Фильтр публикаций


Репост из: Oybek
⚡️Assalomu aleykum hurmatli òqituvchi va talabalar sizlarga quyidagi xizmatlarni taklif qilamiz!
✅Kurs ishi
✅Taqdimot(slayd, prizintatsiya)
✅Mustaqil ish(refarat)
✅Maqola
✅Videorolik
✅ Green cardga toyxatdan oʻtish📑
💻Va boshqa shu kabi kompyuter bilan bogʻliq muommolar boʻlsa, albatta bizga murojaat qiling.
Õzbek🇺🇿Rus🇷🇺Ingliz🇬🇧
👉 Murojaat uchun lichkaga: @the_oybec


Openbudjetni 2-mavsumiga siz qaysi loyihani qo'llab-quvvatlaysiz.
Опрос
  •   • Kenagas MFYning shox koʻchasining Kenagas-Qaznoq-Kenagas-Qo'shtepa yo'nalishlarini asrlar qilish
  •   •Kenagas MFYni ichimlik suvi va suv inshootlarini qayta taʼmirlash va yangilash.
1 голосов




Репост из: Неизвестно
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Rossiya armiyasi sarhisobi 2022-yilda.
Namoyish etilayotgan barcha harbiy harakatlar Rossiya hududida.


#Тезкор

⚡️Наманганда ҳам Док-1 Максдан ўлим ҳолати қайд этилди.

Икки кун давомида икки маҳалдан Док-1 Макс сиропидан истеъмол қилган уч ёшли Қ.Б. вафот этди.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Kenagasliklar_uz


Esnash yuqumli kasallik hisoblanishini Bilasizmi?

— Olimlarning tadqiqotlariga ko'ra esnash eng (zararsiz)yuqumli kasallik hisoblanadi. U insonga bir necha soniyalarda yuqishi ham mumkin.

— Tadqiqotlarga ko'ra esnash haqidagi gapning o'zi 75 foiz holatda yuqadi. Agar yoningizda kimdir esnasa 100 foizdan ortiq holatlarda ham boshqalarga yuqishi mumkin.

👉Kenagasliklar_uz


Репост из: E-AUKSION
e-auksion.uz orqali dehqonchilik uchun yerlarni 30 yilga ijaraga oling!

21,7 mingdan ortiq dehqon xo'jaligi yerlari
savdoda

Tanlovda qatnashish tartibini o'rganish (video)

▪️ Andijon viloyatidan 3948 ta (ko'rish)
▪️ Buxoro viloyatidan 1373 ta (ko'rish)
▪️ Jizzax viloyatidan 723 ta (ko'rish)
▪️ Qashqadaryo viloyatidan 5065 ta (ko'rish)
▪️ Navoiy viloyatidan 1545 ta (ko'rish)
▪️ Namangan viloyatidan 1376 ta (ko'rish)
▪️ Samarqand viloyatidan 444 ta (ko'rish)
▪️ Surxondaryo viloyatidan 700 ta (ko'rish)
▪️ Sirdaryo viloyatidan 1343 ta (ko'rish)
▪️ Toshkent viloyatidan 2241 ta (ko'rish)
▪️ Farg'ona viloyatidan 1555 ta (ko'rish)
▪️ Xorazm viloyatidan 228 ta (ko'rish)
▪️ Qoraqalpog'iston Respublikasidan 1176 ta (ko'rish)

👇Xabardor boʼlish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


96. Савдо платформасида пул маблағлари ҳаракати (закалатни киритиш ва қайтариш, тўловни амалга ошириш, ғолиб томонидан тўланган маблағларни буюртмачига ўтказиш ҳамда бошқалар) электрон тизим орқали автоматик равишда (инсон омили аралашувисиз) амалга оширилади.

Савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион ёки танлов объектлари бўйича мулк ёки ҳуқуқнинг тўлиқ қиймати буюртмачи ва ғолиб ўртасида имзоланган шартномага асосан тўланади.

Бунда, лот қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки бошқа шартлар бўйича буюртмачи ва ғолиб ўртасида имзоланадиган шартномада оператор тараф ҳисобланмайди.

97. Операторга хизмат кўрсатувчи банкда буюртмачи ва иштирокчи маблағларини сақлаш, аукцион ёки танлов натижалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун талаб қилиб олингунга қадар иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилади.

Операторнинг банкдаги ҳисобварақлари қолдиғи бўйича оладиган даромадлари аукцион ва танлов савдоларига чиқарилган объектлар бўйича реклама тарғибот ишлари харажатларига ҳамда аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга, шунингдек операторнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилиши мумкин.

98. Аукцион ёки танлов натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ёки танлов ғолиби (харидор) томонидан дастурдаги шахсий кабинети орқали объектни қабул қилиб олганлиги тасдиқлагандан сўнг улар буюртмачи ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказилади.

Ғолиб объектни қабул қилишдан бош тортган тақдирда, тарафлар (ғолиб, буюртмачи ва оператор)нинг келишувига асосан тўланган пул маблағлари ушбу Низомда белгиланган тартибда (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ғолибга қайтарилиши мумкин. Бунда буюртма оператор томонидан буюртмачига қайтарилади.

Тарафлар келишмаган тақдирда, ушбу низоли масала суд тартибида кўриб чиқилади.

Низоли масала ҳал этилмагунга қадар ғолиб томонидан тўланган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида сақланади.

99. Буюртмачи ва иштирокчиларнинг шахсий ҳисобварақлари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади ва учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

100. Буюртмачи аукцион ёки танлов объектига ваколатли органлар томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлаш масаласини тўлиқ ҳал этиши ҳамда аукцион ёки танлов объектини ғолибга зарар етказилмаган ҳолда топшириши шарт.

Оператор аукцион ёки танлов объектини сақлаш, топшириш-қабул қилиш жараёнида иштирок этмайди ва унинг оқибатлари учун жавобгар ҳисобланмайди.

