Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари назоратда
Бугун Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов бошчилигида сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар иштирокида Мундиён, Кадан, Мўллакўрпа ва Яккабоғ маҳаллаларида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Унда йўлларни таъмирлаш, аҳоли учун қулай инфратузилма яратиш, атроф муҳитни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Ҳоким ҳар бир объектдаги ҳолатни ўрганиб, белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Мазкур маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Ободонлаштириш ишларининг бориши туман раҳбарияти томонидан доимий назорат қилиб борилади.