96. Савдо платформасида пул маблағлари ҳаракати (закалатни киритиш ва қайтариш, тўловни амалга ошириш, ғолиб томонидан тўланган маблағларни буюртмачига ўтказиш ҳамда бошқалар) электрон тизим орқали автоматик равишда (инсон омили аралашувисиз) амалга оширилади.
Савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион ёки танлов объектлари бўйича мулк ёки ҳуқуқнинг тўлиқ қиймати буюртмачи ва ғолиб ўртасида имзоланган шартномага асосан тўланади.
Бунда, лот қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки бошқа шартлар бўйича буюртмачи ва ғолиб ўртасида имзоланадиган шартномада оператор тараф ҳисобланмайди.
97. Операторга хизмат кўрсатувчи банкда буюртмачи ва иштирокчи маблағларини сақлаш, аукцион ёки танлов натижалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун талаб қилиб олингунга қадар иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилади.
Операторнинг банкдаги ҳисобварақлари қолдиғи бўйича оладиган даромадлари аукцион ва танлов савдоларига чиқарилган объектлар бўйича реклама тарғибот ишлари харажатларига ҳамда аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга, шунингдек операторнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилиши мумкин.
98. Аукцион ёки танлов натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ёки танлов ғолиби (харидор) томонидан дастурдаги шахсий кабинети орқали объектни қабул қилиб олганлиги тасдиқлагандан сўнг улар буюртмачи ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказилади.
Ғолиб объектни қабул қилишдан бош тортган тақдирда, тарафлар (ғолиб, буюртмачи ва оператор)нинг келишувига асосан тўланган пул маблағлари ушбу Низомда белгиланган тартибда (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ғолибга қайтарилиши мумкин. Бунда буюртма оператор томонидан буюртмачига қайтарилади.
Тарафлар келишмаган тақдирда, ушбу низоли масала суд тартибида кўриб чиқилади.
Низоли масала ҳал этилмагунга қадар ғолиб томонидан тўланган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида сақланади.
99. Буюртмачи ва иштирокчиларнинг шахсий ҳисобварақлари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади ва учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
100. Буюртмачи аукцион ёки танлов объектига ваколатли органлар томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлаш масаласини тўлиқ ҳал этиши ҳамда аукцион ёки танлов объектини ғолибга зарар етказилмаган ҳолда топшириши шарт.
Оператор аукцион ёки танлов объектини сақлаш, топшириш-қабул қилиш жараёнида иштирок этмайди ва унинг оқибатлари учун жавобгар ҳисобланмайди.
101. Балансда сақловчи ва буюртмачи сотилган (ижарага берилган) аукцион ёки танлов объектининг аукцион ёки танлов ғолибига топширилгунга қадар хусусиятини йўқотмаган ҳолда сақланишини таъминлаш, мол-мулк буюртмада кўрсатилган фотосуратга мувофиқлиги ва топшириш-қабул қилиш далолатномасининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
102. Оператор аукцион ёки танловни ўтказиш қоидаларини электрон савдоларни ўтказишда фойдаланиладиган дастурий-техник воситалардан ҳамда ушбу Низомдан келиб чиқиб белгилайди ва савдо платформасида эълон қилади.
103. Оператор савдо платформасида ўтказилиши режалаштирилган профилактика тадбирлари ҳақидаги маълумотни камида ўттиз кун олдин эълон қилади ва иштирокчиларнинг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва мобил телефон рақамига юборади.
104. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
© Copyright 2017-2022. Barcha huquqlar himoyalangan. "Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi" DUK tomonidan ishlab chiqilgan
+998 71 202-21-11