Журналистика.уз


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Kun.uz сайтида серверлар билан боғлиқ техник носозлик кузатилаётган экан. Айни пайтда носозликни бартараф этиш чоралари кўриляпти. Таҳририят муҳим янгиликларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бериб боришда давом этади.


Репост из: New Uzbekistan University | Yangi O'zbekiston Universiteti | Янги Ўзбекистон Университети
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Yangi O‘zbekiston” universiteti barcha adabiyot ixlosmandlarini she'riyat tadbiriga taklif qiladi

✅ Universitetimizda 15-fevral kuni “Fonus” she'riyat tadbiri bo'lib o'tadi. Ushbu tadbirda zamonaviy adabiyot namunalarini iqtidorli ijodkorlarning xususan, Izlam toʻplami mualliflarining o'zidan jonli tarzda eshitishga muvaffaq bo’lasiz.

📖 Shoirlar, musiqiy chiqishlar va eksklyuziv auksiondan iborat tadbirimiz adabiyot va she’riyatga qiziquvchilar uchun unutilmas bo'lishiga ishonamiz.

👉Ro'yxatdan o'tish: https://forms.gle/2Xs6e6bsjzBofN7Y9
🗓 Tadbir vaqti: 15-fevral, 10:30 da.
📍 Manzil: "Yangi O'zbekiston" universiteti (Movarounnahr ko'chasi 1)

Men o’zimni sendan izladim

🔁 English
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
#izlam #adabiyot #shoirlar

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook


🎧📻Бугун Бутунжаҳон радио куни!

Ҳар йили 13 февраль санасида дунё бўйлаб Бутунжаҳон радио куни нишонланади.

Радио энг осон, энг арзон ва энг тезкор ОАВ сифатида кўрилади.

Бундан қарийб бир аср аввал кашф этилган радио алоқа воситаси йиллар давомида янада такомиллашиб борди.

Радионинг инсоният ҳаётидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда, 1946 йил 13 февраль – «БМТ радиоси» ташкил этилган кун муносабати билан 2011 йил ЮНЕСКО Бош конференцияси томонидан 13 февраль – Бутунжаҳон радио куни, деб эълон қилинган.

Барча ҳамкасбларимизни байрамлари билан табриклайман!
Радио мен учун барибир энг қадрдон маскан бўлиб қолаверади. Бу мактаб кўплаб журналистларни турли йўналишларга тайёрлаб берган катта даргоҳ саналади.

Бир вақтлар БМТ нинг саҳифаларида эълон қилинган интервьюимда ҳам шуни айтган эканман.👉


https://bit.ly/3GKzQd6

@jurnalistikauzbek

1.5k 0 15 10 27

#qoyalar_va_soyalar

Инсон ҳар бир ҳақорати ва туҳмати учун жавоб бериши керак! Ижтимоий тармоқлар ҳамма хохлаганини ёзадиган жой эмас! Биз шантажчи эмасмиз ва буни исботлаймиз!

Бугун Мирсаид Ҳайдаров устидан иккинчи суд ишига ариза топширилди!

@jurnalistikauzbek

1.3k 0 18 10 16

Репост из: Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди. У блогер томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида шикоят киритган. Суд мажлиси 26 февраль куни бўлиб ўтади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/12/anora-sodiqova/

Telegram | Instagram | YouTube


Алламжонов йил бошидан буён илк постини жойлади

Президент администрациясининг собиқ мулозими бугун бўлиб ўтган суддан сўнг шундай пост қўйган:

«Катта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Аллоҳнинг ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.
Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар Яратгандан қочолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин!
Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин», деб ёзган у.

Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

@jurnalistikauzbek


Анора Содиқова блогер Муфасани судга берди

Журналист Анора Содиқова “Муфаса” тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан маҳкамага мурожаат қилди. Мурожаатда Анора блогер томонидан ижтимоий тармоқ, турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоят фуқаролик судига юборилган.

Ўтган йилнинг 9 февралида 20 дан ортиқ жамоат фаоллари ўзбек медиасидаги троллинг, шаън ва қадр-қимматни камситишга доир фактлар юзасидан Ўзбекистон Репсубликаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Репсубликаси Президенти Администрациясининг Ахборот хавфсизлиги Департаментига мурожаат қилгандик. Мурожаатларимиз тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Киберхавфсизлик бошқармасига ҳал қилиш учун йўлланган.

Киберхавфсизлик ходимлари биз фаоллар билан учрашди, “Жўққи журналистлар”, “Телеграф” телеграм каналлари, шуннингдек, Facebook ижтимоий тармоғидаги ўнлаб аноним профиллар бўйича мулоҳазаларимизни эшитишди, терговолди суриштирувлар бошлади. 20 дан ортиқ фаоллар Ички ишлар вазирлигига чақирилиб, жабрланувчи сифатида улардан кўрсатмалар олинди. Тахминлар, дастлабки версиялар ва бу қилмишларни содир этаётган шахслар бўйича терговчилар билан фикр алмашдик.

Уларнинг айтишича, Бош прокуратура, ДХХ органи Киберхавфсизликка мазкур троллинг кампаниялари, уларнинг қонунбузарлик қилмишлари борасида чора кўриш юзасидан расмий хат берган, офарин, яъни бу қудратли идораларнинг бундай “фаолият”га дахли йўқ. Бундан қувондик, иш енгил кўчади, деб ўйладик. Бу жараёнда биз шикоятимизда кўрсатган аноним профиллар ва каналлар фаолияти деярли тўхтади, биз ўз ишимизга шўнғиб кетдик. Кейинчалик эса тролларнинг эски фаолияти яна жонланди.

Бироқ Администрация, Бош прокуратура, Киберхавфсизлик бошқармаларидан расмий жавоблар олмадик. Эндиликда қонун ижроси учун масъул бўлган бу мўътабар идораларнинг фуқароларнинг мурожаатлари борасидаги қонунчиликни бузгани юзасидан маъмурий судларга шикоятлар тайёрлаяпмиз, ҳуқуқий жараёнларни бошлаймиз. Аноранинг судларида кўпчилик бўлиб, уни қўллаймиз. Эҳтимол, етарли даражада натижаларга эриша олмасмиз, аммо нималар бўлаётганини махсус хэштег ва челленж орқали имконқадар кўрсатиб борамиз.

Фаоллар билан бошлаётган бугунги челленжимизни шартли равишда #qoyalar_va_soyalar деб атаймиз. Фаоллардан мазкур жараёнда аввало амалдаги қонунчилик талаб ва меъёрларига амал қилиш, миллий манфаатларимизни инобатга олиб, қадриятларимизга ҳурмат руҳида ёндашишга чақираман. Зотан, қоялар ва соялар кураши абадий жараёндир.
Абдурахмон Ташанов

@jurnalistikauzbek


Самарқанд вилояти телерадиоканали раҳбари янги ҳокимга матбуот котиб бўлди

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ихтияров Мирзо Рустамович Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Ихтияров тайинловга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Самарқанд вилояти телерадиоканали» давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчи  лавозимида фаолият олиб борган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилган.

@jurnalistikauzbek


Репост из: Shahnoza Soatova blogi
Фейсбукда журналист Раъно Алиева ёзмоқда:

“Истъдодли ўзбек ўғлони, таниқли халқаро журналист Бобур Комиловнинг акаси Ўткир Комиловга жигар кўчириб ўтказиш операциясига маблағ борасида шу дамларгача кўпгина жойларга мурожаат қилиб кўрдик... Аммо сўнгги чора сифатида қанчалик қийин бўлмасин, яна сизларга юзланишга мажбурмиз. Оз-оз тўпланиб, дарё бўлганидек, сизларнинг мурувватингиз, қўлловингиз ҳозир энг ҳал қилувчи паллада жуда зарур.

Хабарингиз бор – Ўткир Комилов ҳиндистонлик шифокорнинг дорилари ёрдамида операциясиз даволанишни танлаган эди. Бошида бир оз ижобий ўзгариш бўлгандай бўлдию, аммо кейин вазият яна ёмонлашди. Охири шифокорлар жигар инплантациясидан бошқа чора йўқ, деб узил-кесил айтишгач, бошимиз жуда қотиб қолди. Донор топилганда ҳам Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга 30 минг доллар атрофида пул керак, бунча маблағни эса топишимиз имконсиз эди. Ўткирнинг аҳволи эса кундан кунга оғирлашмоқда.

Буни қарангки, биз бош қотириб турганимизда президент ташаббуси билан 2023 йилда ташкил қилинган Миллий Тиббиёт Марказидаги шифокор дўстлардан яхши хабар олдик. Давлатимиздаги жонкуярлар туфайли Ҳиндистонлик энг малакали хирург Ўзбекистонга келиб, жуда муҳтож бўлган касалларни ордер асосида бепул операция қилишига имкон туғилибди. Ўткир бу имкониятни қўлдан бой бера олмаслигини тушунди ва операцияга рози бўлди. Аммо энди донор муаммо эди. Донор албатта қариндош бўлиши шарт экан. Донор муаммоси узун ҳикоя, шунинг учун охирини айтаман. Узоқ изланишлар ниҳоясида Ўткирнинг синглиси, уч фарзанднинг онаси, айни пайтда қўлида бир ёшли гўдаги бор Зуҳра Комилова акасига ўз жигарини беришга аҳд қилди. Бундай жасоратни ҳамма сингиллар ҳам қила олмайди. Илоҳим икковларини ҳам Аллоҳ паноҳида асрасин, илоҳим режадаги амалиёт омадли, муваффақиятли кечсин.

Зуҳра Тошкентга келиб, керакли текширувлардан ўтди, шифокорлар унинг жигари акасига тўғри келишини айтишди. Аммо бир муаммо бор экан. Давлат асосий бемордан пул олмайди. Аммо донор учун, унга сарфланадиган дори-дармон учун 60.000.000 (олтмиш милён) сўм миқдорида тўлов қилиш керак экан. Айни пайтда бунча маблағни излаб тополмадик. Ўткир Комилов шу кунларда Вирусалогия Марказига операцияга тайёргарлик кўриш учун ётқизилди. Ҳатто операция куни ҳам аниқланди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, 17 февраль куни Ҳиндистонлик хурургнинг навбатдаги ташрифи вақтида режадаги операция ўтказилади. Бироқ...

Бироқ донор учун керакли маблағ йўқ. Боримизни йиққанимизда, қарз- қавола қилганимизда ҳам бунча пулни тополмаймиз. Шунинг учун яна бир бор Сизларга – ҳиммати баланд, оқибатли, саҳоватли, беминнат, бағрикенг инсонларга юзланаяпмиз. Кўп бора айтганимиздек, аввало Ҳақдан, қолаверса, шу азиз Халқдан бошқа нажоткоримиз йўқ. Сиз учун арзимас бўлган сумма бугун энг ҳал қилувчи паллада турган Ўткир Комилов учун ҳаёт–мамот масаласи бўлиши мумкин. Майли, ўзингиз оғринмайдиган кичкина сумма бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг онаси номидаги мана бу 8600061053537824 (Муслима Комилова) картага ташласангиз🙏!

Ҳеч бирингиз хаста бўлманг, ишингиз шифокорга тушмасин, ҳамиша соғ- саломат бўлинглар. Сизларнинг дуоларингиз ва кўмагингиз билан Аллоҳим Ўткир Комиловга ҳам шифо берса, жигарим деб ўз жигарини акасига илинаётган Зуҳрага ҳам енгиллик берса ажабмас. Хуллас, сизга суянамиз ва ишонамиз🙏🙏🙏. Ўтган галги мурожаатларимизга лаббай деган барча юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Гарчи йиғилган маблағ Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга етмаган бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг шу кунгача даволанишига катта кўмак бўлди.

Яна бир илтимос ушбу постни имкон қадар бўлишсангиз. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!🤲🤲🤲

Ўткир Комиловнинг онаси Муслима Комилованинг карта рақами:
8600061053537824”

Пост тугади.

Раҳматлик Бобур Комилов ҳақида аввал ёзгандим. Бир оиладан учинчи ўғилнинг бошига шу ёмон дард келди. Саховат қилиш имконингиз бўлса, аяманг, яхшилар.

