🔰 "Санъат ниҳоллари" танловида косонсойлик ёшлар ғолиблар қаторида
▫️Тошкент шаҳрида "Санъат ниҳоллари" Халқаро танлови ўз якунига етди ва энг иқтидорли ёшлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ижодий чиқишлари барчани ҳайратга солди. Уларнинг маҳорати, саҳнадаги ишончи ва санъатга бўлган меҳри томошабинларга унутилмас онларни туҳфа этди.
Косонсой туманидаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари “Анъанавий хонандалик” синфи ўқитувчилари Замира Қодирова ҳамда Арслонбек Саҳадуллаевлар билан иштирок этиб фахрли 1-2-3-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Хусусан, Сафина Қаҳрамонова 1-ўрин, Гулина Исаева 2-ўрин, Бекзод Турдалиев 3-ўринни қўлга киритишди.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube