Кенг дунёқараш / Ўзингизни асранг!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Қуръонни очинг!
Оли Имрон сураси 139-оятни ўқинг!
У ерда СИЗГА хат бор! ☝️📿🌙🕋
#унутманг:
Аллоҳ кўриб турибди! Аллоҳ эшитиб турибди! Аллоҳ билиб турибди! ☝️🌙

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:42 Таҳажжуд*
05:43 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
07:02 ҚУЁШ
07:17 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:07 ПЕШИН
15:30 АСР
17:11 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:26 Аввобийн*
18:29 ХУФТОН

🗒 7 ноябрь 🗓 21 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Шанба
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


Репост из: Islom.uz
Жон Давенпорт: Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...

«Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир».

Жон Давенпорт

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


#қироат

🎤 Исмаил Аннури ижросида Қаҳф сураси гўзал тиловати!

Жума куни Қаҳф сурасини ўқиш (эшитишлик ҳам иншаАллоҳ) суннатдир! ☝️🏻🌙

Куръон тинглаб қалблар ором топур! 📖🌙

Каналимизга уланинг👇👇👇
@keng_dunyoqarash


Репост из: Islom.uz
ЖУМА КУНИДА ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТ

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «هِيَ مَا بَيْنَ أَنْ يَجْلِسَ الْإِمَامُ إِلَى أَنْ تُقْضَى الصَّلَاةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
وَلَفْظُهُ: «إِنَّ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةً لَا يَسْأَلُ اللهَ الْعَبْدُ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَّةُ سَاعَةٍ هِيَ؟ قَالَ: «حِينَ تُقَامُ الصَّلَاةُ إِلَى الِانْصِرَافِ مِنْهَا».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб, намоз ўқилиб бўлгунча», – деганларини эшитдим».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта Аллоҳ уни берур», – дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» – дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», – дедилар».

⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Жума_муборак

🎊🌸🤲ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🌸🤲

💐Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
💐Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
💐Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
💐Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак...

🌹Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌹Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌹Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌹Тақводор диндошим «ЖУМА» Муборак!!!

🌹🌸АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲


🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ!🌹🌹🍃

☝️🌸🍃ДЎСТ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАВРИКЛАНГ🍃🌹🍃

Каналимизга уланинг👇👇👇
@keng_dunyoqarash


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:42 Таҳажжуд*
05:42 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
07:01 ҚУЁШ
07:16 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:07 ПЕШИН
15:31 АСР
17:12 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:27 Аввобийн*
18:30 ХУФТОН

🗒 6 ноябрь 🗓 20 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Жума
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


#қироат

🎤 Маҳер ал Муайқилий ижросида гўзал тиловат!

📖 Куръони Карим - Баййина сураси гўзал тиловати!

Куръон тинглаб қалблар ором топур! ☝️🏻🌙

Каналимизга уланинг👇👇👇
@keng_dunyoqarash


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:41 Таҳажжуд*
05:41 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:59 ҚУЁШ
07:14 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:07 ПЕШИН
15:32 АСР
17:13 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:28 Аввобийн*
18:31 ХУФТОН

🗒 5 ноябрь 🗓 19 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Пайшанба
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


#қироат

🎤 Маҳер ал Муайқилий ижросида гўзал тиловат!

📖 Куръони Карим Мунафиқун сураси гўзал тиловати!

Куръон тинглаб қалблар ором топур!☝️🏻🌙

Каналимизга уланинг👇👇👇
@keng_dunyoqarash


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:40 Таҳажжуд*
05:40 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:58 ҚУЁШ
07:13 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:07 ПЕШИН
15:33 АСР
17:14 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:29 Аввобийн*
18:32 ХУФТОН

🗒 4 ноябрь 🗓 18 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Чоршанба
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:39 Таҳажжуд*
05:39 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:57 ҚУЁШ
07:12 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:07 ПЕШИН
15:34 АСР
17:16 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:31 Аввобийн*
18:33 ХУФТОН

🗒 3 ноябрь 🗓 17 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Сешанба
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:38 Таҳажжуд*
05:38 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:56 ҚУЁШ
07:11 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:07 ПЕШИН
15:35 АСР
17:17 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:32 Аввобийн*
18:34 ХУФТОН

🗒 2 ноябрь 🗓 16 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Душанба
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


Репост из: Muslim.uz
📲 ҚАНДАЙ “КАНАЛ” ЁКИ “ГУРУҲ”ЛАРНИ КУЗАТЯПСИЗ?

Бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бу – ижтимоий тармоқларда гуруҳ (профил, группа, канал, бот, саҳифа ва ҳоказо) очиш масаласи. Бу масалада ўта нозик ва ҳушёр бўлинмаса, инсон вафот қилгандан кейин ҳам савоб ёки гуноҳи бу гуруҳни тузиб, ташкил қилганларга ёзилиб тураверади. Чунки гоҳида текширилмаган хабар ёки гумонга асосланган мавзу фитна ва гуноҳга сабаб бўлади.

❗️Айниқса,
ҳозирда турли хил номлар билан ташкил қилинган гуруҳларда мусулмонларнинг шаънига муносиб бўлмаган, масалан бировни устидан кулиш, фаҳш ва унга тарғиб қилувчи материаллар (мақола, аудио, видео ёки суратлар)ни тарқалиши, тарқатилиши одат тусига айланиб бормоқда. Масаланинг нозик жиҳатидан бири, буни қанча одам кўрса, эшитса, ўқиса гуноҳкор бўлишларидан ташқари шундан камайтирилмаган ҳолда шу ишни амалга ошираётган ташкилотчиларининг ҳам номаларига шунча гуноҳ ҳатто вафот этганидан кейин ҳам ёзилиб бораверади. Ҳадиси шарифда шундай огоҳлантирилади: “Ким бир ёмон одатни жорий қилса, унга у (ўша иш)нинг ва амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ёзилур”.

Афсуски, бугун биз шунчалар ғафлатга ботиб, дин ва маърифатдан йироқлашдикки, буни диний-маърифий сайтлар ёки шу мазмундаги ижтимоий тармоқлар, телеграм каналлардаги кузатувчилар сонининг камлигидан ҳам кўриш мумкин. Аммо турли “приколлар”, кўнгилочар гуруҳ ёки каналлар “одам билан тўлган”. Энг ёмони, кераксиз, беҳуда нарсалар билан овора бўлиш кишини умрини заволи, асосийси эса, бу ҳолат инсонни охир-оқибат иймонидан ажралиб қолишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир” (Аъроф сураси, 146 оят).

❗️Бугун ёшларимиз ўз динларини ишончли манбалар (сайт, профил, группа, канал, бот, саҳифа, телеграм канал-гуруҳлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб, кишини дунё ва охират яхшилиги, илм-маърифатга етакловчи гуруҳ ёки каналларни кўриб туриб кирмасалар, бунинг ўрнига лағв, фаҳш, асоссиз хабар тарқатувчи ёки “прикол” ва масхарабозликни тарғиб қилувчи гуруҳларни кўриб, дарҳол унга аъзо бўлиш –гуноҳ саналади. Юқорида келтирилган “Ўз оятларимдан буриб қўяман” ояти ҳамда буни тафсир қилган Аллома Қуртубийнинг тафсирларидан шуни англаш мумкин. Шундай экан, қанақа канал, гуруҳ, саҳифаларни кузатяпсиз, ўзингиз билан ҳисоблашиб қўйинг!

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Марғилон шаҳар “Саид Жалолхонтўра” масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:37 Таҳажжуд*
05:37 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:54 ҚУЁШ
07:09 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:06 ПЕШИН
15:36 АСР
17:18 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:33 Аввобийн*
18:36 ХУФТОН

🗒 1 ноябрь 🗓 15 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Якшанба
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


Репост из: Muslim.uz
КЎЗ НУРИ, ҚАЛБ ҚЎРИ БИЛАН...

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, таниқли хаттот, юздан ортиқ асарлар муаллифи, кўплаб шогирдлар устози, юртимиз ва хорижда ўтказилган нафис санъат фестивалларида иштирок этиб, нуфузли совринларни қўлга киритган Салим домла Бадалбоев билан хаттотлик санъатининг аҳамияти, нозик жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Ассалому алайкум, домла. Юртимизда тарихий иншоотлар, меъморий мажмуалар кўп. Улар пештоқига арабий матнда гўзал санъат асарлари битилган. Кўрган киши завқ олиш баробарида, уларни ким ёзганига қизиқади...

– Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло инсонга ато этган бебаҳо неъматлардан бири ёзув. У бўлмаганда ўтмишни бугун ва эрта билан боғлаб бўлмасди. Халқимиз ўтмиши давомида турли ёзувлардан, жумладан, араб имлосидан фойдаланиб келган.

Хаттотлик – дунё халқлари, жумладан, Шарқ мамлакатлари маданиятининг ўзига хос йўналишидир. Унинг Марказий Осиё ва Ўзбекистонда пайдо бўлиши Ислом дини кириб келиши ва ёйилиши билан боғлиқ.

Ундан олдин амалда бўлган уйғур, урхун-энасой, хоразмий ёзувлари истеъмолдан чиқди. Шу тариқа араб тили ва ёзувига эътибор кучайиб, уни санъат даражасида ёзишга мўлжалланган хаттотлик мактаби юзага келди.

Наққошлик, ганж, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, кандакорлик каби ҳунарлар қаторида хаттотлик ҳам санъат даражасига чиқди. Юртимизда хаттотлик санъати Амир Темур даврида янада ривожланган.

Чиройли ёзилган хат кўзни қувнатади. Ҳуснихат билан кўчирилган қўлёзмалар ниҳоятда қадрланади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


#қироат

🎤 Исмоил Аннури ижросида Таҳрим сураси гўзал тиловати!

Куръон тинглаб қалблар ором топур! ☝️🏻🌙

Каналимизга уланинг👇👇👇@keng_dunyoqarash


Репост из: Fikrat
#намоз_вақтлари

04:36 Таҳажжуд*
05:36 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:53 ҚУЁШ
07:08 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:07 ПЕШИН
15:38 АСР
17:19 ШОМ
(Ифторлик вақти)
17:34 Аввобийн*
18:37 ХУФТОН

🗒 31 октябрь 🗓 14 рабиъул аввал. 1442 йил
📆 Шанба
🕰 Тошкент вақти билан
__
*Нафл намозлари кириш вақти билан эмас, балки ўқиш афзал бўлган вақтига кўра ёзилган.

© AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт


Репост из: Islom.uz
Яхшиликка йиғлаяпман, ўғлим

Саъид ибн Абу Аруба айтади: «Умар ибн Абдулазиз ўғлига «Қуръон ўқиб бер», деди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деб сўради. Умар ибн Абдулазиз «Қоф сурасини», деди. Ўғли ўқишни бошлаб, «Мана, ўлим мастлиги етиб келди. (Эй инсон!) Сен қочиб юрган нарса (ўлим) мана шудир» оятига етиб келганида Умар йиғлаб юборди. Кейин яна ўқишни буюрди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деган эди, яна Қоф сурасини айтди. Ўғли яна ўқишни бошлагач, ўлимнинг зикрига келганда янада қаттиқ йиғлаб юборди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди».

Абу Мавдуд айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз «Қайси бир машғулотда бўлманг, ундан (Қуръондан) бирор (оят) тиловат қилманг, (умуман) қандай иш қилманг, унга киришганингиздаёқ Биз сизларга шоҳид бўлурмиз» оятини қироат қилиб, қаттиқ йиғлади. Уйидагилар буни эшитиб, югуриб чиқишди. Аёли Фотима унинг йиғлаганини кўриб, қўшилиб йиғлашга тушди. Уларнинг йиғисини эшитиб, уйдагиларнинг барчаси йиғлади. Абдулмалик келганида улар шундай ҳолда йиғлаб ўтирар эдилар. У «Отажон, нимага йиғлаяпсиз?» деб сўради. «Яхшиликка, ўғлим. Отанг дунёни танимасликни, дунё ҳам уни танимаслигини хоҳлади. Аллоҳга қасамки, ҳалок бўлишдан – дўзах аҳлидан бўлиб қолишдан қўрқдим, ўғлим», деди Умар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Islom.uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилган. У шу куни жаннатга киритилган, шу куни жаннатдан туширилган. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини албатта берур», – дедилар».
Абу Ҳурайра айтади: «Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга: «Мен ўша соатни биламан», – деди.
«Менга унинг хабарини бер. У ҳақда менга бахиллик қилма», – дедим.
«У (соат) асрдан сўнг қуёш ботгунча», – деди.
«Қандай қилиб асрдан кейин бўлиши мумкин? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон банда ўша(соат)ни намоз ўқиган ҳолида топса», – деганлар-ку? Мазкур соатда намоз ўқилмайди-ку», – дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади», демаганларми?» – деди. «Ҳа», – дедим. «У худди шунинг ўзи», – деди».
Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Икковлари:
«У қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир», – деганлар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Показано 20 последних публикаций.

77

подписчиков
Статистика канала