Kashonota jome masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти Каттақурғон тумани "Кашонота" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?
#рўзага_оид_саволлар@bayyinauz

❓614-САВОЛ: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@Koshon_ota jome masjidi


РЎЗА ЖАННAТГА ОЛИБ КИРАДИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Мени жаннатга олиб кирадиган амални ўргатинг”, дедим. У зот: “Сен рўзани лозим тут, чунки унинг тенги (ўхшаши) йўқдир, дедилар. Кейин мен иккинчи бор яна келган эдим, у зот яна: “Сен рўзани лозим тутгин”, дедилар”.

Имом Аҳмад ривоят қилган.

@Koshon_ota jome masjidi


​​НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?
#рўза

❓1584-САВОЛ: Рўзадор рўзасини очишни ният қилса, шунинг ўзи билан рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор инсон оғиз очишга ният қиладими ёки дуосини ўқиб қўядими, модомики еб-ичиш каби рўзани бузадиган ишлар қилмас экан, рўзаси очилмайди. Чунки рўзани очувчилар қаторида оғиз очиш учун ният ёки дуо қилиш саналмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ТАЬЗИЯ ХАБАР

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ ХУРМАТЛИ УШБУ ГУРУХ АЬЗОЛАРИ ЁВИ МФИ ШУР КИШЛОКДА ЯШОВЧИ САННИБАЕВ ТУЙЧИ АКАНИ ОНАЛАРИ БУРА МОМА 95 ЁШДА ВАФОТ КИЛГАНЛА АЛЛОХ РАХМАТ КИЛИБ ХОНАДОН АХИЛЛАРИГА ЧИРОЙЛИ САБР БЕРСИН ЖАНОЗАЛАРИ УЗ ХОНАДОНЛАРИДА СОАТ 16:00 ДА


Эй иймон келтирганлар!        
Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

09 МАРТ 2025 мелодий 
(09 РАМАЗОН
1446 ҳижрий йил ). Якшанба куни учун намоз вақтлари
Кашонота жоме масжиди
               ТАҚВИМИ


    Қуёш чиқиш вақти    06:59

                         Азон       Такбир
Бомдод         05:50 |   | 06:20
Пешин           12:55 |   | 13:00
Аср                 17:05 |   | 17:10
Шом               18:45 |   | 18:50
Хуфтон          20:25 |   | 20:
30

Шом намози вақти ўзгартирилди.

Саҳарлик. 05:38
Ифторлик. 18:40

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:20


07:40 Ишроқ*
10:20 Зуҳо*
19:00 Аввобийн

https://t.me/Koshon_ota


РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:
1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.

Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:
1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.
Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг.

https://t.me/Koshon_ota


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандани шафоат қилади.

Рўза: Эй Раббим, мен уни кундузлари таомдан ва шаҳватлардан тўсган эдим, шафоатимни қабул қилиб, уни афв эт, дейди.

Қуръон эса: Мен уни тунлари уйқудан тўсган эдим, шафоатимни қабул қилиб, уни афв эт, дейди.

Сўнг иккисининг шафоати қабул қилинади.

Аҳмад "Муснад"да ривоят қилган 6626, Албоний саҳиҳ деган.

https://t.me/Koshon_ota


Эҳсон эгаларига рахмат

Азон ўқилганда қалб севинади !

Таҳорат олганда сув севинади !

❤️ Намоз ўқилганда сажда севинади!

Сажда қилинганда пешона севинади!

Энг муҳими Аллоҳ таоло севинади.!

🤲Сен севганни севинтир, У ҳам сени севинтиради!

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐https://t.me/Koshon_ota


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.


https://t.me/Koshon_ota


Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!


https://t.me/Koshon_ota


Ҳадис 📖

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур", - дедилар". Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ҳаж ва умранинг савоби) Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", - дедилар.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари" китобидан 📚


https://t.me/Koshon_ota


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом Хадижа онамизга уйланганларида ёшлари неччида эди?
Опрос
  •   20 ёшда
  •   25 ёшда
  •   30 ёшда
  •   Энди билиб оламан
16 голосов


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом Хадижа онамизга қанча маҳр берганлар?
Опрос
  •   Ўнта туя
  •   Ўн бешта туя
  •   Йигирмата туя
  •   Энди билиб оламан
15 голосов


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом Хадижа онамиз билан оила қурдилар. Буларни никоҳини ким ўқиган?
Опрос
  •   Абу Бакр Сиддиқ
  •   Абу Толиб
  •   Абу Суфён
  •   Энди билиб оламан
19 голосов


🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


♻️Бошқаларга УЛАШИНГ.

https://t.me/Koshon_ota


Эслатма

САҲАРЛИК ВАҚТИ

🗓 9 Март, ЯКШАНБА
🌙 Рамазон ойининг 9-куни
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) 05:38

🤲 Оғиз ёпиш дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар».
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.


ИФТОРЛИК ВАҚТИ

🗓 9-март, ЯКШАНБА
🌙 Рамазон ойининг 9-куни
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) 18:40

🤲 Оғиз очиш дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа архамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

https://t.me/Koshon_ota jome masjidi.


ИФТОРЛИК ВАҚТИ

🗓 8-март, ШАНБА
🌙 Рамазон ойининг 8-куни
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) 18:38

🤲 Оғиз очиш дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа архамар роҳимийн, Аллоҳу акбар!


https://t.me/Koshon_ota


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


🤲 РАМАЗОН ЗИКР ВА ДУОЛАРИ

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

🗣
Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн.

💬Маъноси: Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим.

📿 Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлишдир. Ким ғам, ташвиш, мусибатга учраган ҳамда қарздор бўлса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, ижобат бўлади" (Дайламий ривояти).

📿 Таҳлил: "Лаа илаҳа иллаллоҳ".
📿 Тасбиҳ: "Субҳаналлоҳ".

#zikr #ramazon #tasbeh #duo

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Koshon_ota


Шайтонни жаннатдан Аллоҳ
лаънатлаб қувгaн вақти, шайтон Аллоҳга шундай деган экан.


- Мен одамзотни 4 томонидан хужум қиламан,- дебди.
- Олди томонидан чиқиб бойликка нафсбузарликка ўргатаман.
- Ўнг томонидан келиб
зинога номаҳрамга қарашга.
- Чап томонидан келиб харом еб харом ичишга.
- Орқа томонидан кеб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман,- дебди.

Шунда Аллоҳ:

- Ҳа, боравер шундай қилишга уруниб кўрчи,- дебди.

Фаришталар Аллоҳдан сўрашибди:

- Нима учун сен шайтонга одамга бунчалик хужум қилишига рухсат бердинг?
Одамлар сени кўрмай туруб сенга ибодат қилишади сен яна уларга тўрт томонидан шайтон юбораяпсан,- дебди.

Шунда Аллоҳ:

- Шайтон тўрт томонни айтдию, икки томонни унутиб қўйди.
Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб менга ибодат қиладилар, мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман,-
деган экан.

🔎https://t.me/Koshon_ota

Показано 20 последних публикаций.