Юрист МАЛИКОВ Ш.К.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Янги конунлар билан танишиб борамиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган:

➖ тут уруғи тайёрлаш;
➖ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
➖ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
➖ тут ипак қурти парваришлаш;
➖ тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
➖ тирик пиллани қуритиш;
➖ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
➖ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
➖ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
➖ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
➖ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
➖ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
➖ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.


#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган:

🔹педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

🔹ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.


#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

🔍 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

✔️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

✔️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.


#Биласизми

✔️Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланган.


ҚИСҚА САВОЛГА ҚИСҚА БЎЛМАГАН ЖАВОБ.

САВОЛ.

Меҳнат таътилидалиги вақтида ходимни ишдан бўшатиш тўғрими?

ЖАВОБ.

Қайси асос билан бўшатишга боғлиқ.

Меҳнат кодексининг 215-моддасига асосан ходим таътилда бўлган даврда уни иш берувчининг ташаббусига кўра, яъни МК 161-моддасига кўра ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Иш берувчи ташаббусига кирадиган ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилиши муносабати билан (МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан) ишдан бўшатишда ва иш берувчи ташаббуси ҳисобланмайдиган бошқа барча ҳолатларда ходим таътилда бўлганда ҳам бўшатиш мумкин.

Масалан, таътилда бўлган ходимни ўзининг ташаббуси билан (МК 160-моддага асосан) ёки тарафларнинг келишувига кўра (МК 157-моддаси асосида) ишдан бўшатиш нормал ҳолат. Ва ҳоказо.


Шифокорнинг бепарволиги сабабли бемор оғирлашиб қолса, ушбу шифокорга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4452-савол:

Ассаломалекум! Шифокорнинг бепарволиги ва тахлиллар натижасида локайтлик булганлиги учун бир беморни ахволи огирлашиб жаррохлик операцияси утказилган. Кай тарзда ва каерга  ушбу шифокорларни конун доирасида иштан четлатилиши ва келдирилган моддий зарарни коплаш учун мурожат килиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Жиноят кодексининг 116-моддасига асосан шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса,
—  уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда тиббиёт ходимининг ҳаракатларида мазкур жиноят аломатлари мавжуд бўлса, унда туман прокуратурасига ёки ИИБга ариза бериш талаб этилади. Бундай вазиятда ўша шахсга нисбатан юқорида норма билан жиноий иш очилиши мумкин.


Тадбиркорнинг аренда дўконини участкавой келиб олиб қўйишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4451-савол:

Assalomu alaykum, men tadbirkorman joyni arendaga olib ishlataman hamma hujjatlar joyida faqat joyni egasini uchastkavoy chaqirgan va u kishi bormagan, uchastkavoy kelib meni arendaga ogan joyimni yopib ketaman deyapti shu to‘g‘rimi?  Haqlimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу мутлақо ноқонуний.

❗️Тадбиркоринг ҳуқуқларини бундай чеклаш ҳеч қайси қонун ҳужжатига тўғри келмайди. Мулкдор участка инспектори олдига бормаса ижарага берилган мулкни ёпиб қўйиш жуда ҳам нотўғри.

Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Бунақа тарзда сизга таъсир ўтказишга ҳаққи йўқ.

❗️Агарда ёпиб қўйса участка инспектори устидан туман прокуратурасига шикоят қилишингиз мумкин.


❗️Ўқувчилар мактабга телефон олиб бориши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4450-савол:

Salom savolim bor edi. Men maktabda tarix fanidan dars beraman. Savolim shuki sinfda dars vaqtida  o‘quvchilar telefon o‘ynab o‘tirsa va o‘qituvchiga bo‘ysunmasa telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa  o‘quvchi telefonni o‘chirib yoki ovozsiz rejimga qo‘ymasa umuman o‘qituvchiga bo‘ysunmasa va telefo‘nni o‘qituvchiga topshirishdan bosh tortsa. Malumki o‘qituvchi o‘quvchiga kuch ishlatishi mumkin emas. Endi bu vaziyatda o‘qituvchi qonunan  nima qilishi kerak. Bitta shu telefon topshirmagan o‘quvchiga chora ko‘raman bayonnoma tuzaman deb yursa dars mashg‘uloti qolib ketadi  qolgan tarbiyali o‘quvchilarga dars o‘tishi kerak. Darsda bitta o‘quvchining telefonini olaman deb yursa dars vaqti tugab qoladi. dars mashg‘ulotlari qolib ketadi. shu vaziyatda qonuniy nima qilish mumkin o‘quvchini darsdan chiqarib yuborish mumkin emas. o‘quvchi telefon topshirishdan bosh tortyabdi kuch ishlatib bo‘lmaydi. Bunday vaziyatda qonuniy nima qilish mumkim?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
👉 телефонини ўчириб қўйиши;
👉 телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган.

❕Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

❗️Эътибор беринг! Бунда ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра ўқувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланса, ўқитувчи биринчи раҳбариятга хабар бериши ва юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш керак.

❗️ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Ўзини ўзи банд қилган шахс қанча алимент тўлайди?

@Yurist_Xizmati 4449-савол:

Узини узи банд килган фукаро канча алимент тулайди? Ё узини банд килган фукаро шу фаолият оркали алимент тулай олмайдими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Оила кодексининг 99-моддасига биноан алимент тўлови агарда ота она ўртасида алоҳида келишув мавжуд бўлмаса суд томонидан болалар сонига қараб белгиланади.

Улар қуйидагича ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

☝️Эътибор беринг! Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг(ҳозирги кунда 1 050 минг сўм) 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

❗️Демак, 1та бола учун алимент ўртача ойлик иш ҳақининг ¼ миқдорида бироқ ҳар бир бола учун тахминан 278 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг даромадларининг аниқ миқдори белгиланмагани учун, Оила кодексининг бошқа моддаси ишга тушади. Яъни ОК 102-моддасига кўра алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам суд алиментни қатъий пул суммасида белгилаши мумкин.


⚡️Эндиликда мактаблардаги давомат қай тартибда юритилади?

Маълумки, “Хавфсиз мактаб” консепсиясини кенг жорий этиш, “Оила-маҳалла-мактаб” узвий тизими асосида вояга етмаганлар билан манзилли ишлашни йўлга қўйиш мақсадида 2024 йил 26 февралда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ўртасида 4-к/к ва 5-к/к сонли қўшма қарор имзоланган.

Мазкур қўшма қарор билан тасдиқланган консепсияга мувофиқ эндиликда мактаблардаги давомат қуйидаги тартибда юритилиши белгиланган:

ҳар куни фан ўқитувчилари (синф раҳбарлари) томонидан ўқувчиларнинг давоматини э-Мактаб электрон платформада қайд этилади;

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларни аниқлаб, рўйхатини шакллантиради ва инспектор-психолог, бириктирилган Миллий гвардия ходимларига тақдим этади;

мактаб маъмурияти, инспектор-психолог ва бириктирилган Миллий гвардия ҳамкорлигида ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнига таъсир қилмаган ҳолда уларнинг давоматини юритади;

ўқувчилар давоматини таҳлил қилиш учун э-Мактаб электрон платформаси орқали маълумотлар олинади, дарс жараёнларини бузишга йўл  қўйилмайди;

Миллий гвардия ходими сабабсиз дарсга келмаган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотни “Маҳалла еттилиги” ва маҳаллада ташкил этилган ишчи гуруҳларга етказади;

“Маҳалла еттилиги” ва Миллий гвардия ходими сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг яшаш манзилига бориб, ота-она билан профилактик суҳбат ўтказади ва болани дарсга қайтариш чорасини кўради;

заруратга кўра, фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилган ва мажбуриятини бажармаган ота-онага маъмурий чора кўрилади;

