Шароф Рашидов туманидаги Қулписар МФЙ ҳудудида 3512 нафар аҳоли истиқомат қилади. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Шарофат Нориева ва халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Нигора Асқаровалар ташаббуси билан ВАҚФ фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган 10 та оилага 500 килограммдан кўмир етказиб берилди.
Таъкидлаш лозимки, туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар депутатларнинг тўлиқ назоратига олинган.
Таъкидлаш лозимки, туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар депутатларнинг тўлиқ назоратига олинган.