СИЗ БОР ОНА
Сиз бор дунё нурли, чароғон,
Сиз бор бахтга ошнаман она,
Меҳрингизни қанчалар туйсам,
Яна шунча ташнаман она.
Сиз баҳорим ёзимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.
Сиз бор қаддим букилмас сира,
Шодон қалбим, ўкинмас сира,
Юзим ёруғ сиз билан ҳар дам,
Зардек қадрим тўкилмас сира,
Сиз мўтабар ҳожимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.
Дуонгиз-ла куним бошланар,
Барака,файз,унум бошланар,
Мен шунчалар бахтлиман она,
Қувончлардан кўзим ёшналар.
Сиз қувончим,шонимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.
Сиз-ла умрим кўклам ёз бўлсин,
Бошим баланд,кўксим тоғ бўлсин,
Меҳрибоним,жаннатим она,
Сизга жоним поёндоз бўлсин,
Бошимдаги тожимсиз онам,
Сиз мўтабар ҳожимсиз онам.
@kungilkechinmalari
Сиз бор дунё нурли, чароғон,
Сиз бор бахтга ошнаман она,
Меҳрингизни қанчалар туйсам,
Яна шунча ташнаман она.
Сиз баҳорим ёзимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.
Сиз бор қаддим букилмас сира,
Шодон қалбим, ўкинмас сира,
Юзим ёруғ сиз билан ҳар дам,
Зардек қадрим тўкилмас сира,
Сиз мўтабар ҳожимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.
Дуонгиз-ла куним бошланар,
Барака,файз,унум бошланар,
Мен шунчалар бахтлиман она,
Қувончлардан кўзим ёшналар.
Сиз қувончим,шонимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.
Сиз-ла умрим кўклам ёз бўлсин,
Бошим баланд,кўксим тоғ бўлсин,
Меҳрибоним,жаннатим она,
Сизга жоним поёндоз бўлсин,
Бошимдаги тожимсиз онам,
Сиз мўтабар ҳожимсиз онам.
@kungilkechinmalari