Самарқанд вилояти телерадиоканали раҳбари янги ҳокимга матбуот котиб бўлди
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ихтияров Мирзо Рустамович Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
М.Ихтияров тайинловга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Самарқанд вилояти телерадиоканали» давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият олиб борган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилган.
@jurnalistikauzbek