Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси огоҳлантиради! Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигида 2023-йил 14-декабрда 222-сон билан рўйхатдан ўтган
“Қурилишда хавфсизлик техникаси” Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 80-бандида
қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини олдини олиш учун қурилиш майдонининг чанг кўтарилиши эҳтимоли кўп бўлган қисмлари ва кириб-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлардан фойдаланиш лозимлиги белгиланган.
Қурилиш режалаштирилаётган объектларга Давлат экологик экспертизасининг дастлабки хулосаларида атмосфера ҳавосига салбий таъсирларни камайтириш бўйича бир нечта мажбурий кўрсатмалар берилган.
Шунга кўра, юқорида белгиланган мажбуриятлар ва кўрсатмалар ижроси таъминланмаган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 851-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг10 бараваридан 50 бароваригача жарима қўлланилади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе