- Ука «қарз дафтари» борми?
- Бор ака.
- Шу дафтарингизда мухтож оилаларни қарзларини ҳисоблаб айтсангиз, рамазон ойида шуларни қарзларидан озод қилиб қўйсак дегандик.
Қассоб йигитни юзида аччиқ табассум пайдо бўлдида:
- Ака келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди, тагларида малибу, ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар «бечоралар».
Манави бойваччани уйини кўрсангиз нақ «қаср» дейсиз, бир ярим йил бўлди, безни «ёқиб» юрибдила. Қисқаси рўйхатимдагиларни бари шунақа «крутойлар».
- Менга булар керакмас, етим болалари бор ва мухтож, камбағал оилаларни рўйхатини беринг ука.
- Акаа, сиз айтган оилалар заруратдан 200-300 грам гўшт олишса бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмаса ҳам ор-номус бор. Қисқаси мени дафтаримдан сиз излаган одамни топа олмайсиз, саломат бўлинг.
👉
@Jizzax24kanalhttps://t.me/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw