Косонсойликлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


@Kosonsoyliklar - Ижтимоий_сиёсий, маданий ҳамда кўнгилочар канал!✅

⚡Мурожаат учун: @kosonsoyliklar1_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Namangan_Flowers_Fest_2025🌺🌸🌼

НАМАНГАНДА ГУЛЛАР БАЙРАМИ! ЭНГ КАТТА ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁР ТУРИНГ!

«Бу йил Гуллар фестивали янада кенг миқёс олди. Ташриф географияси ҳам катта»
- 25 майдан 29 июнгача давом этадиган нафосат ва гўзаллик байрамининг ҳар кунида маданий тадбир, концерт ва шоу дастурлар бўлади.

NamanganTechSummit, Fashion Festival, Tourism Forum ва шу каби халқаро тадбирларга гувоҳ бўласиз!

Наманганга келинг!


⭐️ @KOSONSOYLIKLAR


❗️Россияда ишлаётган ватандошларимизга хушхабар!

Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди.

Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддатини узайтирди. Ҳуқуқий ҳужжатлар порталида давлат раҳбарининг тегишли фармони пайдо бўлди.

Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар 2025 йил 10 сентябргача ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши ёки мамлакатни тарк этиши керак.👇

@Kosonsoyliklar


Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

Танишларга юбориб қўямиз.

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Янги iPhone-17 тақдим этилди.

Янги iPhone кўриниши буткул ўзгаради, камераси хам кучаяди

Айфончиларга юбориб қўямиз...

#телефон #Iphone17

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#TANLOV

🔰 Ҳурматли юртдошлар!

▫️Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ижодига бағишланган Республика кўрик-танловига таклиф этамиз.

🫥Танлов жорий йилнинг 15–16-май кунлари Наманган вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтади.

Иштирокчилар қуйидаги ҳавола орқали кўрсатилган ҳужжатларни Мақом марказига тақдим этишлари лозим: [HAVOLA]

Эслатма: Танлов 1 босқичдан иборат бўлиб, унда 17 ёшдан 70 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этишлари мумкин ва фонограммадан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Иштирокчилар фақат Зулайҳо Бойхонова ижодига мансуб муаллифлик асарларини жонли ижро этишлари шарт.

Маълумот учун асарлар қуйидаги ҳаволада: [HAVOLA]

🔘 Қўшимча маълумот ва ҳужжат топшириш учун телефон рақамлари:
📞90 004 05 08
📞90 957 28 26


@KOSONSOYLIKLAR


🔌2025-йилдан электр ва газ тарифлари янгиланмоқда!

📅 1-майдан бошлаб янги тарифлар кучга киради. Электр энергияси ва табиий газ нархлари истеъмол миқдорига қараб белгиланган:

⚡ Электр энергияси тарифлари:
- 200 кВт соатгача – 600 сўм
- 201-500 кВт соат – 800 сўм
- 501-1 000 кВт соат – 1 000 сўм
- 1 001-5 000 кВт соат – 1 500 сўм
- 5 001-10 000 кВт соат – 1 750 сўм
- 10 001 кВт соатдан кўп – 2 000 сўм

🔥 Табиий газ тарифлари:
- 500 м³ гача – 1 000 сўм
- 501-2 500 м³– 1 800 сўм
- 2 501-5 000 м³ – 2 100 сўм
- 5 001-10 000 м³ – 2 500 сўм
- 10 001 м³ дан кўп – 3 000 сўм

💡 Кўп квартирали уйлар учун: Электр плиталари билан жиҳозланган уй-жойларда яшовчилар учун махсус тарифлар мавжуд!

📢 Янгиланган нархлар ҳақида фикрингизни ёзиб қолдиринг! 🗣️

#ЭлектрЭнергия #ГазНархлари #Янгиликлар

@KOSONSOYLIKLAR


Ўзбекистонлик талабалар ясаган сунъий йўлдош SpaceX ракетасида учирилиши мумкин

@Kosonsoyliklar


✅《ILHOMJON》Дарвозалари

📊Юқори Сифатли, Арзон ва сўнгги дизайндаги замонавий Дарвозаларни ясашда хизматингиздамиз
⏳Қисқа вақт ичида
🚛 Етказиш ва Ўрнатиш бепул

🔥Сизга юқори сифат ва қулай нархдаги дарвозаларимизни таклиф қиламиз

Мурожаат учун:
📞Tel: +998997603030
👷‍♂️Usta:📱 @Ilhomboy_Usta

https://t.me/Ilhomjon_Darvozalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
''Пробег''ни орқага қайтариш амалиёти ҳам бошқа давлатларда учрамаса керак)

Сал инсоф билан-да...

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR


⚡️❗️Расман: бундан буён картадан картага пул ўтказиш янада қийинлашади.

Июль ойидан бошлаб 11,25 миллион сўмдан (30 БҲМ) ортиқ пул ўтказмалари учун жўнатувчининг паспорт маълумотлари талаб қилинади. Тўлов хизматлари паспорт церийаси ва рақами, туғилган санаси ва жойини сўрайди
.

Қарорда қайд этилганидек, бу чора-тадбирлар терроризмни молиялаштириш, пул ювиш, шунингдек, фирибгарларликка қарши курашни кучайтиришга ёрдам беради.

@Kosonsoyliklar


Газ балон тарқатиш навбати келган маҳаллалар.

HUDUDGAZ Косонсой филиали берган маълумотга кўра, 4-апрел А.Жомий ва Бомраха МФЙларига суюлтирилган газ етказиб берилади.

Ушбу маҳалла фуқароларидан газ карталарига пул тушуриб қўйишларини, МФЙ раиси ва профилактика инспектори эса тарқатиш жараёнларини назоратга олишларини сўраб қоламиз.

@Kosonsoyliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Долзарб

🐑Қўйнинг гўнгини сотса бўладими?!

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сунъий интеллект Орол денгиз сувга тўлганда қандай бўлиши мумкинлигини тасвирлаб берибди.

@Kosonsoyliklar


Газ балон тарқатиш навбати келган маҳаллалар.

HUDUDGAZ Косонсой филиали берган маълумотга кўра, 1-апрел Боғкўча ва Узунқишлоқ МФЙга суюлтирилган газ етказиб берилади.

Ушбу маҳалла фуқароларидан газ карталарига пул тушуриб қўйишларини, МФЙ раиси ва профилактика инспектори эса тарқатиш жараёнларини назоратга олишларини сўраб қоламиз.

@Kosonsoyliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

📄 1-апрелдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Якинларга юбориб кўямиз

@Kosonsoyliklar


❗️Масжид таҳоратхонасида газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 10 киши турли даражада тан жароҳати олган - ФВВ

Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот” ходимлари етиб борган ва ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-маёр Ботир Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Kosonsoyliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❕❕❕❕❕ Batafsil

Рўзадан кейин қандай таомланиш лозим

Яқинларга юборинг!

@Kosonsoyliklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ана_холос

«А» синфдагилар байрамга тоққа чиқишган экан😂

Ўзи "палакат" боллар кўп бўлар экан-да «А» синфда ўқиганларда))

Синфдошлар группасига юбориб қўямиз)

@Kosonsoyliklar


Репост из: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Дўстлик ва ҳамжиҳатлик халқларни бирлаштиради

▫️Косонсой туманидаги "Обод" маҳаллаларида “Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


📢 Бугун "Қорасув" маҳалласида катта байрам сайли!

🔰 Ҳурматли косонсойликлар ва туманимиз меҳмонлари❗️

🇺🇿 31 март куни Косонсой тумани, "Қорасув" маҳалласида "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида байрам сайли ҳамда маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

✨ Байрамона дастурдан ўрин олган:
✅ Миллий сайл – анъанавий урф-одатларимиз, дор ўйинлари, турли миллат вакилларига хос бўлган кўргазмали чиқишлар намойиши;
🍲 Миллий таомлар – ош сайли;
🎤 Гала-концерт – машҳур санъаткорлар иштирокида қизиқарли концерт шоулари, спорт ва китобхонлик тадбирлари, миллий ўйинларни ўз ичига олган ушбу байрам сайлига барчангизни таклиф этамиз.

⏰ Сана: 31 март соат 12:00 да
📍 Жойлашув: Косонсой тумани, “Қорасув” маҳалласи стадиони.
▫️Мўлжал: 25-сонли умумтаълим мактабидан ўтгандан кейин.

💃 Кўнгилочар тадбирлар, қувноқ муҳит ва байрам кайфиятини унутманг!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Показано 20 последних публикаций.