Ўқишни онлайн қилса бўладими?
@Yurist_Xizmati 4873-савол:
Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг 11 – бандига кўра талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўтказилиши мумкин.
💁♂ Бунда Олий таълим муассасасида ушбу таълим йўналиши учун масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади.
Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, ўзи, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан ОТМ ректори номига академик таътил олиш учун ҳам ариза билан мурожаат этиши лозим.
Ушбу қарорга кўра қуйидаги ҳолларда талаба академик таътил олиши мумкин.
✅ Шунга кўра юқоридаги асослар бўлганда ва ОТМда масовафий таълим шакли бўлганда сиз ўқишни онлайн шаклга ўзгартиришингиз мумкин..
@Yurist_Xizmati 4873-савол:
Assalomu aleykum. Xususiy universitetda sirtqi ta'limda 3-kursda oʻqiyman. 5 oylik farzandim bor oʻqishimni onlayn qilmoqchiman, lekin dekanat bunga ruxsat bermiyapti akademik ta'til olishim kerakligini aytyapti. Kontrakt to'lovimni 50 foizini to'laganman. O'qishimni onlayn qilsam bo'ladimi?ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Bu borasida birorta qaror bormi?
Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг 11 – бандига кўра талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўтказилиши мумкин.
💁♂ Бунда Олий таълим муассасасида ушбу таълим йўналиши учун масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади.
Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, ўзи, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан ОТМ ректори номига академик таътил олиш учун ҳам ариза билан мурожаат этиши лозим.
Ушбу қарорга кўра қуйидаги ҳолларда талаба академик таътил олиши мумкин.
👉 саломатлигини тиклаш учун;
👉 ҳомиладорлик ва туғиш учун;
Ва бошқа ҳолатларда.