МУРОБАҲА ВА ТАҚСИТ САВДОЛАРИ ЎРТАСИДА ФАРҚ ҚАНДАЙ?
#савдо
❓1542-CАВОЛ: Муробаҳа ва тақсит савдолари ўртасида фарқ борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдосида сотувчи бирор нарсани ўзига тушган нархини ва устига қўяётган фойдасини қўшиб харидорга айтади. Бу савдо нақд бўлиши ҳам, насия бўлиши ҳам, бўлиб тўлашга келишилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, сотувчи харидорга: “Бу машина менга 20 мингга тушган. 2 минг фойдаси билан 22 мингга сенга сотаман”, деб савдо қилади.
Тақсит савдоси эса, фақат муддатли савдоларда бўлади, нақд савдоларда бўлмайди. Унда сотувчи маҳсулотни ўзи сотиб олган нархга сотяптими, фойдаси ёки зарари билан сотяптими, бунинг фарқи йўқ. Масалан, сотувчи машинани ҳар ой 2 мингдан 1 йилга, жами 24 мингга сотади.
Бу икки савдо бир-бирига муқобил қўйиладиган зид савдолардан эмас. Бир савдонинг ўзи ҳам муробаҳа, ҳам тақсит бўлиши мумкин. Масалан, харидор машинани ўзига қанчага тушгани, қўядиган фойдасини айтиб бўлиб-бўлиб тўлашга сотса, бу савдо ҳам тақсит савдоси, ҳам муробаҳа савдоси бўлади.
Хулоса шуки, бу икки савдо бир-бирига зид савдолар эмас. Муробаҳа савдосида сотувчи сотаётган мол ўзига қанчага тушгани ва қўядиган фойдасини айтиб сотади. У нақд бўладими, муддатли бўладими фарқи йўқ. Тақсит савдосида эса, сотувчи харидорга маҳсулотни бўлиб-бўлиш тўлаш шарти билан сотади. Бу савдо фақат муддатли келишувларда бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar