⚡️Мактаб ўқитувчиларига қандай устама ва қўшимчалар тўланади? (2-қисм)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сон қарорига мувофиқ:
✅ Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан Умумтаълим муассасалари ходимларига жумладан, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига нисбатан 10 фоиздан — 40 фоизгача устама;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги 1030-сон қарорига мувофиқ:
✅ Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига нисбатан:
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) (кейинги ўринларда фалсафа доктори деб аталади) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача;
✅ фан доктори (Doctor of Science) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) (кейинги ўринларда фан доктори деб аталади) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача устама;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги “Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сон қарорига мувофиқ:
✅ “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонлари эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
✅ “Хизмат кўрсатган” фахрий унвони эгаларига (қолган касблар бўйича) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида устама;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарорига мувофиқ:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 26,4 фоиздан — 52,8 фоизгача синфдаги ўқувчилар сонига кўра қуйидагича:
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун ўқувчилар сонидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 8,8 фоиздан — 17,6 фоизгача;
в) информатика кабинети мудирлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17,6 фоиз;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 347-сон қарорига мувофиқ:
✅ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бакалавр ва магистрларнинг лавозим маошларига 20 фоиз устама тўланади.

✅ 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
✅ 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
✅ 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
✅ 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
✅ 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;