🔰 Косонсой туманида “Ёш гвардиячилар” синфи очилган
▫️Республикадаги ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида болаларни кичик ёшидан Ватанга чексиз садоқат руҳида, жисмонан соғлом ва маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялашга йўналтирилган «Жасорат мактаби» фаолиятини йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Косонсой туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида ушбу тизим йўлга қўйилди. Таълим ташкилотлари негизида ташкил этилан «Жасорат мактаблари» Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бириктирилди. Бундан ташқари ушбу мактабда “Ёш гвардиячилар” синфи ҳам ташкил этилган.
Бугунги кунда ушбу умумтаълим мактабига бириктирилган Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси инспектор психологи лейтенант О.Маҳмудов дарсдан сўнг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, деган эзгу тамойили асосида амалий дарс машғулотлари олиб бормоқда.
👉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube