🔰 Мактабгача таълим учун вақтинчалик гуруҳлар ташкил этилади
▫️"2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
☑️ Унга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
—олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;
—аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;
—ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.
Бу болаларни мактабгача таълим билан қисман қамраб олиш учун йўлга қўйиладиган вақтинчалик гуруҳлар бўлиши мумкин. Улар асосан таълим бериш учун мослаштирилган бўш биноларда ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таълим вазирлиги тоғли ҳудудларга 30 та автобус қўйилишини ваъда қилгани ҳақида хабар берган эдик.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube