🌺🌸🍃АЁЛ КАЛБИ..🍃🌸🌺


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Музыка


Каналимизда ёкимли куй кушиклар чиройли постлар жой олган сизларга ёкади деган умиддаман..

ХУШ КЕЛИБСИЗЛАР...!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Музыка
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
РЎЗА ТУТГАН ҚИЗЛАРНИ ХУДО БАХТИНИ БЕРСИН🤲

@kungilkechinmalari




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👩‍🍳Ифторлик дастурхони учун мехмонбоб Ажойиб ширинлик 😋

📌 Масаллиқлар

200 гр сарёғ
200 гр сметана
400 гр ун
3 та тухум
1 чой қошиқ разреҳлитил
208 гр шакар
1 чимдим ванилин


@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👩‍🍳 Ифторлик дастурхони учун Юпқа 😋

📌 Масаллиқлар

🔸Ҳамири учун
1 стакан сув 250мл
1cой қошиқ туз
2ош қоwиқ ўсмлик ёғи
600гр ун (+-)
Урта юмшоқликдаги ҳамир қорамиз
35грамдан зувалага бўлиб қўямиз

🔸Начинкаси учун
3та пиёз
3та сариқ сабзи
3та қзил сабзи
400гр қийма


@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👩‍🍳 Ифторликга 15 дақиқада қолганда хам тайёрласа бўладиган 2 та таом рецепти 😋

📌Масаллиқлар

Товуқ котлети(товуқ шашлик қилиб пиширсангиз болади 😍)
500 гр товуқ филеси
1 та қиргичдан чиқарилган пиёз
1 та қизил болгар
4-5ош қошиқ нон талқони
Туз, мурч, қизил паприка
Ярим cой қошиқ қабартма
(50мл) газли сув
Майдалаб тўғралган кашнич

🔸 Салат учун
Бақлажон
Қизил болгар
Ёғ, туз мурч паприка ,cиснок
Помидор
Кўкатлар
Арой д соуси


@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ифторликдан кейинхам тиним билмай хизматлар қилаётган аёлларимизни хаққигахам дуо қилиб қўяайлик🤲🏽

Аёлларимизга сабр берсин!


@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу гапларни эркакларга эшиттиринг 👋

@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёлларни қадрлашимиз керак, айниқса Рамазон ойида.🌸🤲

🍃🌸🍃
Эрларидан анча олдин туришади, саҳарлик тайёрлашади, кун давомида рўзадор ҳолида уй ишлари ва болалар билан овора бўлади, чарчаган бўлсаларда оилалари учун ифтор ҳаракатини қилишади, ҳаммаси бўлганда эса яна бир дунё ювилмаган идишлар бор.🌸🤲

Ҳурматли Эркаклар аёлларингиздан яхши сўзларни аяманг. Айниқса Рамазон ойида. Улар учун бу жуда муҳим. Бундан улар руҳий озуқа олишади. Қўлингиздан келса кичик ҳадялар билан хурсанд қилиб туринглар.🌸🤲

ҚАНИДИ қаниди хамма эркаклар шунақа ўйласа. 👍
Ҳалқ ичида юрамиз қўлимга келаётган хатлардан аёлларни тақдирларидан
Хайрон қоламиз....👍
Аллоҳни рахми келсин бандасинимас.
Ман хохлардим БАРЧА ЎЗБЕГИМ АЁЛИНИ ЭРИ АСРАШНИ АВАЙЛАШНИ.
Уни Қадрига етишни.
Бахтлий бўлинг Ўзбегим АЁЛЛАРИ🌸🤲


@kungilkechinmalari


​​☝️КАТТАЛАРГА НАСИҲАТ

🍃Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям, сиқилма.
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям, сиқилма,
Ташвишлардан кунда бир кун жанг бўлсаям, сиқилма,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Чайнаётган нонингни "боламга", деб ўласан,
Катта бўлгач, гап билан бир силтаса, сўласан.
Бино қўйма, сийлама, пўпалама, кўрасан,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Қариганда ғалвани кўтараолмас юрагинг.
Қани ота-оналар - суянчиғинг, тиргагинг?
Етиб қолсанг, оғирсанг, кимга бўлар керагинг?
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Ғамни олсанг кўнгилга, тўлиб кетаверарсан,
Офтоб урган майсадай, сўлиб кетаверарсан,
Юрагингни чангаллаб, ўлиб кетаверарсан,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Ўзин боққанинг қолиб, боласин ҳам боқасан,
Куч-кувватинг борида ҳаммасига ёқасан,
Ўзинг учун бир бора чиққанмисан боққа, сан?
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Уйлантиру болангни, бўлак қилгин уйини,
Ўзи тортсин рўзғорнинг ташвишини, ўйини,
Кўриб турсанг бўлгани, соғ-саломат бўйини,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Таъма қилсанг бир нонни, чимирилар қошлари,
Сенсиз пишиб ейилар. ёғлиққина ошлари,
Югуришар олдингга, оғриб қолса бошлари,
Ўғлинг еб. ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Эрининг топганини ўинаб, еркан бир аёл,
Ўғлинг топганини, ўйлаб, еркан бир аёл,
Бекорга айтилмаган, халқ ичида бу мақол,
Ўғлинг еб, ўрга кетар. қизинг еб, қирга.

