📰 Батафсил либералистда...


🇷🇺🇺🇸 Владимир Путин эртага Доналд Трамп билан суҳбат ўтказади — Россия президенти матбуот

Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Кремл Путин ва Трамп ўртасидаги бўлажак суҳбат тафсилотларини ошкор қилмайди;

◾️ Россия президенти ҳар куни фронтдаги жангчилар билан мулоқот қилади;

◾️ “Америка Овози” ва “Озодлик Радиоси” ташвиқот билан шуғулланувчи оммавий ахборот воситалар ҳисобланади, аммо уларни ёпиш АҚШнинг ички иши ҳисобланади;

◾️ Беларус президенти Александр Лукашенконинг Владимир Путинга Украинадан қўнғироқ бўлгани ҳақидаги сўзларига изоҳ бермаймиз.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Украинада қисқа муддатли ўт очишни тўхтатишни талаб қилмоқда, чунки ҳарбий ҳаракатлар давом этиши музокаралар жараёнига тўсқинлик қилади — Марко Рубио

АҚШ Давлат департаменти раҳбари бу ҳақда CBC телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Бу жуда узун фронтда олиб борилаётган уч йиллик мураккаб уруш, жуда кўп қийинчиликлар бор. Ҳеч ким буни осон бўлади демаяпти, бироқ мен ҳамма режа қандай эканлигини тушунишини хоҳлайман. А режа асосида отишмани тўхтатиб, Б режасига ўтишимиз керак. Бунинг учун барча музокара столига ўтириши шарт. Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бевосита бўлиши шарт эмас. Улар бир-бирига қарата ўқ узаётган пайтда урушни батамом тугатиш тўғрисида келишиб олиш қийин ва шунинг учун ҳам президент Трамп оташкесимни хоҳлайди", — дея аниқлик киритди Давлат департаменти раҳбари.

Рубионинг сўзларига кўра, G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Канадада учрашиб, агар Россия Украинада ўт очишни тўхтатишдан бош тортса, унга қарши қўшимча санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилган.

📰 Батафсил либералистда...


Магнит бўрони душанба кундан бошлаб ер аҳолисини безовта қилади — у чоршанбагача давом этади.

Об-ҳаво ўзгаришларига сезгир одамлар кучли заифлик ва бош оғриғини ҳис қиладилар. Ягона чора — кўпроқ сув ичиш ва камроқ зўриқиш.

📰 Батафсил либералистда...


АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Махсус вакил Уиткофф Москвада жиддий музокаралар олиб бормоқда. Россияда ҳаммаси яхши кетаётгани ҳақида эшитдим. Бугун бизнинг ишларимиз қандай кетаётгани ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўламиз, деб умид қиламан;

◾️ Путин умид бахш этувчи баёнот берди, лекин у тўлиқ эмас эди. Россия томонидан ўт очишни тўхтатишни кўришни истардик. Россия тўғри иш тутишига умид қиламиз;

◾️ АҚШ Украина билан ҳудудий масалаларни, жумладан, можародан кейин Киев йўқотадиган ерларни муҳокама қилмоқда. Шунингдек, Запороже АЭС устидан назорат масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда;

◾️ Биз тез орада Россия сулҳ битимида қатнашадими ёки йўқми, билиб оламиз. Агар Москва унда қатнашмаса, бу дунё учун умидсизликка солувчи вазият бўлади;

◾️ Менимча, Гренландиянинг аннексияси амалга ошади. Гренландия бўйича битим тузишга тўғри келади;

◾️ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан ҳали ҳам яхши муносабатдаман;

◾️ Биз Канада учун субсидияларга йилига 200 миллиард доллар сарфлаймиз. Канада фақат штатларимиздан бири сифатида қолиши керак. Чегара — сунъий чизиқ, унинг ҳеч қандай маъноси йўқ.

📰 Батафсил либералистда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Путин билан учрашиб, суҳбатлашишдан мамнун бўлар эдим — Доналд Трамп

📰 Батафсил либералистда...


🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Кремлда Путин ва Трамп учрашуви апрел ёки май ойларида бўлиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда

Cобиқ ва амалдаги рус амалдорларининг нашрга маълум қилишича,, энг кўп муҳокама қилинаётган сценарийлардан бири учрашув санасини Пасха байрамига тўғри келишидир. 2025 йилда православ ва ғарб черковлари Пасхани 20 апрелда нишонлайди.

Манбаларнинг айтишича, Москва учрашувни имкон қадар кечроқ ўтказишни афзал кўради, чунки бу вақт давомида Вашингтон томонидан урушни тўхтатиш эвазига кўпроқ имтиёзлар олиш мумкин. Чунки "ҳозир вақт Кремл томонида".

Шу билан бирга, Россия ҳукумати учрашув ўтказишни жудаям чўзиб юборишни ҳам истамайди, чунки Вашингтоннинг бу масалага қизиқиши сўниб қолишидан хавотирда. Айни пайтда, Европа ва АҚШ ичида ҳам Москва билан яқин ҳамкорликка қарши кайфият тобора кучайиб бормоқда. Агар учрашувни узоқ муддатга кечиктиришса, Ғарбдаги сиёсий вазият ўзгариб, музокара ўтказиш имконияти янада қийинлашиши мумкин. Шу боис, Кремл учрашувни ҳеч бўлмаганда "июндан кечиктирмаслик" керак, деб ҳисобламоқда.

📰 Батафсил либералистда...


Х тармоғига оммавий киберҳужум амалга оширилди — Илон Маск

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир неча соат давомида узилишлардан шикоят қилишди.

"Х тармоғига оммавий киберҳужум амалга оширилди (ва ҳалигача давом этмоқда). Ҳар куни ҳужумларга дуч келамиз, бироқ бу сафар жуда кўп ресурслар жалб этилди. Катта мувофиқлаштирилган гуруҳ ёки бирор давлат бу ишда қатнашган. Вазиятни кузатяпмиз", — деб ёзди Илон Маск Х ижтимоий тармоғида.

Downdetector сайти маълумотларига кўра, 10 март куни Х ижтимоий тармоғида учта глобал узилиш юз берган. Фойдаланувчилар бир неча соат давомида сайт ва илова орқали киришда муаммолар юзага келганидан шикоят қилишган.

📰 Батафсил либералистда...


🇪🇺 Европа ўзининг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун миллиардлаб евро сарфламоқда, бироқ бу маблағларнинг асосий қисми чет элга кетмоқда — Еврокомиссия раҳбари

Урсула фон дер Ляйен Европани “қайта қуроллантириш” режасини илгари сурар экан, ЕИ давлатлари мудофаа учун сарфлаётган маблағларнинг катта қисми иттифоқ ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётганидан афсус билдирди.

"Бугунги кунда мудофаа соҳасига йўналтирилаётган сармояларнинг 80 фоизи Евроиттифоқдан ташқарида ишлатилмоқда. Ҳолбуки, бу маблағлар Европада янги иш ўринлари яратиш, илғор тадқиқотлар ва технологик тараққиётга хизмат қилиши мумкин эди. Атиги 20 фоизи ўз ҳудудимизда қолмоқда", — дея фикр билдирди фон дер Ляйен Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат Европа учун хавфли сигнал ҳисобланади.

"Янги геосиёсий таҳдидлар ортиб бораётган бир пайтда, қитъа ўзининг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаши, ресурсларини ичкарида самарали ишлатиши лозим. Акс ҳолда, Европа қуролланиб, лекин бошқаларни бойитишда давом этаверади", — дея қўшимча қилди Еврокомиссия раҳбари.

📰 Батафсил либералистда...


Француз оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган CSA сўрови натижаларига кўра, французларнинг 59% бошқа давлат харажатларини қисқартириш ҳисобига мудофаа бюджетини оширишни қўллаб-қувватлайди.

Бу ғоя эркаклар (63%) орасида кўпроқ қўллаб-қувватланади, аёллар орасида эса бу кўрсаткич 55% ни ташкил қилади.

Бу фикрни 65 ёшдан ошганлар ва 18-24 ёшдагилар энг кўп қўллаб-қувватлайдилар, 25-34 ёшдаги фуқаролар эса энг кам тарафдорлик билдирганлар.

📰 Батафсил либералистда...


🌙 Рамазон ойининг 10-куни учун саҳарлик ва ифторлик вақти, шунингдек оғиз ёпиш ва оғиз очиш дуолари. ☝️

🇺🇿 Тошкент вақти билан соат:
⌚️ 05:25 да оғиз ёпилади.
⌚️ 18:27 да оғиз очилади.

📰 Батафсил либералистда...


O'zbek tilidagi saviyali axborot kanallari.

☞ Barchasiga obuna bo'lib qo'yish tafsiya qilinadi. Aks xolda yolg'on axborot girdobiga tushib qolishingiz hech gap emas.

@globalinfouz - Siyosat va Iqtisodiyot hamda ilmiy saviyali maqola yozib boruvchi kanal.

@econosfera - Sizning iqtisodiy va moliyaviy yo'lboshchingiz.

@Siyosatchi_Politician - Davlat boshqaruvi, siyosat va tarixga oid kuchli postlar sizni qiziqtirsa bu kanal aynan siz uchun.

@harbiy_texnik - Siyosiy saviyali hamda axboriy telegram kanal.

@Liberalist_uz — iqtisodiy va siyosiy yangiliklarning ishonchli manbai!

@ribokaofficial - Ilm-fan oddiy va tushunarli tilda. Foydali bilimlar manbai

@qiziqarligeografiyauzz - Qiziqarli geografik ma'lumotlar kanali.


Хитой, Россия ва Эрон март ойининг биринчи ярмида Эроннинг Чабахар порти яқинида қўшма денгиз машқларини ўтказади — Хитой Мудофаа вазирлиги.

📰 Батафсил либералистда...


Украина Қуролли Кучлари сулҳга салбий муносабат билдиради, чунки бу урушда жуда кўп дўстларини йўқотди — Washington Post.

Нашрнинг Украина ҳарбийларига таяниб ёзишича, Украина жангни давом эттириши керак ва ён бериши мумкин эмас. Агар Украина бироз бўлса ҳам ён берса, россияликлар ҳамма нарсани тортиб олади.

"Биз тинчликни ўз шартларимиз асосида топишимиз керак," — деди украиналик командир.

📰 Батафсил либералистда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қойил
Бунақа табрикни кўрмагансиз.

8-март муносабати билан ҳарбий академия йигитлари юртимиздаги барча аёл ва қизларни ўзгача услубда табриклашибди.

Азиз аёлларимиз бундан ҳам зўр табрик ва эътирофга муносиблар.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Зеленский Украинага хавфсизлик кафолатларини АҚШ эмас, Европа томонидан берилишини тан олиши керак — Қўшма Штатлар Молия вазири Скотт Бесcент.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸🇮🇷 Reuters: Трамп маъмурияти халқаро келишув доирасида Эрон нефт танкерларини тўхтатиш ва кўздан кечириш режасини кўриб чиқмоқда

Нашр маълумотларига кўра, Доналд Трамп Эронни жаҳон иқтисодиётидан ажратиш ва унинг нефт экспортларини нолга тушириш учун “максимал босим” кампаниясини қайта бошлашга ваъда берган.

Бу Эронга ядро қуролига эга бўлиш имкониятини бермаслик мақсадида амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

📰 Батафсил либералистда...


🇩🇪 Германия парламенти учун сайловларда ғалаба қозонган ХДИ/ХСИ блоки етакчиcи Фридрих Мерц мамлакат иқтисодий ўсишини рағбатлантириш учун 500 миллиард евролик фонд ташкил этилишини эълон қилди.

Бундан ташқари, Мерц давлат қарзини чеклаш тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилаётганини, бу эса мудофаа харажатларини ошириш имконини беришини маълум қилди.

📰 Батафсил либералистда...

Показано 20 последних публикаций.