Юриспруденсия йўналишида ўқийдиган талаба мактабда Ҳуқуқ фанидан дарс бериши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4672-савол:
Assalomu alaykum. Farg'ona Davlat universiteti yurisprudensiya yo'nalishi sirtqi 3-bosqich talabasiman. Maktabda huquq fanidan dars o'tishim mumkinmi? Yurisprudensiya -bu pedagogik yo'nalish emas, shuning uchun mumkinmas dars o'tishing, dars berish huquqing borligini qaysi asosga ko'ra isbotlab berasan, asoslab ber, deyishyapti. 275-qaror bo'yicha ishlasam bo'ladi, desang 275-bu pedagoglarga taalluqli, sen ayni vaqtda yurisprudensiya 3-kursda pedagog maqomida emassan, o'rta-maxsus maqomidasan, shuning uchun sen maktabda dars bera olmaysan. Qachonki yurisprudensiyani bitirib, keyin qayta tayyorlovda o'qibgina maktabda dars bersang bo'ladi, deyishyapti. Menga aniq qonuniy asos, javob kerak. Iltimos, shu masalada ko'mak bering
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Йўқ, сиз ушбу йўналишни тамомласангиз ҳам мактабда ҳуқуқ фанидан дарс бера олмайсиз. Сабаби сиз педагогика йўналишида эмас, юриспруденсия йўналишида ўқийсиз.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 1 августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра ўқитувчи лавозимининг малака тавсифларига биноан:
а) бошланғич синф ўқитувчиси учун – бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги;
б) фан ўқитувчиси учун – фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ёхуд фан йўналишига (хусусиятига) тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатганлиги талаб этилади.
☝️Юқоридаги қоидага кўра фан айнан шу фан бўйича олий педагогик маълумот ёки олий маълумот + шу фан бўйича педагогик қайта тайёрловдан ўтган бўлиши талаб этилади.
Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
❗️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада педагогика йўналиши назарда тутилган.