Қўшработ туманидаги уйлардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлди.
Ҳодиса кеча 22 октябрь куни соат тахминан 05:52 ларда Қўшработ тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини Ғофур Ғулом кўчасидаги икки қаватли уйлардан бирининг иккинчи қаватида рўй берган. Ушбу хонадонда яшаган 4 нафар фуқаро табиий газдан заҳарланиш ва уйда келиб чиққан ёнғин оқибатида куйиш тан жароҳатлари билан ҳалок бўлган.
Ҳодиса ортидан туман газ таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе