☝️КАТТАЛАРГА НАСИҲАТ
🍃Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям, сиқилма.
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям, сиқилма,
Ташвишлардан кунда бир кун жанг бўлсаям, сиқилма,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.
🍃Чайнаётган нонингни "боламга", деб ўласан,
Катта бўлгач, гап билан бир силтаса, сўласан.
Бино қўйма, сийлама, пўпалама, кўрасан,

🍃Қариганда ғалвани кўтараолмас юрагинг.
Қани ота-оналар - суянчиғинг, тиргагинг?
Етиб қолсанг, оғирсанг, кимга бўлар керагинг?

🍃Ғамни олсанг кўнгилга, тўлиб кетаверарсан,
Офтоб урган майсадай, сўлиб кетаверарсан,
Юрагингни чангаллаб, ўлиб кетаверарсан,

🍃Ўзин боққанинг қолиб, боласин ҳам боқасан,
Куч-кувватинг борида ҳаммасига ёқасан,
Ўзинг учун бир бора чиққанмисан боққа, сан?

🍃Уйлантиру болангни, бўлак қилгин уйини,
Ўзи тортсин рўзғорнинг ташвишини, ўйини,
Кўриб турсанг бўлгани, соғ-саломат бўйини,

🍃Таъма қилсанг бир нонни, чимирилар қошлари,
Сенсиз пишиб ейилар. ёғлиққина ошлари,
Югуришар олдингга, оғриб қолса бошлари,
Ўғлинг еб. ўрга кетар, қизинг еб, қирга.
🍃Эрининг топганини ўинаб, еркан бир аёл,
Ўғлинг топганини, ўйлаб, еркан бир аёл,
Бекорга айтилмаган, халқ ичида бу мақол,
Ўғлинг еб, ўрга кетар. қизинг еб, қирга.
🍃Майли, тушган уйида яшнаб юрсин келинлар,
Мақтаб, алқаб, дуо қил, яйраб юрсин келинлар,
Қайнонаммас, онам, деб, сайраб юрсин келинлар,

🍃Ялаб-юлқиган уйинг, келинларга қоладир,
Сендан кейин ким билар, не куйларга солодир,
Уйим, болам, чақам деб, олаверма хавотир,

🍃Меҳнат қилдинг тинмадинг, етганича имконинг,
Ўзинг учун ҳам яша, ғаниматдир ҳар онинг,
Тоғларга чиқ, ҳаво ол, жон-жон ўзингни жонинг
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб,қирга.
🍃Ўғилларда қўш улоч, сен юрасан пиёда,
Ўзларидан ошмайди, моли булса зиёда,
Болам, болам, болам деб, нима кўрдинг дунёда?

🍃Ўлсанг болаларинг ҳам қабргача боради,
Айтчи, унда сен билан қайси бири қолади.
Қиёматда қай бири гуноҳингни олади,

🍃Кўнглинг кимни хушласа, ўша билан суҳбат қил.
Тиконларга қарама, гулга қараб роҳат қил,
Асабингни қийнама, юрагингга шафқат қил,

🍃Жуфтинг учун ясаниб, эй аёл, хеч толмагин,
Қариликни бўйнингга асло-асло олмагин,
Ўнта боланг бўлса ҳам, эргинангдан қолмагин

🍃Кунлар келар инжиқ чол биров келмас ёнингга,
Шу илмилиқ кампиринг оро кирар жонингга,
Шукр қил бирга ҳар соат, ҳар онингга,

🍃Тўрт пул топсанг ярмига кексаликка олиб қўй.
Йиғиб, эски нимчангни чўнтагингга солиб қўй,
Ўн бола бир отани боқолмайди, билиб қўй,

🍃Қўлинг ишда, ва лекин Раббанода бўлсин дил,
Ғийбат, хасрат гапни қўй, субхоноллоҳ айтсин тил,
Бу дунёнинг нонин еб, у дунёнинг ишин қил,

🍃Йиғиштириб умрнинг қолганини - борини.
Марҳабохон, қилгайсан охиратнинг корини,
Қулоғингга қуйиб ол бу насиҳат - борини,

✍МАРҲАБО КАРИМОВА
@kungilkechinmalari