Луқмон Бўрихоннинг “Имом Мотуридий” романида Мотуридий ва унинг аёли ўртасидаги таъсирли суҳбати келтирилади. Сизларга ушбу суҳбатни ҳавола этаман.
Ўқиб, йиғламасликка сўз беринг!
****
Умрининг охирида Мастонбиби қаттиқ касал бўлиб, эри (Мотуридий)га охирги сўзларини айтади.
Мастонбиби:
Абу Мансур, мени афв этинг. Сизга кўп озор етказдим. Сизнинг ҳам, Яратган Эгамнинг ҳам олдида гуноҳларим кўп. Абу Мансур, гумроҳ хотинингиздан рози бўлинг.
Ҳазрат Мотуридийнинг кўзлари ёшланди. Мастонбибининг қўлларини, юзларини меҳр билан силади.
Абу Мансур:
Сен ҳам мени афв эт! Сен истаган эр бўлолмадим.
Ёнингда эдим, аммо йироқ эдим.
Мастонбиби:
Аслида сизни ғоят севганман. Севгим боис рашк ўтида ёнганман. Сиз улуғ олим эдингиз, олимлар ичра тенгсиз эдингиз. Мен буни англардим. Англаганим боис сизни ҳашам ичида кўргим келарди. Ранг-баранг либослар кийиб, тулпорлар ўйнатиб юришингизни истардим. Чунки мен сизни ҳашамларга, зебу зийнатга, молу давлатга лойиқсиз, деб ўйлардим. Кейин билсам, ул арзимас матолар сизга лойиқ эмас экан. Сиз ҳар недан, ҳар касдан юксак экансиз.
Абу Мансур:
Мастонбиби, қўйгил бу сўзларни. Ўзингни кўп уринтирма.
Аёл эрининг эътирозларини деярли эшитмади. Ёшланган кўзларини бир нуқтага тикиб, ажиб хаёллар дунёсида юрарди.
Мастонбиби:
Тўй-ҳашамларда атай беодоблик, очкўзлик қилардим. Барча мени ёмон кўрарди. “Абу Мансурдек аллома зотга номуносиб бу хотун”, дер эдилар. Мени ерга урганлари сайин сиз улар кўз олдида тағин юксалардингиз. Мен шуни истардим.
Ҳазрат Мотуридийнинг кўзлари лиммо-лим ёшга тўлди. Ҳўнграб юборишдан аранг ўзини тийиб турарди.
Абу Мансур:
Мастонбиби, бас, етар.
Мастонбиби ҳужра восса жуфтидан кўз узмай аранг шивирлади.
Мастонбиби:
Хожам, сўнгги бир ўтинчим бор, бажо айлармусиз?
Абу Мансур:
Сўйла, имконим қадар...
Мастонбиби:
Мен бирор марта сизга машаққатли юмуш юклаганманми?
Абу Мансур:
Йўқ, асло! Ҳеч қачон мени машаққатга қўймагансан!
Мастонбиби:
Ўтинчимни бажарасиз-а?
Абу Мансур:
Ҳа.
Мастонбиби:
Мени бир кулдиринг.
Абу Мансур:
Кулдиринг! Қандоғ?
Мастонбиби:
Шундоқ, ўзгаларни кулдирганингиз каби.
Абу Мансур саросималаниб қолди.
Абу Мансур:
Эй, атторнинг қизи, нечун сўнгги ўтинчим дерсен, бу илк ўтинч-ку.
Аёлнинг юзига табассум югурди.
Мастонбиби:
Хастамен. Очунни тарк этармен.
Абу Мансур:
Тарк этсанг, мен не қилурман, эй, атторнинг қизи?
Мастонбиби:
Дуо қилгайсиз, илтижо этгайсиз, жаннатларда бирга бўлай деб.
Абу Мансур:
Мен... ахир андоқ кўп нарса сўрай олмасман.
Мастонбибининг сўлғин юзига табассум ёйилди. Қаҳқаҳа отмоқчи эди, аммо қуввати етмади. Лабларида, кўзларида табассум қалққан кўйи мангу тек қотди...
Ҳазрат Мотуридий ҳўнграб юборди. Мастонбибининг сўнгги тилагидан бағри тилка-пора бўлди. Ногоҳ англадики, салкам қирқ йил бирга яшаб, эру хотинлардек ёнма-ён ўтириб, самимий сўзлашмаган экан!
Абу Мансур:
Эй, Муҳаммад! Эй, ўзини доно сановчи нодон, нақадар худбинсан, нақа дар юзи қаролиқсан! Ёнингда бир бора кулиш шўрликнинг илк ва сўнгги ўтинчи бўлди!
Ҳазрат ўксиб-ўксиб, силкиниб-силкиниб, кўзларидан шашқатор ёш оқизиб йиғлади.
Луқмон Бўрихон. “Имом Мотуридий” романи.
Лекин воқеа ёзувчи томонидан тўқима образ эканини унутманг!
#adabiyot