Огоҳлик—давр талаби!
ТЕРРОРИЗМ—ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ КУШАНДАСИ
Мустақил юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил, иноқликда яшаб, бир-бирларининг қадриятларини иззат-ҳурмат қилишади. Барча билан бир дастурхон атрофида борини баҳам кўрадиган, эзгу ниятларини яхшиларга илинадиган халқимиз азал-азалдан тинчликнинг, ҳаётнинг қадрига етувчи иродали халқ.
Бугунги фаровонлик ва осойишталикни кўролмайдиган айрим ғаламислар баъзан ҳар қандай йўл билан турмушимизга раҳна солишга уриниши мумкин. Хусусан, айрим дин ниқобидаги сохтакорлар муқаддас ислом динимизни ўзларининг қора қилмишларига ниқоб қилиб, “исломий давлат” қуриш шиори остида ўзларининг “шаҳидлик мақом”лари, “ҳижрат” ва “жиҳод” тўғрисидаги бузғунчилик ғоялари билан суғорилган террористик тарғибот-ташвиқотларини олиб бориб, барча ёшдаги кишилар онгини заҳарлашга ҳаракат қилишади. Улар бу ишни интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилишга, қонли тўқнашувларни ташкиллаштиришга ва ҳатто оиласидан йироқда, хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган меҳнат мигрантларини турли алдов йўллари билан ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишаётгани ҳақида бугун барчамиз ОАВлар ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали жуда кўплаб маълумотларга эга бўлаяпмиз.
Ёвузлик ортида айрим давлатларда не-не бегуноҳ кишилар ҳаёти хавф остига қўйилаётгани, ноҳақ қонлар тўкилаётгани ва гуллаб-яшнаётган шаҳарлар улар касри билан вайроналарга айланаётгани жуда ачинарли ҳол. Зеро, тинчлик бебаҳо неъмат. Тинч ва осойишта юртдагина ҳамиша яхши кунлар ва байрамлар бардавом бўлишини, фуқароларимиз орзу-истаклари рўёбини кўриб бахтиёр яшашлари мумкинлигини ва бу фарахбахш кунлар қадрига етмоғимиз зарурлигини ҳамиша ёдда тутмоғимиз зарур.
Ҳусниддин НИЗОМОВ,
шаҳардаги 6-МММ 20-сон ЖИЭК ТҚГ катта тезкор вакили, капитан.