Бароат кечасиБароат кечасида Аллоҳ таоло томонидан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
“Бирор мағфират сўровчи борми уни мағфират қилсам? Бирор сўровчи борми унга сўраганини берсам? Бирор ризқ сўрагувчи борми унга ризқ берсам? Бирор мусибатга гирифтор бўлган борми ундан мусибатни аритсам?” дейди.
Бундай нидо ҳадислардан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло томонидан ҳар кечада бўлади. Лекин, бароат кечаси билан умумий кечаларда Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нидонинг фарқи шуки, умумий кечаларда кечанинг учдан бирининг охирида бўлади. Бароат кечасида эса, қуёш ботишидан нидо бошланади.
Бизлар бу кечани ғанимат билиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрашимиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига жоиз ҳожатларимизни тақдим қилишимиз ҳамда ҳалол ризқ сўраб, мусибат, ташвишларимизни аритишини дуо қилиб сўрашимиз лозим.
У кечада қандай улкан фазилат ва саодат бор, бизнинг Мавлоимиз Аллоҳ таоло:
“Сўранглар! Сўраганларингизни беришга тайёрман” дейди.
Бароат кечасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бедор ўтказиб, бошқаларни ҳам бедор ўтказишга ҳукм қилиб, бароат кечасини бедор ўтказиш фазилатлидир деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)
са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:)
тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.
Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.
Муфтий Муҳаммад Шафеъ раҳматуллоҳи алайҳ: “Юқоридаги ҳадислардан бу кечанинг фазилатлари маълум бўлганидек, мусулмонларга бу кечада қуйидаги амалларни қилиш суннат эканлиги маълум бўлади:
1. Кечасини бедор ўтказиб, намоз ва зикр тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибати хайр ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларини ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраши”
Муфтий Муҳаммад Шафиъ. Фазоилу ва аҳком шаби бароат. – Б. 8.Аҳли сунна вал жамоа улуғлари бу кечада бедор бўлиб ибодат қилиб чиқишни ўзларига одат қилганлар.
Бароат кечасини қандай бедор ўтказилади?
Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбулоли ҳанафий (ваф. 1069) раҳматуллоҳи алайҳ:
“Кечасида қоим бўлишнинг маъноси кечанинг аксар қисмида ибодат билан, бир қавлда эса кечадан андак бир вақтда Қуръон, ҳадис ўқиш ёки уларни эшитиш ёки тасбиҳ ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш билан машғул бўлишдир” деб айтган.
Мароқил фалоҳ. – Б. 326.Бундан маълум бўладики, бу кеча учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи қанча вақт Аллоҳ таолони ёд қилишга қодир бўлса, ўшанча вақт Қуръон ва ҳадис тиловати билан ёки уларни эшитиш билан ўтказиш лозим.
Манба: Фиқҳ.уз@mehrob_uz