КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Hurmatli jamoat!
-Siz bu sahifa orqali "Ko'zli ota masjidi va Ustozimiz Hoshimjon domla" ning diniy va ilmiy maruzalaridan bahramand bo'lib borasiz.
👉🏻Instagram | https://instagram.com/kuzli_ota_masjid?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

❓167-CАВОЛ:
Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@kuzli_ota_masjid


ҲОМИЛАДОР ЁКИ ЭМИЗИКЛИ АЁЛНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

❓164-CАВОЛ:
Рамазон ойида рўза тутишни ният қилгандим, аммо эмизикли болам бор. Бундай ҳолда рўза тутсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутганда боласига ёки ўзининг жонига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмайди ва кейинчалик рўзанинг қазосини тутиб беради. Бу ҳақида мўътабар манбаларимизда қуйидагича дейилган:

الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ

“Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўз жонига ёки боласига зарар етишидан қўрқса, рўзани очади ва (имкон бўлганда) қазосини тутади. Уларга рўзани очгани учун каффорат лозим бўлмайди. Зеро, “Хулоса”да шундай дейилгандир” (манба: “Фатавои ҳиндия”).
Бошқа бир манбаъда шундай дейилади:

(وَلِلْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ إذَا خَافَتَا عَلَى الْوَلَدِ أَوْ النَّفْسِ ) أَيْ لَهُمَا الْفِطْرُ دَفْعًا لِلْحَرَجِ وَلِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { إنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ الْمُسَافِرِ الصَّوْمَ وَشَطْرَ الصَّلَاةِ وَعَنْ الْحَامِلِ وَالْمُرْضِعِ الصَّوْمَ } قَيَّدَ بِالْخَوْفِ بِمَعْنَى غَلَبَةِ الظَّنِّ بِتَجْرِبَةٍ أَوْ إخْبَارِ طَبِيبٍ حَاذِقٍ مُسْلِمٍ كَمَا فِي الْفَتَاوَى الظَّهِيرِيَّةِ عَلَى مَا قَدَّمْنَاهُ ؛ لِأَنَّهَا لَوْ لَمْ تَخَفْ لَا يُرَخَّصُ لَهَا الْفِطْر

яъни: “Ҳомиладор ва эмизикли аёл боласи ёки ўзига зарар етишидан қўрқса, рўзани очиши жоиз бўлади. Бу рухсат қийинчиликни кетказиш учундир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мусофирдан рўзанинг (ҳаммасини) ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзанинг (ҳаммасини) кўтарган”, деганлар (Имом Насаий Анас ибн Моликдан ривоят қилган). Ҳомиладор ёки эмизикли аёлнинг рўзани очиши зарардан қўрқишга боғлаб қўйилди. Бу қўрқув ё тажрибалар натижасида пайдо бўлган ғолиб гумон билан ёки мусулмон, моҳир табибнинг хабар бериши билан юзага келади. Фатавои Зоҳирияда шундай келган. Агар ҳомиладор ёки эмизикли аёл боласи ё ўзининг жонига зарар етишидан қўрқмаса, рўзани очишига рухсат берилмайди” (манба: “Баҳрур-роиқ”).

Демак, ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутса боласига ёки ўзининг жонига зарар етишини тажриба орқали билса, ёки буни тажрибали, билимдон мусулмон (дин-диёнатли) тиббиёт ходими хабар берса, рўза тутмайди. Имкон топганда қолдирилган кунларни ҳар бир кунига бир кундан қазосини тутиб беради.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмаганлари учун фидя бермайдилар. Чунки улар келажакда рўзанинг қазосини тутишга қодир ҳисобланадилар.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар боласи ёки жонига зарар етмайдиган бўлса, рўза тутишлари шартдир. Уларга юқоридаги рухсатлар тегишли ҳисобланмайди. Айниқса болалари таом ейишга ўрганган эмизикли аёллар бу борада тақво билан иш тутишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@kuzli_ota_masjid


АЁЛ КИШИ РАМАЗОНДА:

- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!

❕Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!"
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!

@kuzli_ota_masjid


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!


Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Сизларга бир гап айтайми?

Рамазон ойида бир инсонга Жаннатни тиладим, Ҳамда Аллоҳни байтига боришни тиладим топингчи у ким экан? 😊

Қизиқ бўлса...
Каъбани 👇 устига босиб кўринг!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋

....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... 
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

@kuzli_ota_masjid
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


Рўзадорлар қани?

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Жаннатнинг бир эшиги бордирки, унинг номи Райёндир. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” дейилади. Уларнинг охиргиси кириши биланоқ ушбу эшик ёпилади” (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

@kuzli_ota_masjid


5-taraveh namozi ✨


РЎЗАДОР ҲОЛДА ЗОНТ ЮТИШ
#рўза

❓181-CАВОЛ:
Ошқозон касаллиги билан бемор бўлган кишига махсус мослама – зонт юттириш орқали ташхис қўйилади. Бунда зонт ютаётган бемор рўзадор бўлса унинг рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ошқозон текширув мосламаси (зонт) деганда – оғиз орқали ютилиб, бир учи ташқарида қолиб, иккинчи учи ошқозонга етиб борадиган тиббий қурилма тушунилади. Ушбу мосламадан асосан ошқозонни тасвирга олиш ва ундаги касалликка ташхис қўйиш учун фойдаланилади. Ташхис амалиёти тугаганидан сўнг мазкур мослама оғиз орқали қайта чиқариб олинади.

Бемор рўзадор ҳолида ошқозон текширув мосламаси (зонт)ни қуруқ ҳолида ютса, унга ёғ ёки бирор дори воситаси суртилмаган бўлса – бу унинг рўзасини бузмайди. Чунки ҳанафий мазҳабининг умумий қоидасига кўра қорин қисми(жавф)га кирган нарса у ерда ўрнашиб қолсагина рўзани бузади. Бу ҳақида Имом Косоний шундай дейдилар:

أَنَّ اسْتِقْرَارَ الدَّاخِلِ فِي الْجَوْفِ شَرْطُ فَسَادِ الصَّوْمِ

яъни: “Ичкарига кирган нарсанинг ўша ерда ўрнашиб қолиши рўза бузилишининг шартидир”. (Манба: “Бадойиъус Санойиъ”).
Фиқҳий манбаларимизда ушбу қоидага қуйидаги ҳолатни мисол қилиб келтирилган:

لَوْ شَدَّ الطَّعَامَ بِخَيْطٍ وَأَرْسَلَهُ فِي حَلْقِهِ وَطَرَفُ الْخَيْطِ فِي يَدِهِ لَا يُفْسِدُ الصَّوْمَ إلَّا إذَا انْفَصَلَ

яъни: “Агар бирор таомга ип боғлаб ҳалқумидан ўтказса (яъни ютса), ипнинг бошқа тарафи қўлида қолса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади” (манба: “Баҳрур-роиқ”).

Демак, ошқозон текширув мосламасининг бир учи ташқарида қолиб, тўлиқ ичкарига кирмагани ҳамда ошқозонда ўрнашмагани сабабли рўзани очмайди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида айтиб ўтилганидек зонт ютиш жараёнида унга ёғ ёки дори суртилмаган, қуруқ ҳолатда бўлиши лозим. Акс ҳолда рўза очилади. Воқеликда эса ёғ суртилмаган ҳолда зонт ютиш бемор учун катта машаққат туғдиради. Баъзан мослама учидаги тасвирга олиш қурилмасини ошқозонга сув юбориш орқали тозалаб туриш зарурати пайдо бўлади. Сувнинг ичкарига кириши билан шубҳасиз рўза бузилади.

Зонт орқали ошқозонни текшириш асносида юқоридаги каби ноқулайликлар келиб чиқадиган бўлса, бемор шариатнинг умумий рухсатидан фойдаланиб, ўша кунги рўзани Рамазондан кейин бир кун тутиб бериши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@kuzli_ota_masjid


Репост из: Oxun bobo markaziy masjidi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЛЛОҲ ЭЗГУЛИК ҚИЛУВЧИЛАРНИ СЕВАР

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


4-taraveh namozi 🌙


АВВАЛ ИФТОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ШОМ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИМИ?
#рўза

❓169-CАВОЛ: Рўза тутган киши оғиз очиш пайтида яъни ифторлик вақтида шом намозини ўқимасдан оғиз очадими ёки шом намозини ўқиб бўлиб кейин оғиз очиладими? Баъзи инсонлар шом намозидан олдин десалар, баъзилари шом намозидан кейин дейдилар. Рамазон рўзасидан бошқа нафл рўзаларидачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ عَلَى رُطَبَاتٍ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّىَ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ رُطَبَاتٌ فَعَلَى تَمَرَاتٍ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ حَسَا حَسَوَاتٍ مِنْ مَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан. Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ.
(رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ).

Яъни, Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : إنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا" (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ) .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир”, дедилар. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар (“Раддул муҳтор”). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишлидир. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@kuzli_ota_masjid


​​РАМАЗОНДА ТУХУМ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#рўза

❓САВОЛ: Рамазондаги саҳарлик ёки ифторликларда тухум ейиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, саҳарлик ва ифторликда тухум ейиш жоиз. Чунки ифтордан кейин рўзадор ҳалол таомлардан хоҳлаганини ейиши мумкин, жумладан, тухумни ҳам. Бу борада бирорта тақиқ йўқ. “Тухум еб бўлмайди”, дейиш учун камида битта қатъий далил керак. Бундай далил эса йўқ.
Муҳим жиҳати, асли ҳалол нарсани ҳаромга чиқариш Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига қарши чиқишдир:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” (Моида сураси 87-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@kuzli_ota_masjid



Показано 14 последних публикаций.