🔥Учрашамиз тушларимизда...
Кўнгил хушлаб хушларимизда,
Учиб орзу қушларимизда,
Соғинганда боролмаймиз-у,
Учрашамиз тушларимизда...
Масофалар оғриғи ёмон,
Чиқамизми ҳижрондан омон,
Ошиқаман уйқулар томон,
Учрашамиз тушларимизда...
Алам қилар жонимга алам,
Озорларга тўлди қалб далам,
Куюнма кўп қошлари қалам,
Учрашамиз тушларимизда...
Ишқлар аро сайрлар қилиб,
Кўнглимизга шодликлар илиб,
Ўзимизни энг бахтли билиб,
Учрашамиз тушларимизда...
Сен йироқда мен сендан йироқ,
Кундан кунга ортмоқда фироқ,
Ҳозир чиндан эмаску бироқ,
Учрашамиз тушларимизда...
Висолгача ҳаёллар ҳамроҳ,
Ўкинамиз интиламиз гоҳ,
Тушмаса ҳам нигоҳга-нигоҳ,
Учрашамиз тушларимизда...
Дил уйинга шошмоқда дилим,
Қалб оғриғин айтолмас тилим,
Кўзингни юм ором ол гулим,
Учрашамиз тушларимизда...
Кўнгил хушлаб хушларимизда,
Учиб орзу қушларимизда,
Соғинганда боролмаймиз-у,
Учрашамиз тушларимизда...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
@kungilkechinmalari
Кўнгил хушлаб хушларимизда,
Учиб орзу қушларимизда,
Соғинганда боролмаймиз-у,
Учрашамиз тушларимизда...
Масофалар оғриғи ёмон,
Чиқамизми ҳижрондан омон,
Ошиқаман уйқулар томон,
Учрашамиз тушларимизда...
Алам қилар жонимга алам,
Озорларга тўлди қалб далам,
Куюнма кўп қошлари қалам,
Учрашамиз тушларимизда...
Ишқлар аро сайрлар қилиб,
Кўнглимизга шодликлар илиб,
Ўзимизни энг бахтли билиб,
Учрашамиз тушларимизда...
Сен йироқда мен сендан йироқ,
Кундан кунга ортмоқда фироқ,
Ҳозир чиндан эмаску бироқ,
Учрашамиз тушларимизда...
Висолгача ҳаёллар ҳамроҳ,
Ўкинамиз интиламиз гоҳ,
Тушмаса ҳам нигоҳга-нигоҳ,
Учрашамиз тушларимизда...
Дил уйинга шошмоқда дилим,
Қалб оғриғин айтолмас тилим,
Кўзингни юм ором ол гулим,
Учрашамиз тушларимизда...
Кўнгил хушлаб хушларимизда,
Учиб орзу қушларимизда,
Соғинганда боролмаймиз-у,
Учрашамиз тушларимизда...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
@kungilkechinmalari