101. Балансда сақловчи ва буюртмачи сотилган (ижарага берилган) аукцион ёки танлов объектининг аукцион ёки танлов ғолибига топширилгунга қадар хусусиятини йўқотмаган ҳолда сақланишини таъминлаш, мол-мулк буюртмада кўрсатилган фотосуратга мувофиқлиги ва топшириш-қабул қилиш далолатномасининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

102. Оператор аукцион ёки танловни ўтказиш қоидаларини электрон савдоларни ўтказишда фойдаланиладиган дастурий-техник воситалардан ҳамда ушбу Низомдан келиб чиқиб белгилайди ва савдо платформасида эълон қилади.

103. Оператор савдо платформасида ўтказилиши режалаштирилган профилактика тадбирлари ҳақидаги маълумотни камида ўттиз кун олдин эълон қилади ва иштирокчиларнинг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва мобил телефон рақамига юборади.

104. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

© Copyright 2017-2022. Barcha huquqlar himoyalangan. "Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi" DUK tomonidan ishlab chiqilgan

+998 71 202-21-11


Баённома оператор томонидан юритиладиган танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига киритилади.

Баённомадаги QR-код (матрик штрихли код) такрорланмас бўлиб, унинг ичига танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига Интернет тармоғи орқали ҳавола жойлаштирилади.

Баённома танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига киритилган бўлса, у ҳақиқий ҳисобланади.

Танлов ғолибининг сўров хатига кўра баённома қоғоз шаклида чоп этилиб, операторнинг муҳри босилган ҳолда унга тақдим этилиши ёки почта орқали юборилиши мумкин.

88. Оператор танловни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари учун қуйидагича хизмат ҳақи олади:

а) танлов таклифларини баҳолашда асосий мезон сифатида инвестиция, ижтимоий ва шунга ўхшаш бошқа мажбуриятлар назарда тутилган ҳолларда – БҲМнинг 5 баравари;

б) танлов таклифларини баҳолашда асосий мезон сифатида сотилиш нархи назарда тутилган ҳолларда – сотилган нархининг 1 фоизи миқдорда.

Танлов ғолиби томонидан танлов объекти қабул қилиб олингани тасдиқлангандан сўнг пул маблағлари (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) буюртмачига ўтказиб берилади.

89. Буюртмачи танлов ғолиби билан шартнома тузилгани тўғрисида шартнома тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай операторни савдо платформаси орқали хабардор қилиши шарт.

90. Танлов якунлангандан кейин ёки ўтказилмаган деб ҳисоблангандан сўнг закалат пули қуйидаги тарзда қайтарилади:

танловнинг салоҳиятли ғолибига ушбу Низомнинг 89-бандида назарда тутилган ҳолатда танлов объекти бўйича шартнома тузилгани тўғрисидаги хабар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида;

бошқа иштирокчиларга танлов якунланган ёки ўтказилмаган деб ҳисобланган кундан бошлаб уч иш куни ичида.

4-боб. Лотни аукциондан (танловдан) қайтариб олиш
тартиби ва муддатлари

91. Аукцион ёки танловга қўйилган объект буюртмачи томонидан ёки тегишли суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорларига асосан аукцион ёки танлов бошлангунга қадар ёки улар ўтказилмаган деб ҳисоблангандан сўнг савдодан олиниши (буюртмага ўзгартириш киритиш, бекор қилиш, вақтинча тўхтатиш) мумкин.

Бунда аукцион ёки танловга қўйилган объектни савдодан олиш бўйича ёзма сўров хати фақат савдо платформаси орқали аукцион ёки танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 гача (GMT+5) қабул қилинади. Белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган сўров хатига (суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорига) асосан объектнинг аукцион ёки танловдан олинишига йўл қўйилмайди. Аукцион ёки танловни ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади.

92. Суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг объектни савдодан олиш тўғрисидаги қарори савдо бошлангандан кейин келиб тушган тақдирда, савдо тўхтатилмайди. Бунда савдо натижаларини бекор қилиш суд тартибида кўриб чиқилади.

93. Оператор сўров хати келиб тушганда, аукцион ёки танлов объектини ушбу сўров хати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида, бироқ аукцион ёки танлов бошлангунга қадар савдодан олади ва бу ҳақда савдо платформасида эълон жойлаштиради ҳамда иштирокчилар томонидан киритилган закалатни уларнинг сўровига кўра шахсий ҳисобварағига ёки банк ҳисобварағига (пластик картасига) қайтаради.

Аукцион ёки танлов объекти савдодан олиниб, буюртмачи сўров хатига кўра уни қайта савдога чиқариш сўралганда, ушбу аукцион ёки танлов объекти қайта аукцион ёки танловга мазкур Низомнинг 21, 39, 76 ва 85-бандларида белгиланган муддатда аукцион ёки танловга қўйилади.

94. Буюртмани савдодан олиш ҳақидаги электрон сўров хати (суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарори) аукцион бошланган ёки танлов бўлиб ўтгандан кейин келиб тушганда, аукцион ёки танлов объекти қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.

95. Аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибидан ташқари бўлган тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун аукцион ёки танлов натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

5-боб. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби


78. Танлов икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.

Танловга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат танловда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

79. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш баллар тизими бўйича амалга оширилади. Танлов таклифи танлов ҳужжатлари мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Икки ва ундан ортиқ танлов иштирокчиларининг тўплаган баллари тенг бўлган тақдирда, аризани олдинроқ топширган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

80. Танлов натижалари бўйича ғолиб, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.

81. Агар аризаларни қабул қилиш вақти якунланган пайтда фақат бир иштирокчи томонидан ариза берилган бўлса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади.

Танлов ўтказилмаган деб ҳисоблангандан сўнг танлов объекти белгиланган тартибда такрорий танловга қўйилади.

Танлов объекти бўйича танлов ғолиби томонидан операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағ беш иш куни ичида тўлангандан сўнг баённома расмийлаштирилади.

Агар танлов ғолиби баённома расмийлаштирилгандан сўнг танлов объекти бўйича шартнома имзолашдан бош тортса, танловнинг салоҳиятли ғолибига (агар баллар тенг бўлса – аризани олдинроқ берганга) операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни тўлаш учун беш иш кунлик муддат берилади.

Танловнинг салоҳиятли ғолиби операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни беш иш куни давомида тўласа, у танлов ғолиби деб топилиб, мазкур Низомнинг
86 ва 87-бандларида назарда тутилган тартибда баённома расмийлаштирилади.

Белгиланган муддатда оператор хизмат ҳақини тўламаган ёки буюртмачи билан шартнома имзолашни рад этган танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан киритилган закалат пули қайтарилмайди ҳамда ушбу маблағлар оператор тасарруфида қолади.

82. Савдо платформасида техник узилиш содир бўлган тақдирда, танлов таклифларини баҳолаш санаси ва вақти ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилган ҳолда, танлов техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги иш кунида ўтказилади.

3-§. Танловни ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва такрорий
танловни ўтказиш тартиби

83. Танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:

а) танловда қатнашиш учун бирорта ҳам ариза тушмаган бўлса;

б) танловга фақат бир нафар иштирокчи томонидан ариза берилган бўлса;

в) танловнинг ғолиби (салоҳиятли ғолиби) шартномани имзолашни рад этса;

г) мазкур Низомда белгиланган тартибда объектни сотиб олиш (ижарага олиш) таклиф этилган танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан белгиланган муддатда олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилмаса.

84. Танлов ўтказилмаган деб ҳисобланганда, унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда савдо платформасида хабарнома эълон қилинади.

85. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб ҳисобланганда, ўн кундан сўнг такрорий танлов умумий тартибда ўтказилади.

4-§. Танлов натижаларини расмийлаштириш
ва ҳисоб-китоб қилиш

86. Оператор хизмат ҳақи тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай танлов ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда уни танлов ғолиби ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

87. Оператор мазкур Низомда белгиланган тартибда баённомани
QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради.

Баённома мазкур Низомга 3-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ расмийлаштирилади ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

танлов ўтказилган сана;

баённома расмийлаштирилган сана;

танлов ғолиби ҳақида маълумот ҳамда унинг танлов таклифларига берилган баллар;

танлов объекти ҳақида маълумотлар;

буюртмачи ва танлов ғолиби ўртасида танлов объекти бўйича шартнома тузиш муддати.

Баённома танлов объекти бўйича танлов ғолиби ва буюртмачи ўртасида шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.

Баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида буюртмачи билан танлов ғолиби ўртасида олди-сотди (ижара) шартномаси тузилади.


72. Оператор томонидан бир иш кунида савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағларининг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун ер қаъри участкасининг сотилган нархидан бир фоизи оператор ҳисобварағига, шунингдек:

стратегик турдаги ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағларининг уч фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ва қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасини сотишдан олинган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ҳамда ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари ўртасида автоматик тарзда тенг улушларда тақсимланади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ҳамда ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари ўртасида автоматик тарзда тенг улушларда тақсимланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ўтказиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик давлат дастурларини амалга оширишга, аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга, шунингдек қўмитанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.

73. Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш бўйича тендер ҳамда танловлар талабгорларининг таклифлари савдо платформаси орқали электрон тарзда қабул қилиниши мумкин.


3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

1-§. Танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарномани
эълон қилиш тартиби

74. Танлов объекти танловга буюртмачи томонидан юборилган электрон буюртмага асосан чиқарилади.

75. Оператор буюртма ва танлов объекти бўйича маълумот ҳамда ҳужжатлар талабга мувофиқ деб ҳисобланган тақдирда, танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун икки иш куни ичида савдо платформасида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани эълон қилади.

Буюртмачи танлов ўтказилиш тўғрисидаги хабарномани ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб боради.

76. Хабарнома танлов бошланишидан камида ўттиз кун аввал савдо платформасида эълон қилинади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

танлов шакли, ўтказиладиган санаси, танлов натижаларини эълон қилиш вақти;

лот рақами ва объект номи;

танловда қатнашиш учун ариза қабул қилишни якунлаш санаси
ва вақти;

танлов объектига оид буюртмада кўрсатилган ва унга илова қилинган маълумот ва ҳужжатлар;

закалат пулининг миқдори;

буюртмачининг манзили ва телефон рақами;

буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар
(агар мавжуд бўлса);

танлов объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби;

танлов объектини бегоналаштиришга тақиқ бор ёки йўқлиги, шунингдек, банд солинган ёки солинмаганлиги ҳақида маълумот;

объектнинг жойлашган манзили, фотосурати ва геолокацияси (мавжуд бўлса).

Оператор томонидан савдо платформасида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома эълон қилингандан кейин танлов шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Буюртмачи томонидан буюртмани савдодан олиш ҳамда танлов шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.

2-§. Танловни ўтказишни ташкил этиш

77. Талабгорнинг танловда қатнашиш бўйича аризасини қабул қилишда автоматик равишда унинг танлов таклифлари тўғри тўлдирилгани текширилади.

Танлов таклифларини мезонлар бўйича баҳолашда танловда қатнашиш шартларига риоя этилиши, танлов шартларида кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги текширилади.

Талабгор томонидан тақдим этилган танлов таклифлари тўғри тўлдирилмагани ёки талабларга риоя этилмагани аризани қабул қилишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Бу ҳақда унинг шахсий кабинетига электрон хабар юборилади.


ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахсларнинг ўзлари разведка қилган конда кавлаш ишларига мутлақ ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида маълумот.

қонунчиликда белгиланган тартибда оператор томонидан сўралган бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.

64. Такрорий аукционнинг бошланиш (ўтказиш) санаси ва лот ҳақидаги ахборот камида 30 кун олдин операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.

65. Аукцион нархларни ошириб бориш тамойили бўйича ўтказилади.

66. Иштирокчилар ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини
“E-auksion” электрон савдо платформасида лот бўйича ариза бериш жараёнида ЭРИ билан тасдиқлайди (имзолайди).

Бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини ЭРИ билан имзоламаган талабгорлар онлайн-аукцион савдоларига қўйилмайди.

ЭРИ билан имзоланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ер участкасидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш шартларини ҳам назарда тутади ва ижара шартномаси кучига эга бўлади.

67. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича аукционда иштирок этиш учун закалат пули қуйидагича белгиланади:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун – аукцион объекти бошланғич нархининг 100 фоизи миқдорида;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун – аукцион объекти бошланғич нархи БХМнинг 4 минг бараваригача бўлганда, ушбу нархнинг 50 фоизи, БХМнинг 4 минг бараварига тенг ва БХМнинг 20 минг бараваригача – 20 фоиз ҳамда БХМнинг
20 минг бараварига тенг ва ундан юқори қийматда – 10 фоиз миқдорида;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти учун – аукцион объекти бошланғич нархининг 50 фоизи миқдорида.

68. Ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахслар улар томонидан қидирилган кондан фойдали қазилмаларни қазиб олишга рухсатнома олиш учун берилган мутлақ ҳуқуқ муддати тугагандан сўнг аукционда иштирок этган тақдирда, кондан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олишга устунлик ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан иштирокчининг устунлик ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида операторга тақдимнома киритилганда, устунлик ҳуқуқи берилиши инобатга олинади.

Устунлик ҳуқуқи аукцион иштирокчисига аукционда ғолиб бўлган тақдирда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини тўлашда ушбу объект бошланғич нархининг ўн фоизи миқдорида чегирма қўллаш ҳуқуқини беради.

Бунда аукцион ғолиби томонидан операторга аукцион объектининг сотиш қиймати тўлиқ тўлаб берилади ва оператор томонидан чегирма суммаси аукцион ғолибининг ҳисобварағига қайтарилади.

69. Оператор аукцион ғолиби томонидан сотиб олиш (ижарага олиш) тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва ғолиб томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва буюртмачи (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси)нинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади, шунингдек, тегишли ахборотни ўз веб-порталида жойлаштиради.

Оператор баённома ва ер қаъридан фойдаланиш шартларини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради.

70. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир иш куни мобайнида баённома асосида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, савдо платформаси орқали операторга юборади.

71. Оператор расмийлаштирилган рухсатномани аукцион ғолибининг шахсий кабинетига юборади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилиб олинганлиги тасдиқлангандан сўнг бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига пул маблағларининг унга тегишли бўлган улушини (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказиб беради.

Оператор аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва рухсатнома нусхаларини икки иш куни ичида электрон почта орқали ер қаъри участкаси жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлигига жўнатади.


Агар лот нархи бир қадамга туширилгандан кейин йигирма дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири лотни туширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклифни тасдиқламаса, лот нархи белгиланган қадамга яна туширилади, таклифни тасдиқлаш учун вақт эса кейинги йигирма дақиқага узайтирилади. Бунда бошланғич нарх белгиланган қадамга иштирокчилардан бири лот нархи тўғрисидаги таклифни тасдиқлагунига қадар энг паст нархгача тушириб борилади.

Агар иштирокчиларнинг бири таклиф қилинган лот нархини тасдиқласа, аукционнинг қолган иштирокчиларига унинг бошланғич нархидан 2 фоизга оширилган лот нархини тасдиқлаш таклиф этилади. Бунда лот нархи ҳақидаги кейинги таклифни тасдиқлаш вақти ўн дақиқага узайтирилади.

Охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқа мобайнида иштирокчилардан биронтаси томонидан кейинги таклиф тасдиқланмаса, аукцион якунланади. Лот нархи тўғрисидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

Агар иштирокчи томонидан аукцион ўтказиш вақти тугашига ўн дақиқадан кам қолганда, лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланса, аукцион ўтказиш муддати охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқага узайтирилади. Лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги ҳар бир кейинги таклиф аукцион ўтказиш вақтини ўн дақиқага узайтиради.

Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа мобайнида навбатдаги таклиф тасдиқланмаса, аукцион якунланади ва охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

59. Такрорий аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, оператор аукцион объектини аукционга қўйишга буюртма берган давлат ижрочисини бу ҳақда хабардор қилади ҳамда объектни аукциондан олади, мазкур Низомнинг
60-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

60. Давлат даромадига (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига) ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича аукцион объектини сотишда, шунингдек, ушбу Низомнинг 37-банди “г” кичик бандида назарда тутилган асосга кўра такрорий аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, аукцион объекти ушбу Низомнинг 2-боб 5-параграфида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қайтадан қўйилади.

Бунда давлат даромадига (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига) ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича аукцион объектининг баҳоланган қийматининг 50 фоизига етгунига қадар ҳар бир қайтадан ўтказилган такрорий аукционда энг паст нарх 5 фоизга камайтирилади, мазкур Низомнинг
37-банди “г” кичик бандида назарда тутилган асосга кўра ўтказилмаган деб ҳисобланиши муносабати билан қайтадан ўтказилган такрорий аукционлар бундан мустасно.

6-§. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини
савдо платформасида сотишнинг ўзига хос хусусиятлари

61. “E-auksion” электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали сотиладиган стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили, лекин бир йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан аниқланган ҳолда шакллантирилади.

62. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиргандан кейин ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича тегишли маълумотларни тайёрлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш бўйича қарор қабул қилади.

63. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

ер қаъри участкасининг номи (ёки рақами) ва жойлашган ери (географик координатали нуқталари, WGS-84 халқаро географик тизимдаги геолокацияси);

ер қаъри участкасидан фойдаланиш мақсади;

ер қаъри участкаси жойлашган ернинг фотосурати (15х20 см);

ер участкасининг майдони (гектарда);

ер қаъри участкаси тўғрисида умумий геологик ва бошқа маълумотлар;

савдога қўйилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш, шу жумладан, ушбу ер участкасидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш шартлари лойиҳаси;


49. Оператор аукционни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари учун объектнинг сотилган қийматидан бир фоиз миқдорида хизмат ҳақи олади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда оператор хизмат ҳақи сотиб олиш (ижара) тўловлари миқдорига киритилади.

5-§. Ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятлари

50. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади. Бунда, мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари етарли бўлмаганда қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси – қарздор зиммасида қолади.

Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти автомототранспорт воситасининг собиқ эгаси зиммасида қолади.

51. Дастлабки аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорий аукцион эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади.

Мол-мулк буюртмачи томонидан қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно.

52. Дастлабки аукцион нархни ошириб бориш тартибида ўтказилади.

53. Аукционда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк баҳоланган қийматининг 5 фоиз миқдорида белгиланади.

54. Аукцион объекти дастлабки аукционга қуйидаги бошланғич нархда қўйилади:

а) ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки баҳоланган нархдан 70 фоизга тенг нархда;

б) давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк – суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг қарорига мувофиқ баҳоланган қийматнинг 50 фоизигача тенг нархда, ҳудудий кенгаш қарори мавжуд бўлмаганда эса баҳоланган нархда;

в) гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулкларнинг баҳоланган қийматига тенг нархда.

55. Аукцион қадами:

биринчи тўртта қадамда – аукцион объекти баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида;

бешинчи ва ундан кейинги қадамларда - аукцион объекти баҳоланган қийматининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Баҳоланган қиймати хабарнома жойлаштириш пайтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан юқори бўлган мол-мулк сотилган тақдирда, аукцион қадами, истисно тариқасида, аукцион объекти баҳоланган қийматининг
2 фоизи миқдорида белгиланади.

56. Аукцион объекти дастлабки аукционда сотилмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 58-бандида белгиланган тартибда такрорий аукционга қўйилади.

57. Такрорий аукционда аукцион объектининг баҳоланган қиймати бошланғич нарх этиб белгиланади.

Бунда лотнинг энг паст нархи аукцион объекти баҳоланган қийматининг 80 фоизи миқдорида, гаров билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича эса – аукцион объекти баҳоланган қийматининг 90 фоизи миқдорида белгиланади.

Аукцион қадами аукцион объекти баҳоланган қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.

58. Такрорий аукцион лотни бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклифни тасдиқлашни аукцион иштирокчиларидан сўрашдан бошланади.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар учун рухсат этилган аукцион объектларини сотиб олган (ижарага олган) норезидентлар тўловларни миллий ёки чет эл валютасида амалга оширишлари мумкин.

Бунда чет эл валютасида тўланган тўловлар операторнинг махсус ҳисобварағида сақланади ва тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун белгиланган чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қийматида ҳисобга олинади.

45. Оператор мазкур Низомда белгиланган тартибда баённомани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради.

Аукцион натижалари бўйича баённома мазкур Низомга 2-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.

Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аукцион санаси;

баённома расмийлаштирилган сана;

лотнинг бошланғич ва сотилган нархлари;

аукцион ғолиби ҳақида маълумотлар;

қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда ушбу Низомда белгиланган бошқа маълумотлар;

лотга оид ахборот.

Баённома аукцион ғолиби ва буюртмачининг шахсий кабинетларига ҳамда зарур ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон шаклда юборилади.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўйича аукцион ғолиби номига расмийлаштирилган баённома электрон алмашинув тизими орқали кадастр, банк, нотариал идоралар ва мажбурий ижро бўлимларига юборилади ҳамда ушбу баённомага асосан ютиб олинган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи автоматик равишда расмийлаштирилади.

46. Баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди (ижара) шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади.

Буюртмачилар томонидан автотранспорт воситаларини электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага бериш натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади. Бунда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

47. Баённома оператор томонидан юритиладиган аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига автоматик тарзда киритилади.

Баённомадаги QR-код (матрик штрихли код) такрорланмас бўлиб, унинг ичига аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига Интернет тармоғи орқали ҳавола жойлаштирилади.

Баённома аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига киритилган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.

Аукцион ғолибининг сўров хатига кўра баённома қоғоз шаклида чоп этилиб, операторнинг муҳри босилган ҳолда унга тақдим этилиши ёки почта орқали юборилиши мумкин.

48. Закалат пули аукцион иштирокчисининг савдо платформасидаги шахсий ҳисобварағига кирим қилинади, бунда унинг сўровига кўра банкдаги ҳисобварағига (пластик картасига) аукцион якунланган деб топилган кундан сўнг қуйидаги тартибда қайтарилади:

аукционнинг салоҳиятли ғолибига – аукцион якунлангандан сўнг мазкур Низомнинг 33-бандига кўра ғолиб томонидан олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилгандан кейин ёки 44-бандига кўра ғолиб томонидан объект қиймати тўлангандан бошлаб уч иш куни ичида;

қолган иштирокчиларга – аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.

Аукцион иштирокчисига закалат пули қайтарилганда, банк ҳисобварағи (пластик карта рақамлари) нотўғри кўрсатилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра тўлов операторнинг банк ҳисобварағига қайтиб тушган ҳолларда, оператор аукцион иштирокчисини бу ҳақда савдо платформаси орқали огоҳлантиради. Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг шахсий ҳисобварағига бириктирилади. Иштирокчи банк ҳисобварағи (пластик карта рақами) тўғри кўрсатилган ҳолда закалат пулларини қайтариш бўйича сўров юбориши мумкин.

Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби (харидор) томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачининг банк ҳисобварағига оператор хизмат ҳақи ушлаб қолинган ҳолда ўтказилади.


а) аукционда қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;

б) аукционда қатнашиш учун фақат бир нафар иштирокчидан ариза келиб тушган бўлса;

в) аукцион куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

г) мазкур Низомда белгиланган тартибда аукцион ғолиби ва салоҳиятли ғолиби томонидан тасдиқланган объект баҳоси белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса ёки олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилмаса.

Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, объект мазкур Низомда белгиланган тартибда такрорий аукционга чиқарилади.

38. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, савдо платформасида бу ҳақда хабарнома эълон қилинади. Хабарномада аукционни ўтказилмаган деб ҳисоблаш сабаблари ҳамда лотга оид ахборот кўрсатилади.

39. Аукцион мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган сабабларга кўра ўтказилмаган деб ҳисобланганда, такрорий аукцион буюртмачи билан келишилган ҳолда 10 календарь кундан кам бўлмаган муддатда амалга оширилади, мазкур Низомнинг 64-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ушбу муддат байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади.

40. Аукцион объекти белгиланган муддат ва шартларда сотилмаган тақдирда, уларни дастлаб қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаган ҳолда сотиш мумкин ва бунда объектнинг бошланғич нархи ҳар такрорий аукционда буюртмачи белгилаган фоизда аукцион объектининг энг паст нархига қадар камайтирилади, мазкур Низомнинг 41-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

41. Қуйидаги ҳолларда такрорий аукционда лотнинг бошланғич нархини камайтиришга йўл қўйилмайди:

қонунчилик ҳужжатларида бошланғич нархни камайтиришга чеклов қўйилганда ва/ёки рухсат этилмаган ҳолларда;

аукцион объекти мазкур Низомнинг 37-банди “г” кичик бандида назарда тутилган асосларга кўра такрорий аукцион савдоларига чиқарилганда;

такрорий аукционда лотнинг бошланғич нархини босқичма-босқич камайтиришга буюртмачининг розилиги бўлмаган тақдирда.

42. Такрорий аукцион алоҳида шартларсиз, умумий тартибда ўтказилади.

43. Аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўламаган ва/ёки аукцион объекти бўйича шартнома имзолашни (қонунчилик хужжатларида белгиланган ҳолларда) рад этган аукцион ғолиби ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар, шунингдек, давлат объектлари, шу жумладан, ер участкаларини электрон онлайн-аукционда сотиб олиб, ундан фойдаланмаган ҳолда уларнинг олди-сотдиси билан доимий равишда шуғулланганлиги аниқланган юридик ва жисмоний шахслар – ноҳалол иштирокчи деб эътироф этилади ва у ушбу ҳолатни биринчи марта содир этганда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга, иккинчи марта такрорлаганда муддатсиз даврга аукционлардан четлатилади.

Ушбу чекловлар аукцион ғолиби ва унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар нохалол иштирокчи деб эътироф этилгунга қадар уларнинг иштирокида савдолари бошланган ва/ёки якунланган бошқа лотлар бўйича аукцион жараёнларига ва уларнинг натижаларига қўлланилмайди.

4-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижаларини
расмийлаштириш

44. Лот қиймати аукцион ғолиби томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тўланади (савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бундан мустасно):

бир йўла тўлаш шарти билан сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг беш минг бараваригача бўлганда, тўловларни ўн иш кунида, беш минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда эса, тўловларни (иштирокчи томонидан киритилган закалат сотиб олиш (ижара) тўловлари миқдорига киритилади) ўн беш иш кун мобайнида тўлаш имконияти берилади (буюртмачи билан тузилган шартномада ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) ;

тўлов ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган муддатларда тўлиқ амалга оширилмаган ёхуд аукцион ғолиби олди-сотди (ижара) шартномасини тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда, аукцион натижалари бекор қилиниб, аукцион ғолибидан олинган закалат пули қайтарилмайди ва оператор тасарруфида қолади .


Агар аукционнинг салоҳиятли ғолиби белгиланган муддатда лотни сотиб олишдан (ижарага олишдан) бош тортса ёки лот қийматини муддатида тўлиқ тўламаса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва салоҳиятли ғолиб томонидан киритилган закалат миқдори қайтарилмайди.

Савдо платформасида лот қийматини тўлиқ тўлаш талаб этилмайдиган аукцион объектларига нисбатан мазкур банд татбиқ этилмайди.

33. Савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бўйича аукцион ғолиби томонидан операторнинг хизмат ҳақи учун етарли маблағ беш иш куни ичида тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай баённома расмийлаштирилади.

Баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида буюртмачи билан аукцион ғолиби ўртасида олди-сотди (ижара) шартномаси тузилади (қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Агар аукцион ғолиби беш иш куни ичида белгиланган тўловни тўламаган ёки олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукционнинг салоҳиятли ғолибига оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўлаш учун беш иш кунлик муддат берилади.

Ушбу муддат давомида салоҳиятли ғолиб тўловни амалга оширса, аукцион ғолиби деб эътироф этилади ва унга мазкур Низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади.

Салоҳиятли ғолиб белгиланган тўловни муддатида тўламаган ёки олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади (баённома расмийлаштирилган ҳолларда ўз кучини йўқотади).

Олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилгани ёки расмийлаштирилмаганлиги тўғрисидаги маълумот белгиланган муддатда буюртмачи томонидан савдо платформасига жойлаштирилиши шарт.

Беш иш куни ичида белгиланган тўловни тўламаган ёки олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган аукцион ғолиби (салоҳиятли ғолиб)нинг закалат миқдори қайтарилмайди.

Қайтарилмаган закалат миқдори оператор тасарруфида қолади.

34. Аукционни ўтказиш кунида савдо бошланиш пайтидан бошлаб соат 18:00 га (GMT+5) қадар савдо платформасида иштирокчилардан биронтаси сотиладиган (ижарага бериладиган) аукцион объекти бўйича бошланғич нархни бир аукцион қадамига ошириш ёки қадамга боғланмаган нарх таклиф этиш йўли билан сотиб олиш (ижарага олиш) истагини тасдиқламаган бўлса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади (ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

35. Савдо платформасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда аукцион вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда иштирокчининг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақамига хабар юборилади ҳамда ушбу аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да охирги тасдиқланган таклифдан бир қадам оширилган нархни таклиф этишдан давом эттирилади.

Тўхтатилган лот бўйича аукцион иштирокчиси давом эттириладиган аукцион иштирокчиси сифатида унинг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақами орқали хабардор қилинади. Иштирокчи хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.

Техник узилишни бартараф этиш даврида иштирокчи томонидан тасдиқлаган ўз таклифларини қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.

Техник узилиш ҳолати қайд этилган аукцион объекти бўйича давом эттириладиган аукцион бошлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ҳеч қайси иштирокчи сотиб олиш (ижарага олиш) таклифини тасдиқламаса, техник узилиш қайд этилишидан олдин охирги энг юқори таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчиси ғолиб деб топилади.

Иштирокчининг компьютер ва (ёки) телекоммуникация жиҳозларида техник узилиш бўлганда, бу ҳолат савдо платформасида техник узилиш деб ҳисобланмайди ва аукцион давом эттирилади.

36. Савдо платформасида техник узилиш ҳолатлари содир бўлганда, техник узилиш содир бўлиш сабаблари ўрганилади. Бунда Агентлик томонидан заруратга кўра Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ёки махсус ваколатли орган мутахассислари жалб этилиши мумкин.

3-§. Аукционни ўтказилмаган деб топиш
ва такрорий аукционни ўтказиш тартиби

37. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:


агар иштирокчилардан бири объектни сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича нархни бир аукцион қадамига ошириш йўли билан сотиб олишни (ижарага олишни) тасдиқласа ёки аукцион қадамига боғланмаган нарх таклиф этса, бошқа иштирокчиларга кейинги нархни тасдиқлаш учун навбатдаги 10 дақиқа вақт берилади;

жорий нарх оширилганидан кейин биронта иштирокчи жорий нархни бир аукцион қадамига ошириш йўли билан сотиб олишни (ижарага олишни) тасдиқламаса, сотиб олишни (ижарага олишни) охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи ғолиб деб эътироф этилади.

25. Аукцион хабарномада кўрсатилган санада соат 10:00 да (GMT+5) бошланади, лот савдодан қайтариб олинган ҳоллар бундан мустасно.

26. Тегишли лот бўйича аукцион бошланишидан ўттиз дақиқа олдин савдо платформасида автоматик режимда аукцион бошланиши тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.

27. Савдо платформасида автоматик равишда лотни бошланғич нархдан битта аукцион қадамига оширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклифни эълон қилиш билан бошланади (ушбу Низом 58-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Агар аукционда бир ёки ундан ортиқ иштирокчи томонидан аукцион қадамига боғланмаган нарх таклиф этилган бўлса, ушбу таклифлар аукцион бошланганда ошкор қилинади ва аукционда навбатдаги нарх сифатида унинг қадамига боғланмаган ҳолда таклиф этилган энг юқори нарх қабул қилинади. Бунда оператор томонидан иштирокчиларга навбатдаги бир қадам оширилган аукцион қадами бўйича нарх таклиф этилади.

28. Аукцион қадами:

аукцион объекти бошланғич қийматининг ўн фоизини;

объектнинг бошланғич қиймати аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарномани жойлаштириш пайтидаги БҲМнинг икки минг бараваридан ортиқ бўлганда, аукцион қадами аукцион объектининг бошланғич қийматидан беш фоизни ташкил этади (ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Агар такрорий ўтказиладиган аукционларда объектнинг бошланғич нархи БҲМнинг икки минг бараваридан пасайган ҳолда, аукцион қадами мазкур банднинг иккинчи хатбошида белгиланган тартибда амалга оширилади.

29. Аукцион куни соат 10:00 дан бошлаб таклифни тасдиқлаш учун олдинги таклиф тасдиқланган вақтдан бошлаб ўн дақиқадан вақт берилади ва аукцион энг юқори нарх тасдиқлангунга қадар давом этади.

Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа вақт давомида навбатдаги таклиф тасдиқланмаса, аукцион якунланади ва охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

30. Тегишли лот бўйича аукцион якунлангач, савдо платформасида автоматик равишда аукцион якунланган вақт ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.

Аукцион натижалари тўғрисидаги ахборотда қуйидагилар акс эттирилади:

лот ҳақида маълумотлар, шу жумладан, унинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдинги тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда, аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича нархлар ва уларнинг тасдиқланиш вақти);

аукцион ғолибининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи.

31. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади ва унга тасдиқланган лот қиймати ушбу Низомнинг 44-бандига мувофиқ тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай баённома расмийлаштирилади, савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бундан мустасно.

32. Аукцион ғолиби белгиланган муддатда лотни сотиб олишдан (ижарага олишдан) бош тортса ёки лот қийматини муддатида тўлиқ тўламаса, оператор кейинги иш кунидан кечиктирмай аукционнинг салоҳиятли ғолибига у тасдиқлаган нархда лотни сотиб олишни таклиф қилади.

Аукционнинг салоҳиятли ғолибига операторнинг таклифи келиб тушган кундан бошлаб, лот қийматини тўлаш учун ушбу Низомнинг 44-бандига мувофиқ муддат берилади.

Аукционнинг салоҳиятли ғолиби лот қийматини муддатида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб ҳисобланади ва унга мазкур Низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади.


Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган аукцион объекти бўйича маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ эмас деб ҳисобланганда, оператор электрон буюртмани қайтаради.

Ҳар икки ҳолатда ҳам буюртмачининг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақамига хабар юборилади.

Савдо платформасига жойлаштирилган аукцион объектига тизим орқали автоматик тарзда лот рақами берилади.

21. Аукцион ўтказиладиган кун тўғрисида хабарнома ва лотга оид ахборот савдо платформасида эълон қилингандан камида ўттиз кун ўтгандан кейинги иш кунига белгиланади. Байрам ва дам олиш кунларида аукционлар ўтказилмайди.

Бунда, стратегик турдаги фойдали қазилмалар ер қаъри участкалари бўйича ахборот савдо платформасида камида олтмиш кун мобайнида эълон қилинади.

22. Хабарнома ва лотга оид ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

аукцион шакли, ўтказиладиган санаси, бошланиш вақти;

лот рақами ва объект номи;

аукционда қатнашиш учун ариза қабул қилишни якунлаш санаси ва вақти;

лотнинг бошланғич нархи (нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилганда, баҳоланган нархи ҳам);

бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ифодаланган аукцион қадами;

закалат пулининг бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори;

аукцион объектига оид буюртмада кўрсатилган ва унга илова қилинган маълумот ва ҳужжатлар;

буюртмачининг манзили ва телефон (мавжуд бўлганда мобил) рақами;

буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

аукцион объекти жойлашган манзил, фотосурат ва геолокацияси;

аукцион объектига нисбатан мавжуд тақиқлар ҳақида маълумот;

аукцион объектига тегишли бирламчи ҳужжатлар (давлат ордери, кадастр ва техник хусусиятларни ифодаловчи бошқа ҳужжатлар);

аукцион объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби.

Оператор томонидан савдо платформасида аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кейин аукцион ўтказиш шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Буюртмачи томонидан буюртмани савдодан олиш ҳамда аукцион ўтказиш шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.

2-§. Аукционни ўтказиш тартиби

23. Аукцион камида икки нафар иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.

Аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

24. Хабарнома жойлаштирилган пайтдан бошлаб аукцион якунлангунга қадар иштирокчи объектни сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича аукцион қадамига боғланмаган ва савдо бошлангунга қадар бошқа иштирокчиларга ошкор этилмайдиган ўз нарх таклифини киритиш мумкин.

Бунда иштирокчи томонидан ушбу Низомнинг 14-банди “а”–“г”-кичик бандларида белгиланган миқдордаги ва суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда хатланган мол-мулкни сотишда 5 фоиз ҳамда Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишда мазкур Низомнинг 67-бандида белгиланган миқдордаги закалатни таклиф этаётган нархига нисбатан тўлаш талаб этилади.

Агар аукцион жараёнида объект нархи қадамга боғланмаган нарх таклиф этган иштирокчи томонидан таклиф этилган нархдан ошса, унга платформа орқали хабар юборилади ва аукцион иштирокчиларига навбатдаги нархни белгиланган тартибда ошириш учун ўн дақиқа вақт берилади.

Аукционда иштирокчи томонидан аукцион қадамига боғланмаган ҳолда берилган нарх аукцион куни инобатга олинади ва бу иштирокчининг аукцион объектини шу қийматда сотиб олиш истагини тасдиқлайди.

Агар аукцион бошланганда икки ва ундан ортиқ иштирокчиларнинг аукцион қадамига боғланмаган ҳолда таклиф этган нархлари қиймати тенг бўлса, барча иштирокчиларга навбатдаги нархни таклиф этишлари учун вақт тақдим этилади ва бунда:

иштирокчилардан биронтаси объектни сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклиф этган нархини белгиланган босқичга ошириш йўли билан сотиб олиш истагини тақдим этиладиган навбатдаги ўн дақиқа давомида тасдиқламаса, объект учун биринчи бўлиб нарх таклиф этган иштирокчи ғолиб деб топилади;


14. Талабгор савдо платформасида очилган ҳисобварағига хабарномада кўрсатилган закалат миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритган ҳолда аукцион ёки танловда қатнашиш учун ариза беради.

Бунда закалат базавий ҳисоблаш миқдорига (кейинги ўринларда – БҲМ) нисбатан қуйидагича белгиланади (ушбу Низомнинг 53 ва 67-бандларида белгиланган закалат миқдори бундан мустасно):

а) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараваригача бўлганда – бошланғич нархнинг 15 фоизи миқдорида;

б) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 1000 бараваригача бўлганда – бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида;

в) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1 000 бараварига тенг ёки ундан юқори бўлганда – бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида;

г) танлов объекти учун:

асосий мезон сифатида инвестиция, ижтимоий ва шунга ўхшаш бошқа мажбуриятлар назарда тутилган ҳолларда – БҲМнинг 5 баравари;

сотилиш нархи назарда тутилган ҳолларда – мазкур банднинг “а”–“г” кичик бандларида белгиланган тартибда.

Низом талаблари доирасида БҲМнинг инобатга олиниши хабарнома эълон қилинган кундаги миқдорида амалга оширилади.

Талабгор аризаси белгиланган талабларга мувофиқ келганда, оператор автоматик равишда аукцион ёки танловда қатнашиш учун рухсат беради ҳамда бу ҳақда талабгорни хабардор қилади. Хабардор қилиш унинг шахсий кабинети ва/ёки электрон почта манзилига (мобил телефон рақамига) хабарни юбориш орқали амалга оширилади.

Ҳар бир иштирокчига аукцион ёки танловда қатнашиш ва шахсни ошкор этувчи маълумотларининг махфийлигини таъминлаш учун махсус рақам берилади.

15 . Талабгорнинг ҳисобварағида закалат пули учун етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, оператор автоматик равишда бу ҳақда талабгорни савдо платформаси орқали хабардор қилади.

Талабгор хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.

16. Аукцион ёки танловда иштирокчи ўз аризасини қабул қилиш учун белгиланган вақт оралиғида чақириб олишга ва заруратга қараб, унга ўзгартириш киритган ҳолда такроран юборишга ҳақли.

Иштирокчи томонидан ариза чақириб олинган тақдирда, операторга хабарнома юборилиши ҳамда иштирокчининг сўровига кўра закалат суммаси иштирокчининг банкдаги ҳисобварағига (пластик картасига) қайтарилиши савдо платформаси орқали автоматик тарзда амалга оширилади.

17. Аризани қабул қилиш учун белгиланган вақт тугагандан сўнг аукцион якунлангунга қадар иштирокчининг аризаси ва киритган закалати қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.

18. Савдо платформасида аукцион ёки танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Аукционни ташкил этиш ва ўтказиш

1-§. Аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарномани
эълон қилиш тартиби

19. Аукцион объекти аукционга буюртмачи томонидан юборилган электрон буюртма асосида чиқарилади.

20. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган аукцион объекти бўйича маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ деб ҳисобланган тақдирда, оператор буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо платформасида эълон қилади.

Буюртмачи – аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз расмий веб-сайтида жойлаштириши мумкин.

Буюртмачи улушли мулкларни аукцион савдоларига чиқарганда улушли мулк эгалари розилиги олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхасини электрон буюртманомага илова қилади.

Буюртмачи аукционга чиқариш учун тақдим этиладиган объектлар гаровга қўйилмаганлиги ёки тақиқ солинмаганлиги (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бундан мустасно) тўғрисидаги ахборотлар ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Бунда буюртмадаги аукцион объекти бўйича улушли мулк иштирокчиларининг розилиги олинмаганлик, мулкларни гаровга қўйилганлик ва тақиқ солинганлик ҳолатларидан бири аниқланганда, буюртма қайтарилишига асос бўлади.

Показано 20 последних публикаций.

3

подписчиков
Статистика канала