ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ—ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАҲДИД
Ўзбекистон азал-азалдан турли миллат-элатларга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган.
Бугунгим кунда диний экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдид солиб келмоқда. Жумладан, диний экстремистик оқим таркибига кириб қолган шахс оиласи, қариндош-уруғлари ва яқин инсонларидан маҳрум бўлади. Умри қамоқда ёки ўзга юртларда хору зорлик ва саргардонликда ўтади, ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги инсоний мажбуриятларини бажара олмайди.
Ўз навбатида диний экстремистик ғоя ва ёт диний қарашларнинг жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит ва тадрижий ривожланишга зарарли таъсири бўлади. Жамиятда анъанавий қадриятларни авлоддан авлодга узатиш тизими ва тадрижий ривожланиш жараёни бузилади. Мазкур жамиятда асрлар оша муҳим ўрин тутган миллий, маданий, тарихий қадриятлар аҳамиятини йўқотиши оқибатида маънавият пасаяди, экстремистик ва террористик ҳаракатлар содир этилиши орқали жамиятда “ёвузлик чегараси” пасайиб, одамлар қотиллик, қийноқ, босқинчилик, гаровга олиш, қулчилик каби жиноятларга кўникиб қолади.
Терроризм ва экстремизм, улар оқибатида келиб чиқадиган ижтимоий беқарорлик жамиятда криминал жиноятларнинг авж олишига хизмат қилади. Давлат томонидан хавфсизлик чораларини кўриш учун бюджет маблағларининг сарфланиши, шунингдек, террористик ҳаракат оқибатида кўрилаётган моддий зарар жамиятга иқтисодий жиҳатдан катта зарар етказади. Оқибатда ишсизлик ошади, ижтимоий муҳофазага йўналтирилган лойиҳалар бажарилмай қолади. Аҳолининг турмуш даражаси пасаяди.
Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етайлик! Мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асрайлик! Бу иш ҳар биримизнинг, шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлиши шарт.
Абдулло МУЗАФФАРОВ,
Когон туман ИИБ ходими, катта лейтенант.