@shahnozxon


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади".

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

2021 йил, сентябрь

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X


Манучеҳр Мирзаев яна Эркинжон Турдимов билан ишлайди

Сирдарё вилояти
ҳокимининг тегишли қарори билан Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович — Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Манучеҳр Мирзаев Турдимовнинг энг ишонган кадрларидан саналади.

У Сурхондарё вилоятида Турдимов ҳокимлиги даврида, аниқроғи 2018 йилгача вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси сифатида фаолият олиб борган.

Турдимов Самарқандга ҳоким бўлганидан кейин бир муддат ўтиб, Мирзаев ҳам Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими бошлиғи бўлиб ишга ўтади. 2019 йилда бир муддат Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ахборот-Таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси сифатида ишлаб, шу йилдан то ўтган ойгача Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@jurnalistikauzbek


ДХХга тегишлилиги айтиладиган Хавфсизлик каналида бугундан яна хабарлар қўйила бошланди. Каналда ўтган йил 22 ноябрда сўнгги маълумот берилганди.

Хато қилган кимлардир ишга қайттимикан😁

@jurnalistikauzbek


МТРК раҳбарлари. Ким қаерга тайинланди?

- «Ўзбекистон 24” медиабирлашмасига Ҳайдар Ҳасанов,

- “Маърифат” ижодий бирлашмасига Воҳид Луқмонов,

- “Ёшлар” ижодий бирлашмасига Ҳусниддин Эргашев,

- “Спорт” ижодий бирлашмасига Зоҳид Каримов 3 ойлик синов муддати билан вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Қуйидагиларга ўринбосар вазифасини вақтинча бажариш топширилган:

- “Ўзбекистон 24” телеканалига Шунқор Чориев;

- “Маданият ва маърифат” телеканалига Ориф Аҳмедов;

- “Ўзбекистон” телеканалига Дилшод Файз

- “Наво” телеканалига Насриддин Асриддинов;

- “Ўзбекистон тарихи” телеканалига Алишер Шойимов;

- “Футбол TV” телеканалига Дармон Иброҳимов директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

“Маҳалла” телерадиоканали эса молиявий мустақил ташкилот ҳисоблангани учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат буюртмасини бажариш шарти билан лойиҳавий молиялаштириш тизимига ўтказилган. Мазкур телеканал директори сифатида Икром Чориев тайинланди.

@jurnalistikauzbek


МТРКга хусусий каналлардан кадрлар раҳбарликка тайинланди

«Севимли», «Миллий», «Менинг Юртим» каналларида ишлаган Насриддин Асриддинов «Наво» каналига

Дилбар Раҳмонова Болажон каналига

«Менинг юртим» каналида ишлаб келган Дилшод Файз эса «Ўзбекистон» каналига раҳбарлик қилади.

@jurnalistikauzbek

3.9k 0 235 12 32

МТРКда катта ўзгаришлар бўлаётгани айтилмоқда. Жумладан, телеканалларнинг бирига аёл киши раҳбар сифатида тайинланган.

Кўпчилик ахборот хизматлари вакиллари эса шу вақтгача mtrk.uz сифатида юритилиб келинган, лекин бир кун аввал O‘zbekiston24 деб ўзгартирилган телеграмм канал тақдиридан хавотирда.
- Бу каналда икки кундан буён ҳеч қандай пост қўйилмади, ваҳоланки барча телеканалларнинг материаллари қўйилиши биз учун жуда қулай эди, дейди улардан бири.

@jurnalistikauzbek


Наврўз Ризаев Сенатга матбуот котиби бўлди. 

Н. Ризаeв 1969 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. У “Қизил юлдуз” ордени, “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Бир муддат Олий Мажлис Қуйи Палатаси ахборот хизматини бошқарган.

Шунингдек, Н.Ризаев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган. Айниқса, "Таҳлилнома" дастури орқали ҳам яхши таниш.

@jurnalistikauzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рухсора Ғофурова иши ниҳоят тўғри "рельс" га тушди

МY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг қилмишлари ҳақида тайёрлаган материали юзасидан банк ходимасига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди, яъни хизмат мақеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида адвокат Абдумалик Абдуллаев маълум қилди.

