ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК!
Бугунги кунда ёшлар тафаккурини тўғри шакллантириш, уларни ва жамиятимизни нотўғри ақидалардан асраш барчамизнинг вазифамиздир. Хусусан, ота-оналар ўз дилбандларининг тарбиясига алоҳида эътибор беришлари зарур. Минг афсуски, бугунги кунда улар ўз шахсий юмушлари билан машғул бўлишмоқда ёхуд моддий маблағ топиш илинжида болалари тарбиясига “иккинчи даражали иш” сифатида қарашмоқда. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган, тарбияси саёз фарзандларнинг борлиги баъзи ҳолларда диний экстремизм оқимлари вакиллари учун жуда қўл келишини асло унутмаслигимиз шарт. Ваҳоланки, оила муҳитидан четланиб қолган, ахлоқий ва маърифий тарбия берилмаган ҳар қандай фарзанд жуда осонлик билан бундай бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолади.
Ҳозирги глобаллашув шароитида дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидлар, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан ёшларни ҳимоялашда ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар онгида турли ёт ғояларга ва ахборот хуружларига қарши иммунитетни шакллантириш, ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришимиз зарур. Токи, фарзандлар ўз Ватани, оиласи ва ота-онасига садоқатли, юртга муносиб ўғил-қизлар бўлиб вояга етишишсин.
Ҳусниддин НИЗОМОВ,
шаҳардаги 6-МММ 20-сон ЖИЭК ТҚГ катта тезкор вакили, капитан.