Ўқитувчиларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда имтиёз борми?
@Yurist_Xizmati 4677-савол:
Assalomu alaykum. Kanalingizni anchadan buyon kuzatib boraman. Ancha manfaatli kanal. Savolim shundan iboratki, farzandim 3 yoshga to'ldi. Lekin davlat bogʻchasiga navbati kelmayapti. Navbatni farzandim tugʻilishi bilanoq 15 kun ichida onlayn qoʻyganmiz. Joriy yilning sentyabr oyidan pedagogik faoliyatimni boshlayman ya'ni maktabga o'qituvchi boʻlib ishga kirdim. O'qituvchilarning farzandlariga bogʻchaga qabul qilinishiga biror imtiyoz bormi? Javob uchun oldindan rahmat!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 28-мартдаги 244-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти 18-бандига кўра талабалар ва педагогларнинг болалари контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади.
Бунда имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.
Ушбу регламентнинг 19-бандига кўра ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Ушбу жараёнда Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
✅ Шунга кўра сиз педагог бўлганингиз учун фарзандингиз ДМТТларга имтиёзли рўйхат асосида қабул қилиши лозим. Мазкур масалада сиз давлат хизматлари марказига (ДХМ) мурожаат қилишингиз лозим.