🍃Майли, тушган уйида яшнаб юрсин келинлар,
Мақтаб, алқаб, дуо қил, яйраб юрсин келинлар,
Қайнонаммас, онам, деб, сайраб юрсин келинлар,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Ялаб-юлқиган уйинг, келинларга қоладир,
Сендан кейин ким билар, не куйларга солодир,
Уйим, болам, чақам деб, олаверма хавотир,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Меҳнат қилдинг тинмадинг, етганича имконинг,
Ўзинг учун ҳам яша, ғаниматдир ҳар онинг,
Тоғларга чиқ, ҳаво ол, жон-жон ўзингни жонинг
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб,қирга.

🍃Ўғилларда қўш улоч, сен юрасан пиёда,
Ўзларидан ошмайди, моли булса зиёда,
Болам, болам, болам деб, нима кўрдинг дунёда?
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Ўлсанг болаларинг ҳам қабргача боради,
Айтчи, унда сен билан қайси бири қолади.
Қиёматда қай бири гуноҳингни олади,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Кўнглинг кимни хушласа, ўша билан суҳбат қил.
Тиконларга қарама, гулга қараб роҳат қил,
Асабингни қийнама, юрагингга шафқат қил,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Жуфтинг учун ясаниб, эй аёл, хеч толмагин,
Қариликни бўйнингга асло-асло олмагин,
Ўнта боланг бўлса ҳам, эргинангдан қолмагин
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Кунлар келар инжиқ чол биров келмас ёнингга,
Шу илмилиқ кампиринг оро кирар жонингга,
Шукр қил бирга ҳар соат, ҳар онингга,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Тўрт пул топсанг ярмига кексаликка олиб қўй.
Йиғиб, эски нимчангни чўнтагингга солиб қўй,
Ўн бола бир отани боқолмайди, билиб қўй,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Қўлинг ишда, ва лекин Раббанода бўлсин дил,
Ғийбат, хасрат гапни қўй, субхоноллоҳ айтсин тил,
Бу дунёнинг нонин еб, у дунёнинг ишин қил,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

🍃Йиғиштириб умрнинг қолганини - борини.
Марҳабохон, қилгайсан охиратнинг корини,
Қулоғингга қуйиб ол бу насиҳат - борини,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.

✍МАРҲАБО КАРИМОВА


@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Она бор дунёда яшаш бошқача... 🥹

Гўзал шеър


@kungilkechinmalari




СИЗ БОР ОНА

Сиз бор дунё нурли, чароғон,
Сиз бор бахтга ошнаман она,
Меҳрингизни қанчалар туйсам,
Яна шунча ташнаман она.
Сиз баҳорим ёзимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.

Сиз бор қаддим букилмас сира,
Шодон қалбим, ўкинмас сира,
Юзим ёруғ сиз билан ҳар дам,
Зардек қадрим тўкилмас сира,
Сиз мўтабар ҳожимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.

Дуонгиз-ла куним бошланар,
Барака,файз,унум бошланар,
Мен шунчалар бахтлиман она,
Қувончлардан кўзим ёшналар.
Сиз қувончим,шонимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.

Сиз-ла умрим кўклам ёз бўлсин,
Бошим баланд,кўксим тоғ бўлсин,
Меҳрибоним,жаннатим она,
Сизга жоним поёндоз бўлсин,
Бошимдаги тожимсиз онам,
Сиз мўтабар ҳожимсиз онам.


@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Ойижоним, Меҳрибоним, Жаннатим...! 🥰


Жуда гўзал ва маъноли

Қадрдонларга улашинг


@kungilkechinmalari


Мехрибоним жону жахоним онажоним... 😘❤️

@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўзаларни қийналмай тутяпсизми Қадирдонларим

Сизларга Аллохдан куч қувват соғлик сўрайман. Инша Аллох келаси йилда хам рўза тутиш насиб қилсин🤲


@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўп гапми, кам гапми аёл яхшидур )

@kungilkechinmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёллар учун ажойиб шеьр эштинг🥰

@kungilkechinmalari


БАХОРГИ ҚОР...

Интизор этдинг баҳор, васфингга зор ўлди кўнгил.
Қахратон қилмади ОР, қаҳридан тор бўлди кўнгил.
Не ажаб, фасли навбаҳор, захрини йиғмади қиш,
Қамарким, Шамснинг шаштига хумор ўлди кўнгил.

Ҳар йил эрта келишига сазовор эди кўнгил,
Бодомойнинг гуллашига қишда ёр эди кўнгил.
Магарким, ушбу дам, ер бағрини кўклам айламиш,
Новдалар лабида куртак, умидвор энди кўнгил.

Рамозон-ла бирга келиб, рўзадор бўлди кўнгил,
Файзу баракасидан тантанавор ўлди кўнгил.
Янглишмагин Нигоҳим,
Наврўз ўз ўрнида келмиш,
Тангрим хукми вожибдир,
мастонавор бўлди кўнгил.

Ҳар мева гул хандасига ёғар қор, синма кўнгил,
Яхшиликка йўю, иста беғубор, тинма кўнгил.
Бугун бодом гул ғунчасини
фаришталар сийлармиш,
Оқ харирга ўраб, эрта оппоқ бодроқ қилармиш...

Янглиш НИГОҲ,🍁🍁🍁🍁
✍ Хасанова ижодий канали.

2025 йил, 2март.


@kungilkechinmalari

Показано 20 последних публикаций.