ҳар ҳафта “Маҳалла еттилиги” ва Миллий гвардия ходими ўқувчиларни дарсга қайтариш бўйича кўрилган чоралар юзасидан мувофиқлаштирувчи штабга ва мактаб маъмуриятига маълумот киритиб боради;

ҳар бир мактаб бўйича сурункали равишда дарс қолдирувчи ўқувчилар рўйхати тузилиб, улар тоифаларга ажратилади (дарс машғулотига 3 кундан ортиқ сабабсиз қатнашмаган ўқувчилар сурункали дарс қолдирган ҳисобланади);

дарсда сурункали (мунтазам) қатнашмайдиган ўқувчилар “қизил” тоифага, кечикиб келувчилар “сариқ” тоифага ажратилади;

мактаб маъмурияти, инспектор-психолог томонидан “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг бири иштирокида “қизил” ва “сариқ” тоифаларга ажратилган ўқувчининг яшаш манзилига бориб, ота-онаси билан фарзандининг сурункали мактабга келмаганлик ҳолати бўйича профилактик суҳбат ўтказилади ва сабабларига аниқлик киритилади;

сурункали (мунтазам) дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-онасига “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг бири томонидан икки маротаба расмий огоҳлантириш хати тақдим этилади, ўзгариш бўлмаган ҳолларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-онани (уларнинг ўрнини босувчи шахсни) жавобгарликка тортиш чораси кўрилади.


❗️Миллий гвардия мактабнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4448-савол:

Savol, Men maktab direktoriman, Milliy gvardiyadan davomad olgani vakil keldi,birga oʻquvchilar davomadni aylandik,8:15 jami 347 nafar oʻquvchidan 13 nafar oʻz vaqtida yetib kelmadi,shundan 5 nafar kech qolgan chunki Marvarid koʻchasi maktabdan 2-3 klm uzoqlikda,haqiqiy kelmagan oʻquvchi 8 nafar boʻlib,4 nafari sababli 4 nafari sababsiz boʻlgan,davodni Milliy gvardiya hodimlari bilan aylanganimda bir nafar oʻqituvchi kelmagan oʻquvchilarga baxo qoʻyib qoʻygan,undan oʻrnida tushuntirish xatini olganman,ushbu xolat boʻyicha Milliy gvardiya dalolatnoma tuzib taqdimnoma chiqargan viloyatga,men oʻsha kuni oʻzidayoq MFY raisiga kelmagan oʻquvchilar bilan shugʻullanish boʻyicha roʻyxat chiqarganman,bir nusxa oldim deb u xam tasdiqlagan,oʻsha kuni kelmagan oʻquvchilari uchun barcha sinf raxbarlardan tushuntirish xatini olganman,va ularga ogohlantirish berdim,22 h fevral kuni hokimni videoselektr yigʻilishida Milliy gvardiya taqdimnomasi tufayli meni ishdan ozod etishmoqchi boʻlishyapdi,shu toʻgʻrimi 3 farzandim bor,8 oylik chaqalogʻim xam bor, maktabim bilan yashash manzilim oʻrtasida 16 klm masofa xam bor,oldin intizomiy jazo olmaganman,ular davomad tufayli ishdan ozod qilishi toʻgʻrimi,ariza yoz boʻlmasa dalolatnoma tuzamiz deyishyapti,shu toʻgʻrimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Миллий гвардия мактабдаги давомад юзасидан жазоловчи эмас, ёрдам берувчи функсияни амалга ошириши керак.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг сўзларига кўра Мактаб вазирлиги ва Миллий гвардия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ўқувчиларнинг давомат масаласини “ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича” ўрганиш олиб бораётганини қайд этган.

🙅‍♂ Миллий гравдия давомадни яхшилашга ҳаракат қилиши, бунда мактабнинг ички ишларига аралаши мумкин бўлмайди.

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасида
педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланиши қайд этилган.


Бу ҳақида Дилфуза Собирова ҳам алоҳида таъкидлаб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларининг ишга келиб-кетиши ёки бошқа меҳнат мажбуриятларига амал қилиш жараёнлари вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тартибга солинади. Педагоглар фаолияти бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилинишини айтиб ўтган.

Шунингдек, мазкур масалада Миллий гвардия матбуот хизмати ҳам фикр билдириб, Миллий гвардиянинг вазифаси болалар ва ота-оналар билан мақсадли, шу жумладан, психологик иш олиб бориш, “оила — маҳалла — мактаб” занжиридаги барча бўғинларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш” эканни қайд этилган.

Шу билан бирга, Миллий гвардиянинг хабарида “Давоматни назорат қилиш орқали Миллий гвардия болаларнинг мактабга бормаслик сабабларини аниқлайди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бу ҳақда тегишли тузилмаларни хабардор қилади” дейилган.

❌ Бундан кўриниб турибдики, гвардия ходимлари жазолаш, мактабнинг ички ишларига аралашиш, мактаб раҳбариятига ёки педагог ходимларга босим ўтказишга ҳақли эмас.

Директорни ишдан олиш масаласига келсак, бундай ваколат фақат иш берувчида мавжуд. Меҳнат кодексининг 313-моддасида интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши белгилаб қўйилган.

❗️Мана шу қоидага мувофиқ, Миллий гвардия ходимларининг ҳокимликка тақдимнома киритиши бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Юқорида айтилганидек, ҳокимнинг мактаб директорини ишдан бўшатиш ваколати мавжуд эмас.


❗️Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

@Yurist_Xizmati 4447-савол:

Assalomu alaykum. Man maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman savolim shundayki maktab oshxonasida yani bufetda  qonunan qanday maxsulotlar sotishga ruhsat barilgan. Qonunan qanday maxsulotlar sotish mumkin nimalarni sotish mumkin emas shu bo‘icha qonuniy malumot baring. Bufetda taqiqlangan narsalar sotilsa qayerga murojat qilish mumkin. Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қонунчилик билан мактаб ошхоналарида тайёрлаш ва сотиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков маълумот берди.

❌ «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:

🚫 Гўшт қўшилган, маёнез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);

🚫 Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;

🚫 Сунъий консервантлари бўлган «сухарики» ва чипслар, қурт, писта, уй шароитида тайёрланган донали шимиладиган ширинликлар;

🚫 Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;

🚫 Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;

🚫 Ташқи қобиғи тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;

🚫 Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар-хил турдаги  консервалар;

🚫 Турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;

🚫 Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

🚫 Холодес, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;

🚫 Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;

🚫 Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

🚫 Квас;

🚫 Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;

🚫 Сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;

🚫 Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, маёнез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;

🚫 Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;

🚫 Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;

🚫 Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);

🚫 Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.


❌ Шунингдек, тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат консентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомларнинг мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.


❗️Мактабга ўқувчи кеч қолиб келса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?

@Yurist_Xizmati 4444-савол:

Ўқувчи дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими вазирлигининг 206-сонли буйруғида ўқитувчиларнинг ўқувчиларни давоматини олиб бориш ва электрон журналига қайд этиш шартлиги келтириб ўтилган.

Демак, бу каби ҳолатда ўқувчини синфда бўлишини таъминлаш каби мажбурияти йўқ.

Аслида бу ҳолатда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан, агар ўқувчи узрсиз сабабга кўра дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса, бу каби ҳолатда унинг ота-онаси базавий ҳисоблаш миқдорининг(БҲМ) 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жаримага тортилади.

Демак, бу каби ҳолатда ўқитувчиларга ҳеч қандай интизомий жазо чораси қўлланилмайди.


Бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ҳам ҳисобга ўтадими?

@Yurist_Xizmati 4443-савол:

Assalomu alaykum. Men bir maktabda ishladim va menga  2023 -2024 o'quv yili uchun direktor jamg'armasi hisobidan 25 foiz ustama belgilangan edi. oilaviy sharoitim tufayli Sentyabr oyidan boshqa maktabda ishlay boshladim. Hozirda mart oyidan boshlab avvalgi maktabga ishga qaytib keldim. Savolim shundaki: menga belgilangan 25 foiz ustamani mart oyidan to'lab berish mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, сизга бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ҳисобга ўтмайди.

Чунки бу вазиятда иш берувчи ўзгармоқда. Ҳар бир мактабнинг директор жамғармаси маблағлари алоҳида ажратилади ва ишчи гуруҳ қарори асосида устама тайинланади.

Меҳнат кодекси 19-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра ҳар икки мактабнинг директори алоҳида иш берувчи саналади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом қоидаларига кўра директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.


Ассалому алайкум ҳурматли группамиз хотин-қизлари Сизларни 8 март халқаро хотин қизлар байрами билан табриклайман


#Бизнес_адвокат
ХУСУСИЙ БОҒЧАМНИ ФИЛИАЛИНИ ОЧМОҚЧИМАН АЛОҲИДА ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШИМ ШАРТМИ?


Ассаломалейкум! Саволим бор! Хусусий богчам бор, 3 йилдан бери лицензия асосида фаолият курсатади, хозир 2 чи филиалини очиш арафасидаман. Саволим: 2 чи филиал очишим учун олган лицензиям етарлими? Ёки яна нима хужжат килишим керак?

📍ЖАВОБ:

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, Юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар ва ваколатхоналар учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди. Бунда юридик шахслар томонидан аввал олинган лицензияларда ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда ваколатли органлар томонидан мазкур ҳужжатларга ўзгартишлар киритилган ҳолда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.

Филиаллар ва ваколатхоналар фаолиятнинг лицензияланадиган турларини, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошираётганда ёки фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга ошираётганда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этиши керак.

Демак, сиз ЯИДХП орқали онлайн ёки давлат хизматлари марказига бориш орқали лицензия ҳужжатига ўзгартириш киритишингизни ўзи етарли. Бунда ҳужжатга моддада белгилангани каби жойлашган жойи ва бошқа маълумотлари ёзилади ва ҳужжат расмийлаштирилади.


Қўшма_ҚАРОР_Адлиядан_16_01_2023_й_3416_сонли_Тиббиёт_моддий_рағбатлантириш.pdf
658.0Кб
#Кадровик
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом


Va alaykum assalom

📤Жавоб: «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42-1-моддаси 6-қисмига кўра:

🔰Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан манфаатдор шахсларни,

🛡Ички ишлар органлари
ва
🛡Давлат чегарасини қўриқлаш органлари

🔷Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

🧮Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан (55,750,000 сўмдан) кам бўлмаслиги лозим.

✅Мазкур қоида вояга етмаган боланинг қонуний ҳуқуқларини бузмаган ҳолда алимент тўлашга мажбур шахсдан хорижга чиқиш чекловларини олиб ташлаш имконини беради.


♻️Шунингдек жавобимизни янада асослантириш учун ушбу ҳолатга нисбатан Оила кодексида қуйидаги тартиб белгилаб қўйилганлигига ҳам кўриб ўтамиз.

👨‍👩‍👧‍👦Оила кодексининг 145-моддаси. Алимент тўлаши шарт бўлган шахс чет давлатга кетаётганида алимент тўланиши
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.

🔷Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

♻️Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек чиқиб кетишга чеклашни олиб ташлаш учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

📌Юқоридагилардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак сиз чет элга чиқиш учун қўйилган тақиқни олиб ташланиши учун алиментларни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак бўлади.


Ассалому алайкум саволим, бир қариндошим гапиролмайди, гуруппа пули олади, уйланган эди бир фарзандли бўлгандансўнг ажрашиб кетти, алимент пули мана нечи йилдан буён беради, алиментни давлат берган ногиронлик нафақасидан беради, хозирда четга чиқай деса чеклов бор экан қандай йўл тутса бўлади четга чиқиши учун...

Показано 20 последних публикаций.