Жамоатчилик назорати/ Общественный контроль


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Жамоатчилик назорати сизнинг манфаатларингиз ҳимоясида!
Общественный контроль на страже Ваших интересов!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Россия аэропортида Uzbekistan Airways самолётига зарар етказилди

Москва-Тошкент йўналишида парвоз қилган Boeing 787 қўниш чоғида чап двигателига шикаст етган.

Самолёт 202 нафар йўловчини Тошкентга олиб кетиши керак эди, бироқ мазкур ҳолатдан сўнг парвоз бекор қилинди. Йўловчилар Домодедово аэропорти орқали бошқа рейс билан манзилга жўнатилган.

Шикастланган самолёт ҳозирча Внуково аэропортида қолмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Россияда ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳатланди

Россиянинг Перм ўлкасида Ўзбекистон давлат рақамига эга Лада Ларгус автомобили ва “Симаз” автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Оқибатда, уч нафар ўзбекистонлик – Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса касалхонада вафот этди. Яна уч нафар юртдошимиз турли тан жароҳатлари билан маҳаллий шифохонага жойлаштирилди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси воқеани назоратга олиб, вафот этганларнинг жасадини ватанга қайтариш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда фуқарони итлар талаганлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бугун Қорақамиш мавзесининг 2/4 кварталида яшовчи 59 ёшли фуқаро юрак-қон томир етишмовчилиги сабабли вафот этган.

“Тарқалаётган миш-мишларнинг акси ўлароқ, ҳеч қандай итлар галаси ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз”, — деб маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Порахўрликка қарши йиғилишда порахўрлар фош бўлди

Самарқандда электр ва газ таъминоти корхоналарининг коррупсион жиноятларда айбланган 7 нафар ходими тўғридан-тўғри йиғилиш пайтида қўлга олинди ва ҳамкасблари кўз ўнгида кишанланиб, залдан олиб чиқиб кетилди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Самарқандда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди

11 феврал куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодисага автобус ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Автобус темирйўл кўпригида бордюрга урилиб, ёнбошлаб қолган. Вафот этганлар бўлиши мумкин.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Армияга хизматга навбатдаги чақирув бошланди

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


2 йиллик помидор консерваси истеъмолидан келинчак заҳарланиб вафот этди

Ботулизм вируси билан бир оиланинг 4 аъзоси захарланган ва шифохонага мурожаат қилган, 3 нафари шифокорлар сайи харакати билан тузалган, 1 нафари эса 20 кун комада ётиб кеча вафот этибди, Бухоро, Шофрикон тумани.

Магазинлардан харид қилинган банкаларни албатта яроқлилик муддатига эътибор қаратинг.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтамоқда. Улар ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Репост из: texnomart
😊 Turing, janob! Sizni buyuk ishlar kutmoqda!

Dam olish kunlari uchun sara sara takliflarimizdan tezroq xarid qilib qoling!

*Narxlar 1-2-fevral uchun, 1 texnika - 1 mijozga!

***

😊 Подъееем, народ! Вас ждут великие дела!

Подготовили для вас супер предложения на викенд!

*Цены для 1-2 февраля! 1 товар - 1 клиент!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart


⚡️Энди Озарбайжонга ҳам «қизил» паспортсиз бориш мумкин бўлади

Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон вазирлик ва идоралари ўртасида ушбу масала муҳокама қилинган. Унга кўра, келгусида икки давлат фуқаролари хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб, ID-картанинг ўзи билан чегарадан ўтиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистонга ID-карта орқали бориб келиш мумкин. Олдинроқ, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурганди. Ҳозирда Қозоғистон билан ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


😷🇺🇿 Тошкентликлар "Бизга тоза ҳаво керак" челленжини бошлади

Фуқаролар ҳукуматдан экологик ҳолатни яхшилаш бўйича чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда йил бошидан бери ҳаво ифлосланиши бўйича антирекорд қайд этилди ва пойтахт дунё мегаполислари орасида энг ифлос шаҳар деб топилган эди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


🙂 😀😁😂☺️🙂

🤯 O'zbekistooon! Aksiyani zo'ri — texnomart*da 0-0-6!


FAQAT 2 KUN, 30-31-yanvar! Boshiga 1 so'm ham olmaymiz, texnikani o'z narxini 6 oyga bo'liib-bo'lib to'layverasiz!

***

🤯 Узбекистааан! Долгожданная акция — 0-0-6 в texnomart*!

ТОЛЬКО 2 ДНЯ, 30-31 января! Без никакой предоплаты и процентов, покупайте в рассрочку на 6 месяцев!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарёда катта "тозалаш" бошланади, шекилли...

Мана нимага Турдимов ҳокимлик лавозимидан кетмайди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллион кишидан ошди.

2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 миллион 543 минг 167 кишини ташкил этган.

Аёллар сони: 18,6 миллион киши;
Эркаклар сони: 18,9 миллион киши.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати

Показано 14 последних публикаций.