Машҳурлар ҳаётидан
Жек Лондон ёзувчиликка киришганига қадар кўп ҳунарлар билан шуғулланган. У Колондайкда олтин изловчи, Тинч океанида денгизчи, турли газета-журналларда журналист бўлиб ишлаган. Бу касблардан орттирган тажрибалари унинг "Оқсўйлоқ", "Аждодлар нидоси", "Мартин Иден"каби асарларида ёрқин акс этган.
"Кичкина шаҳзода"нинг муаллифи Антуан де Сент-Экзюпери истеъдодли ёзувчи бўлиш билан биргаликда моҳир учувчи ҳам эди. У Иккинчи жаҳон уруши йилларида разведка авиациясида хизмат қилиб, хатарли жанговар топшириқларни бажарган.
Улуғ ёзувчи Лев Толстой китоб ёзишдан бўш вақтларида деҳқончилик билан шуғулланган. У далага чиқиб, оддий одамлар билан ишлар, пичан ўрар ва шу баҳонада улар билан суҳбатлашишни жуда ёқтирарди. Толстой бундан ташқари ер шудгорлар, мевали дарахтларни пайванд қилар, этикдўзлик ва ямоқчилик билан ҳам машғул бўларди.
Фёдор Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо" романини ёзилишига "Голос" журналида эълон қилинган криминал мақола туртки бўлган. Унда бир ёш йигит томонидан икки аёлнинг ўлдирилиши ҳақида хабар босилган эди. Романдаги судхўр кампир тимсоли прототипи ёзувчининг бадфеъллиги билан танилган холаси эди, дейишади.
У 17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.
28 ёшида кўп қийинчилик ва азоблардан кейин эридан ажрашди.
30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
31 ёшида биринчи китобини нашр эттирди.
35 ёшида бирданига тўртта китоби босилиб чиқди.
42 ёшида янги нашрдан чиққан китоби 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди ва тарихда биринчи миллиардер ёзувчига айланди.
Бу аёл машҳур "Гарри Поттер" асари муаллифи Жоан Роулинг эди.
Бўлғуси Нобель мукофотининг лауреати Габриэль Гарсиа Маркес университетда охиригача ўқиб тугатмаган. Чунки унинг қалби ҳуқуқшуносликка эмас, сўзга боғланган эди. У ўқишни ташлаб, ўз ҳаётини ижодга бағишлади ва ажойиб натижаларга эришди. Айниқса, "Ёлғизликда юз йил" романи Маркеснинг номини жаҳонга машҳур қилди.
"Ғазаб шингиллари" ҳамда "Одамлар ва сичқонлар" каби романлар муаллифи Жон Стейнбек ўта иримчи инсон бўлган. У тошбақа шаклидаги туморини бўйнидан олмас ва уни ижодий ишларига мадад беришига қаттиқ ишонарди. Эҳтимол, ўша тумор унинг жаҳонга машҳур дурдона асарларини яратишига илҳомлантирган бўлса ажаб эмас.
"Уруш -- бу тинчлик, озодлик -- бу қуллик, билимсизлик -- куч".
Ушбу сатрлар муаллифи Жорж Оруэлл "1984" романида тоталитар тузумнинг доимий зулми остида одамларнинг шахсий ҳаёти хатар остида бўлишини тасвирлаб берганди. Бугунги кунларда ёзувчининг башорати айрим мамлакатларда амалга ошиб, ХХI aсрнинг машъум муаммосига айланмоқда.
Франсуаза Саган ўзининг жаҳонга машҳур "Ассалом, қайғу" романини 18 ёшида ёзганди. У ўшанда Франция жанубида таътил кунларини дам олиб ўтказаётган чоғида бир неча ҳафта ичида ёзиб битирди ва бирданига машҳур бўлиб кетди. Чиндан ҳам таътилмисан, таътил... шундай эмасми!?
Марк Твен машҳур адиблик билан бирга яхшигина ихтирочи ҳам бўлган. Унинг ихтироларидан бири мактаб доскасини бир зумда тозалаб берадиган ўчирғич эди. Бу ихтиро унча шуҳрат келтирмаган бўлса-да, унинг фан-техникага бўлган катта қизиқишидан далолат беради.
Тўплаб тақдим этувчи Худойберди КОМИЛОВ.