📣ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва оммабоп мессенжерларда 🇷🇺Россия ва 🇰🇿Қозоғистон ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги 🇺🇿Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
🇺🇿Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилиб, бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
💬“Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилган ТИВ хабарида.
Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилган.
👇
👉 @tayanch 👈
👆