Ўзбекистонда ҳам коронавирусга чалинганлар сони ошиб кетаётгани, ўлим ҳолатлари кўпайгани ортидан кўпчилик Қозоғистондек қатъий карантин чорасига қайтишни муҳокама қилаяпти. Фейсбук, твиттер ва ҳаттоки Инстаграмда ҳам карантин ва
хориждан самолётларни тўхтатиш таклифи илгари сурилаяпти. Бу ечим эмас.
Дунёда бирор вирусолог, кузатувчи ёки таҳлилчи иккинчи, учнчи ва ҳ.к навбатдаги тўлқинларнинг бўлмаслиги ҳақида гапирмади. Ҳамма ҳурматли экспертлар
вакцина чикмагунча коронавирус ўлмаслигини таъкилади. Бу дегани вақти вақти билан коронавирус кўпаяверади, чоралар кўрилса яна камаяверади.
Карантин чоралари юмшатилганда эса вирусни енгдик, деб нишонлаш эмас,
мамлакатнинг тиббиёт тизимини кучайтириб олиш муҳим. Яъни вакция чиқмагунча касаллан сони камайганда янги динамика учун тайёр туришга бор кучни сафарбар қилиш керак.
Тайёргарликни кучайтириш деганда нимани назарда тутаман?
Биринчидан, шифокор, тиббий персоналда ва шифохонадан бошлаб барча аҳамиятли объектларда хавфсизликни таъминлашга етадиган воситаларни тайёрлаб қўйиш. Аҳоли учун ҳимоя воситаларини иложи борича арзон ва сифатли сегменти танловини бойитиш.
Иккинчидан, иқтисодий инқирозга қарши чораларни одатий бюджет қоидасидан мустасно равишда яқин икки йил (2020–2022)га қайта кўриб чиқиши керак. Шу муддат ичида ҳукумат харажатларни карантин чекловлар талаб қиладиган ҳисоб кесимидан ҳам баландроқ, масалан, ЯИМдан ўртача
2-3% ортиқ бўлишини ташкиллаши керак. Бюджет харажатларини ошиши карантин чекловларидан кўрилган даромаднинг йўқотишидан ортиқ бўлиши керак. Йўқотиш миқдорини қоплаб, яна шунча миқдорда инвестиция тариқасида "поддержка" бўлади шунда. Иқтисодга инвестиция керак. Бундай инвестицияни бозорга давлатдан бошқа ҳеч ким кирита олмайди. Иқтисодни максимал жонлантириш учун зарурий қадам бу.
Учинчидан, карантин ва унинг турли кўринишлари (юмшатилиш, кучайтирилиш ва ҳ.к.) ҳеч қандай ҳолатда гуманитар ва иқтисодий ҳалокатга айланмаслиги учун ҳуқуқий механизмни шакллантириш керак. Қонунчиликни тўлдириш, яратиш ва такомиллаштириш керак. Бусиз умумий консенсус бўлмайди. Махсус комиссия, туризм қўмитаси, ИИБ каби идораларнинг барчаси бир йўналишда ҳаракатланиши учун ушбу ҳаракат стратегиясининг ҳуқуқий кўриниши мавжуд бўлиши керак. Шунда қай ҳолатда, ким нима учун масъуллиги кўриниб, аҳоли ўртасида ҳам тартиб ўрнатиш осон бўлади. Ҳуқуқий механизмнинг сифатли ижроси ва назоратини шаффоф, тушунарли равишда амалга оширилишини таъминлайдиган фундаментал юридик база.
Тўртинчидан, тартиб ва жавобгарлик. Ҳуқуқий механизмнинг жорий қилинишидан кейин барча идоралар ўз вазифаси доирасида истисносиз карантиннинг турли кўринишига аввал ўзлари бўйсуниши, кейин эса атрофдагиларни бўйсунишга чорлаши ва буни назорат қилиши керак. Бу жараённи енгиллаштирувчи лойиҳалар (масалан, мобил илова ва ҳ.к) дан фойдаланиш керак. Ҳукумат вакилларидан бошлаб, оддий халқ тарафидан ҳурмат қилинадиган, ишониладиган ва тенг амал қилинадиган жараён ўз самарасини албатта беради. Вазият қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсаткич(ахборот)га қараб тартибга солинса, ҳаммаси яхши бўлади. Учинчи, ўнинчи тўлқинлар ҳам унчалик қўрқинчли бўлмайди.
Бешинчидан, тарғибот. Зўр тарғибот. Ҳамма жойда, ҳамма кўринишда, ҳаммага тушунарли равишда, асосли ва ишончли тарғибот тўхтамаслиги керак. Гап ва амал билан барча усул, услуб ва йўналишларда тарғиб қилиш керак.
Қисқаси, коронавирусга қарши курашиш учун умуммиллий стратегия бўлиши керак. Шунда идоралари, махсус ва номахсус комиссиялар ўртасида консенсус бўлади. Ечим топилади. Ҳукумат ва халқни бир-бирига қарши қилиб қўлмайдиган консенсус бўлади. Бунинг учун, юқорида айтилгани каби омиллар асосида янги ва янги тўлқинларга тайёрланиш керак. Авиарейсларни тугатиш ечим эмас.
@zarnigor1