KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Kattaqo‘rg‘on tuman hokimligining rasmiy telegram kanali.
Manzil: Kattaqo‘rg‘on tumani, A.Navoiy ko‘chasi, 1-uy
Murojaat: @Pressatumanbot
Veb-sayt:payshanba.uz
E-mail:mail@payshanba.uz
@Jahongir_Safarov
https://youtube.com/channel/UCfkdoOcD1dXXaVc-Dpu-9cw

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Жавоб

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING

Javob
__

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ




Ҳурматли энергетика соҳаси ходимлари!

Сизларни Энергетиклар куни билан чин қалбдан табриклаймиз! Сизларнинг меҳнатингиз — ҳаётимизни ёритувчи, уйларимизга иссиқлик ва нур улашувчи муҳим манба ҳисобланади.

Қуёш каби доимо нур тарқатиб, юртимизнинг тараққиётига ҳисса қўшиб келаётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишларингизда муваффақиятлар, тинчлик, саломатлик ва оилаларингизга фаровонлик тилаймиз.


Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими 23 декабрдан туман Давлат хизматлари марказида фаолият юритади

Хабарингиз бор, давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча қулайликлар яратилиб келинмоқда. Хусусан, барча адлия органларининг "ягона дарча" тамойили асосида бирлаштирилаётгани ана шу қулайликлардан бири.

Битта бинода фаолият юритаётган адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳуқуқий муаммолари билан келаётган аҳолига ушбу тўрт орган хизматларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконини туғдиради.

Эндиликда Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими ҳам туман Давлат хизматлари маркази биносида иш бошлади. Туғилиш, никоҳ, ўлим ва ажрим билан боғлиқ масалаларда энди фуқаролар марказ биносига боришлари кифоя.

Сизга қулайлик яратишдан мамнунмиз!


SAVOL

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING
_
SAVOL

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ

@Pressatumanbot


KUN HIKMATI:

Imkoniyat muzqaymoqqa o‘xshaydi, erib ketmasidan oldin yeb qolish kerak.

Bodo Shefer
_____________

КУН ҲИКМАТИ:

Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

Бодо Шефер


Жавоб

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING

Javob
__

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ


Бугун Каттақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бош мутахассиси Рустам Рахмонов иштирокида маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.


Бугун Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари Обиджон Ширинов иштирокида ижтимоийй соҳада хусусий секторнинг улуши, уларнинг сифат таркиби тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Каттақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бош мутахассиси Рустам Рахмонов иштирокида тумандаги деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бозор тушумлари режасини бажариш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.


SAVOL

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING
_
SAVOL

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ

@Pressatumanbot


KUN HIKMATI:

Sekin harakat qilishdan qo‘rqmang, qotib qolishdan qo‘rqing.

Bryus Li
__________

КУН ҲИКМАТИ:

Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

Брюс Ли


Жавоб

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING

Javob
__

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ


Эртага Каттақўрғон тумани ҳокими биринчи ўринбосари бош мутахассиси Рустам Рахмонов иштирокида тумандаги деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бозор тушумлари режасини бажариш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилади.


Samarqand viloyatidan e-auksion.uz platformasi orqali biznes uchun 4305 dan ortiq ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling.

🟢
Oqdaryo tumanidan 81 ta (ko'rish)
🟢 Bulung'ur tumanidan 82 ta (ko'rish)
🟢 Jomboy tumanidan 112 ta (ko'rish)
🟢 Ishtixon tumanidan 360 ta (ko'rish)
🟢 Kattaqo'rg'on tumanidan 220 ta (ko'rish)
🟢 Qo'shrabot tumanidan 315 ta (ko'rish)
🟢 Narpay tumanidan 355 ta (ko'rish)
🟢 Payariq tumanidan 489 ta (ko'rish)
🟢 Pastdarg'om tumanidan 510 ta (ko'rish)
🟢 Paxtachi tumanidan 239 ta (ko'rish)
🟢 Samarqand tumanidan 317 ta (ko'rish)
🟢 Nurobod tumanidan 161 ta (ko'rish)
🟢 Urgut tumanidan 693 ta (ko'rish)
🟢 Toyloq tumanidan 290 ta (ko'rish)
🟢 Samarqand shahridan 19 ta (ko'rish)
🟢 Kattaqo‘rg‘on shahridan 62 ta (ko'rish)

Ushbu obyektlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga ko'ra savdoga chiqarilmoqda.

🎞 Video-qo'llanma 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Каттақўрғон туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассисси Алишер Ибрагимов иштирокида қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида брифинг бўлиб ўтди.


Чорвачиликда янги имкониятлар: "Мирзобек Наслли Чорвалари"нинг салоҳияти

Каттақўрғон туманида чорвачилик ривожи йўлида янги қадамлар ташланмоқда. Мўллакўрпа маҳалласида ташкил этилган "Мирзобек Наслли Чорвалари" чорвачилик комплекси бунга ёрқин мисол бўла олади. Тадбиркор Ўткир Рашидов ташаббуси билан яратилган мазкур комплексда 15 та от, 300 бош қўй ва 100 бош қорамол парвариш қилинмоқда. Ушбу чорвачилик мажмуаси ҳудуднинг қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Комплекс фаолияти маҳаллий аҳоли учун ҳам катта ижтимоий аҳамиятга эга. У ерда 10 нафар ишчи иш билан таъминланган бўлиб, ҳар бири ойига 3,5 миллион сўмдан маош олади. Замонавий инфратузилма ва чорва моллари учун қулай шароитлар туфайли, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатли ва рақобатбардош бўлиши таъминланмоқда.

Келгусида комплекс фаолиятини кенгайтириш, чорва моллари сонини ошириш ва маҳсулотларни қайта ишлаш режалаштирилган.


Репост из: Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Санепидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси огоҳлантиради!


Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари билан савдо қилиш қатъиян таъқиқланади.

Қонунбузилиш ҳолатлари юзага келтириш МЖТКнинг 53-моддаси билан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача жарима жазоси қўлланилади.

Гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларида ЖКнинг 257-прим 1-моддасида кўрсатиб ўтилган санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзингиз ва ўзгаларни ҳаётини хавф остига қўйманг!

Огоҳ бўлинг!


Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари назоратда

Бугун Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов бошчилигида сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар иштирокида Мундиён, Кадан, Мўллакўрпа ва Яккабоғ маҳаллаларида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Унда йўлларни таъмирлаш, аҳоли учун қулай инфратузилма яратиш, атроф муҳитни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Ҳоким ҳар бир объектдаги ҳолатни ўрганиб, белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Мазкур маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Ободонлаштириш ишларининг бориши туман раҳбарияти томонидан доимий назорат қилиб борилади.


SAVOL

BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING
_
SAVOL

БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ

@Pressatumanbot

Показано 20 последних публикаций.