Дастлабки тергов Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ Судьялар олий кенгаши томонидан билдирилган расмий муносабатда тарқалган хабар Кенгаш ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилиши маълум қилинган эди.

Журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилмаган.

«Ниҳоят, йўналиш тўғри олинибди. Энди қолгани дастлабки тергов ва балки судда юзага чиқар», деб ёзади адвокат Абдумалик Абдуллаев.

@jurnalistikauzbek


#Вакансия

Яқинда ташкил этилган “pivot.uz” нашри журналист изламоқда

Агарда сизнинг иқтисодий материаллар, стартаплар ҳақида ёзиш тажрибангиз бўлса “Pivot.uz” жамоасига қўшилинг!

Талаблар:

— Ўзбек тилида юқори даражадаги саводхонлик;
— Ижтимоий тармоқ саҳифаларни юритиш тажрибаси;
— Таҳлилий мақолалар билан ишлаш кўникмаси;
— Креатив ғоялар бера олиш;
— Инглиз тилини билиш номзодга устунлик беради.

Шароитлар:

— Офисда 9:00дан 18:00гача офлайн иш;
— Иш учун керакли техника;
— Маош келишув асосида.

CVга камида 5 та мақолаларингизни илова қилган ҳолда мана бу манзилга юборинг:@pivotvc

@jurnalistikauzbek


Репост из: Ilyos Safarov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Jurnalistni qonunbuzarlardan himoya qiling!

MY5 kanali muxbiri Ruxsora G‘ofurova Jizzaxdagi bank xodimasining firibgarligi yuzasidan material tayyorlagan. Jurnalistik surishtiruv jarayonida bank xodimasining fuqarolar nomiga kredit rasmiylashtirib, o‘zlashtirgani tilga olinadi.

Video lavhada tilga olingan qonunbuzarlikka oid hujjatlarni o‘rgandim va qonunga muvofiq, ko‘rsatuv efirga uzatilgach, xodimaga nisbatan darhol jinoyat ishi qo‘zg‘atilishi lozim edi. Chunki O‘zbekiston Respublikasi JPK talablariga ko‘ra, ommaviy axborot vositasining jinoyat haqida bergan xabari jinoyat ishi ochilishiga asos bo‘ladi.

Ammo teskarisi - bank xodimasining arizasiga ko‘ra Ruxsoraning o‘ziga nisbatan ma'muriy ish qo‘zg‘atilgan. Emishki, jurnalist bank xodimasining sha'n va qadr-qimmatini kamsitibdi hamda uning jinoyati haqida xabar berib, qonunbuzarlik sodir etibdi.

Hujjatlardan ko‘rinishicha, bank xodimasining o‘zga shaxslar nomiga olingan kreditining bir qismini uning eri - O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi sudyasi Sharofiddin Boliyev o‘z plastik kartasi orqali to‘lab kelgan. Sudya bu qonunbuzarlikdan xabardor bo‘lgan va qonunbuzar ayolini himoya qilgan. Katta ehtimol bilan jurnalistga hujum ortida ham janobning o‘zlari turibdi.

Qonun amal qilmaydigan jamiyatda bu kabi unsurga ajablanmayman. Bu jinoyatlarni Oliy sudning o‘zi qo‘llab-quvvatlasa ham hayratlanmayman - Jungli qonuni. Kimdir o‘zini Ruxsoraga hamkasb hisoblasa, birlashaylik, haq so‘zni himoya qilaylik. Advokat do‘stlarimiz, iltimos, yordam qo‘lini cho‘zing! Zo‘rovonlikka to‘qnashish hammamizning boshimizda borga o‘xshaydi.

@haqiqatdaIlyos

2.1k 0 28 11 33

#Вакансия

Оператор ва монтажёр ишга олинади

Тажрибали, жамоада ишлаш қобилиятига эга ижодкор мутахассисларни ҳамкорликка таклиф қиламиз.

Маош суҳбат асосида келишилади!

Резюмеларингизни ушбу манзилга юборинг: @wellostylle

@jurnalistikauzbek

Показано 20 последних публикаций.