Халқаро олимпиада ғолиби – Камолиддин Озодов ва устози Дилфуза Низомованинг муваффақият йўли
Каттақўрғон тумани 15-мактабнинг иқтидорли ўқувчиси Камолиддин Озодов Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда 2023-2024 ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида бронза медалига сазовор бўлди. Бу юксак натижа унинг ўз меҳнати ва устози, биология фани ўқитувчиси Дилфуза Низомованинг фидокорона саъй-ҳаракатлари самарасидир.
Дилфуза Низомова 33 йилдан бери таълим соҳасида фаолият юритиб, кўплаб иқтидорли шогирдларни тарбиялаб келмоқда. У ўз фаолияти давомида 42 нафар биология ва кимё ўқитувчиларини, 200 нафардан ортиқ шифокор ва фармацевтларни тайёрлаган, бу эса унинг педагогик маҳорати ва меҳнатсеварлигидан далолатдир.
Камолиддин Озодовнинг биология фанидан қизиқиши 7-синфдан бошланган бўлиб, у туман ва вилоят босқичларида юксак натижаларга эришган. Жумладан, 9-синфда туман босқичида биринчи, вилоят босқичида иккинчи ўринни қўлга киритган. 2023-2024 ўқув йилида эса 10-синфлар ўртасидаги вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб, биология фанидан миллий сертификатга эга бўлган.
Устоз ва шогирднинг бу каби ютуқлари мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар самарасидир. Камолиддин ва Дилфуза опанинг ижобий тажрибалари бошқа ўқувчилар ва ўқитувчилар учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Бу каби истеъдодли ёшларнинг ютуқлари, уларнинг устозлари билан қилган фидокорона меҳнати бутун жамият учун намунадир. Улар келажакда янада катта муваффақиятларга эришишига ишончимиз комил.
Тез кунда видео форматда томоша қиласиз