БАХОРГИ ҚОР...
Интизор этдинг баҳор, васфингга зор ўлди кўнгил.
Қахратон қилмади ОР, қаҳридан тор бўлди кўнгил.
Не ажаб, фасли навбаҳор, захрини йиғмади қиш,
Қамарким, Шамснинг шаштига хумор ўлди кўнгил.
Ҳар йил эрта келишига сазовор эди кўнгил,
Бодомойнинг гуллашига қишда ёр эди кўнгил.
Магарким, ушбу дам, ер бағрини кўклам айламиш,
Новдалар лабида куртак, умидвор энди кўнгил.
Рамозон-ла бирга келиб, рўзадор бўлди кўнгил,
Файзу баракасидан тантанавор ўлди кўнгил.
Янглишмагин Нигоҳим,
Наврўз ўз ўрнида келмиш,
Тангрим хукми вожибдир,
мастонавор бўлди кўнгил.
Ҳар мева гул хандасига ёғар қор, синма кўнгил,
Яхшиликка йўю, иста беғубор, тинма кўнгил.
Бугун бодом гул ғунчасини
фаришталар сийлармиш,
Оқ харирга ўраб, эрта оппоқ бодроқ қилармиш...
Янглиш НИГОҲ,🍁🍁🍁🍁
✍ Хасанова ижодий канали.
2025 йил, 2март.
@kungilkechinmalari