Ихтиёр Марғилоний


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, PhD, Ихтиёр Бахтиёржон ўғлининг шахсий блоги
Фикр ва мулоҳазалар учун: @margiloniy
Аноним: https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b
Ижтимоий тармоқлар:
bit.ly/3N

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ўртача умр ёшининг ярмини яшаб қўйган одам сифатида айта оламанки, умр жуда ҳам қисқа ва у суръат билан ўтмоқда. Соғлом ақл ҳаётда фақат яхши амал қилиш кераклигини кўрсатади. Ёмонлик қилиш уёқда турсин, ҳатто ухлашга ҳам вақт йўқдек гўё.
Бу хабарни ўқиётган экансиз, демак сиз ҳаётсиз. Вақтни ғанимат билинг… Вафотингиздан сўнг инсонлар сизни фақат яхши ном ила эслашсин…

#tafakkur #mamot


Бир одам ўтакаси ёрилган ҳолда гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб қочаётган тулкини кўриб:

“Қандай фалокатга дучор бўлдингки, бунчалик ваҳимага тушиб қолибсан?” – деб сўраганида, тулки жавоб берибди:

“Оғир ишларга ишлатиш учун барча туяларни тутиб кетаётган эмишлар деб эшитдим.”

У одам деди:
“Эй аҳмоқ, туянинг сенга нима алоқаси ва қанақанги ўхшашлиги бор?!”

Тулки деди:
“Овозингни ўчир, агар ҳасадчилaр ғаламислик қилиб "бу – туя" деб кўрсатишса борми, мени тутиб кетсалар, сўнгра ким мени ҳалос этишга уринади-ю, ким ҳақиқий ҳолни исботлашга ҳаракат қилади? Ироқдан тирёқ келтирилгунча, илон чаққан киши ўлиб қолади".

Саъдий. Гулистон.

#hikmat #ehtiyotkorlik


Луқмони ҳакимдан: “Ҳикматни кимдан ўргангансан?” деб сўрадилар. Луқмони ҳаким шундай жавоб берди:

“Кўрлардан, улар оёқлари остини яхшилаб текширмай туриб, қадам босмайдилар”.

Арабларда: “Бир жойга киришдан аввал у ердан чиқиш тадбирини кўр”, деган гап бор.

Саъдий. Гулистон.

#hikmat


Айни дамда Саъдийнинг “Гулистон”ини мутолаа қиляпман. Шунинг учун, ундаги ажойиб деб билган маълумотларимни улашиб бораман.


Ишхонамиз олдида хусусий мактаб бор. Ҳар куни ота-оналар фарзандларини мактабга ташлаб кетадилар.

Бир неча ота-оналарни кўрдим, фарзандини машинадан туширгач, ортидан умид билан қўлини дуога тортади. "Ўзинг ўқишини осон қил", деб дуо қилса керакда... Лекин фарзанд буни кўрмайди.

Жуда ажойиб манзара😊

#duo #otaona


Қанча уринма бўлмас сайқали,
Темир аслида бўлмаса жавҳар.
Шундайча қолур Исо эшаги,
Маккага бориб келса ҳам агар.


Шайх Саъдий, Гулистон (7-боб)

#sheriyat #hikoya


Бир кишининг кўзи оғриб қолди, у мол докторининг олдига бориб:
– Кўзимни давола, – деди.

Мол доктори қорамолларнинг кўзига қўядиган доридан қуйди. Беморнинг кўзи кўр бўлиб қолди. Улар жанжаллашиб қозининг олдига бордилар.

Қози деди:
– Мол докторида айб йўқ. Агар бу бемор эшак бўлмаса, мол докторининг олдига бормас эди.

Шайх Саъдий, Гулистон (7-боб)

#ibrat #hikoya


Қийин туюлган қарор – энг тўғри қарор бўлиши мумкин!

#naql #hikmat


Аноним савол ва жавоб

– Хитой иероглифларини ҳам биласизми?

– Ўрхун ёзувини ҳам ўқий оламан)

#anonim


Узрнома

Баъзида анонимдан келган саволлар ва мурожаатларга жавоб бера олмай қоламан. Лекин имкониятим, вақтимга қараб иложи борича жавоб беришга ҳаракат қиламан. Агар кимдадир жавобсиз гапи қолиб кетган бўлса, қайта юбориб қўйса, жавоб беришга ҳаракат қиламан.

https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b


Икки ҳамроҳ аҳли илм тоғ бағрида сафар қилиб кетаётиб, бири гап бошлабди:

— Тарки дунё қилгим келяпти. Шу тоғларда қолсам, 100 та қўйим, битта кулба уйим, битта жип машинам бўлса, ора-орада шаҳарга тушиб, бозорлик қилиб келардим.

Шунда шериги:

— Домла, тарки дунё қилишингиз учун ҳам жуда катта дунё керак экан-да! — дермиш😄

#mutoyiba


Аҳмад ибн Ҳанбалдан бир киши: "Яъжуж ва Маъжуж мусулмонларми?" деб сўради.

У киши шундай жавоб берди: "Сен илмни мукаммал ўргандингмики, энди бундай нарсалар ҳақида сўраяпсан?!"

***

Яна бир куни Аҳмад ибн Ҳанбалдан "Лиъон" (эр-хотин лаънатлашиши) ҳақида бир масала сўралганида, у киши шундай деб жавоб берди:

"Аллоҳ раҳм қилгур, ўзинг дучор бўлган масала ҳақида сўрасангчи!"

#naql #hikmat


Онамиз биздан ширинликни беркитимай қўйган пайтдан бошлаб болалик деб аталмиш беташвиш давр тугайди.

Sharof Boshbekov

#bolalik #ona #haqiqat


Максим Горкий ва Лев Толстой. Дўппи кийгани – Толстой экан.

@ixtiyormargiloniy


Ким ушбу байтни қисқа ва тушунарли қилиб шарҳлаб беради?

Chat gpt ёрдамисиз.


Мавлоно Лутфий Низомиддин Алишер Навоийнинг ҳали болалигидаёқ битган:

Оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш

мисраларини эшитиб, “Агар мумкин бўлса эрди, ўзимнинг форси-ю туркийда битган ўн икки минг мисра ғазалларимни шу икки мисрага алмашар эдим”, деб лутф қилган эдилар.

#sheriyat #yosholim #etibor


Бир олим шогирдига фотиҳа бераётганда шундай насиҳат қилган экан:

"Агар китобда бир маълумотга ҳавола қилинган бўлса, сен ўша манбани кўрмагунча унга ишонма!"

Шогирд сўрабди:
"Устоз, агар бу ҳаволани келтирган киши Ибн Ҳажар бўлса-чи?"

Устоз жавоб берибди:
"Агар у Ибн Жабал бўлса ҳам!".

#ilm #ishonchlilik


Chat GPT чиққанидан кейин Google анча ишончли ва илмий манбага айланиб қолди😊


Ҳурматли бўйдоқларга!
#2

Совчиликка борсангиз, қизнинг отасига шундай дейишни ҳам унутманг:

“Амаки, Аллоҳ сизга менинг қовурғамни омонатга қўйган эди. Энди эса ўша омонатни менга қайтариб берсангиз”.

Қизнинг отаси таёқ билан қувиб қолса, мендан эмас😊

#oila #boydoq

2k 1 52 12 131

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дадам билан дўстлар ҳақида суҳбат қилдик. Кунлардан бирида бир таниш инсонлари билан тортишиб қолганларини айтиб бердилар.

Аллоҳ умрларини узоқ қилсин!

#meningotam

Показано 20 последних публикаций.