Россияда ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳатланди
Россиянинг Перм ўлкасида Ўзбекистон давлат рақамига эга Лада Ларгус автомобили ва “Симаз” автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Оқибатда, уч нафар ўзбекистонлик – Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса касалхонада вафот этди. Яна уч нафар юртдошимиз турли тан жароҳатлари билан маҳаллий шифохонага жойлаштирилди.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси воқеани назоратга олиб, вафот этганларнинг жасадини ватанга қайтариш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.
Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати