Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида қолиб кетган 800 га яқин тожикистонлик юртига қайтарилди
Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ), ЮНИСЕФ ва Тожикистон ҳукумати биргаликда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараларида қолган тожик муҳожирларининг уйларига қайтишига кўмак берди, деб хабар беради Асиа-Плус
“Жибек йўли” қозоқ-ўзбек чегара постида 3-июл куни пандемия сабаб қолиб кетган 776 тожикистонлик фуқаро, шу жумладан, 40 нафардан ошиқ болалар автобус орқали уйларига қайтарилди.
“Карантин чоралари жорий этилгандан сўнг, Қозоғистондаги тожик муҳожирлари юртига қайтиш ниятида Ўзбекистон чегарасига йиғилди. Уларнинг баъзилари, шу жумладан, болалар, бир неча кун ҳатто бир неча ҳафта давомида чегарада ёрдам кутиб туришган. ЮНИСЕФнинг Тожикистондаги ваколатхонаси болаларни уйларига қайтаришга кўмак берди”, – дейилади Халқаро миграция ташкилотининг баёнотида.
“Жибек йўли” чегара постида 23-июн куни юзлаб тожикистонликлар ХМТ кўмаги билан 14 та автобусда Ўзбекистон орқали Суғд вилоятига олиб келинган.
Ўз ватанига қайтган барча тожикистонлик карантинга олинган. Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасидан қайтарилган тожикистонликларнинг олдинги гуруҳи орасида 50 дан ошиқ асемптоматик (аломатсиз) коронавирус аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 6 108 кишига етди. Ўтган сутка давомида яна 50 кишида коронавирус аниқланган.
Мамлакатда ўтган бир сутка ичида 72 кишига шифохонадан жавоб берилган. Тожикистонда ҳозирга қадар 52 киши COVID-19 қурбонига айланган, 4762 бемор даволанган. Айни вақтда 216 нафар бемор шифохоналарда қолмоқда.
👇
👉 @tayanch 👈
👆