Виктор Гюго "Хўрланганлар"
Еттинчи китоб
Шанматье иши
Иккинчи боб
Скофлер амакининг олдиндан кўра билиш қобилияти хақида
Мэриядан чиққач, у шаҳарнинг нариги томонига йўл олди. У ерда фламандиялик Скaуфлер (французлар уни Скофлер деб аташарди) деган киши яшарди. У отлар ва "кабриолетларни хоҳлаганча" ижарага бериши билан машҳур бўлган бир одам эди.
Анашу Скофлернинг уйига энг қисқа йўлдан бориш учун одамлар жуда кам юрадиган кўчадан ўтиш керак эди. Бу ерда жаноб Мадленга тегишли бўлган ердаги черковнинг ховлиси жойлашган эди. Миш-мишларга қараганда, ушбу черков руҳонийси шарафли ва ҳурматли киши бўлиб, зарур пайтларда одамларга яхши маслаҳатлар бера олар эди.
Жаноб Мадлен черков олдига келиб қолганида, кўчада ягона бир йўловчи бор эди ва у қуйидаги воқеаларга гувоҳ бўлди:
Мадлен черков ховлисидан ўтиб кетгач, бироз тўхтаб, бир жойда туриб қолди, сўнгра ортга қайтиб, черков уйининг дарвозасигача келди. Дарвоза ичида темир қоққичли кичик эшик бор эди. У қоққични тезда ушлаб кўтарди, бироқ яна бироз ўйланиб туриб қолди. Бир неча сония ўтгач, у эшикни қаттиқ қоқиш ўрнига, қоққични секин қўйиб юборди ва олдингидан ҳам тезроқ йўлида давом этди.
Жаноб Мадлен Скофлерни уйида, от юганлари таъмири билан банд эканлигини кўрди.
– Скофлер амаки , – деди у, – сизда яхши от борми?
– Ҳамма отларим яхши, жаноб мэр, – деб жавоб берди фламандиялик. – "Яхши от" деганда нима назарда тутяпсиз?
– Кун давомида йигирма лье йўл босиши мумкин бўлган отни айтияпман .
– Ҳай ҳай! – ҳайратланди фламандиялик. – Йигирма лье?
– Ҳа.
– Кабриолетга қўшибми?
– Ҳа.
– Ундай бўлса, у от қанча вақт дам олади?
– Агар зарур бўлса, эртасига ҳам шунча йўлни қайта босиб ўтиши керак.
– Ва яна шунча йўл юриш керакми?
– Ҳа.
– Ҳай ҳай! Ҳай ҳай! Йигирма лье дедингиза?
Жаноб Мадлен чўнтагидаги қоғоз парчасини чиқарди. Унда қалам билан баъзи рақамлар ёзилган эди. У қоғозни фламандияликка кўрсатди. Бу рақамлар – беш, олти ва саккиз ярым сонлари эди.
– Қаранг, – деди у. – Жами ўн тўққиз ярым, яъни деярли йигирма лье.
– Жаноб мэр, – деди фламандиялик, – сизга керакли от менда бор. Менинг оқ отим тўғри келади . Эҳтимол, уни кўрган бўлсангиз керак. Бу Қуйи Булонэнинг худудидан келтирилган от. Жуда учқур ва жўшқин. Аввалига уни миниб юриш мақсадида сотиб олишган, лекин ҳеч ким уни мина олмаган. У хаммасини ерга улоқтирган. Унга нуқсонли от сифатида қарашган, нима қилишни билмаганлар. Мен уни сотиб олдим ва кабриолетга қўшдим. Натижасичи?
– Бу унинг табиатига мос тушди. Қўйдек итоаткор, шамолдек тез. Фақат уни миниш мумкин эмас экан. Ўзи ҳам шуни хоҳламаган. Тортишга – рози, минишга эса – йўқ. Ҳар бир жонзотнинг ўз характери бор.
– Демак у бундай масофани босиб ўта оладими?
– Ҳа, сиз айтган йигирма льени босиб ўта олади. Катта тезликда югуриш билан, саккиз соатдан кам вақт ичида босиб ўтади . Аммо бир шарт билан.
– Қандай шарт?
– Биринчиси – йўлнинг ярмида унга бир соат дам беришингиз керак. Шу пайтда у озиқланиши лозим. Уни боқувчи одам бўлиши зарур, чунки баъзи карвонсарой ишчилари отнинг емидан ўғирлаб, ўзларига ичкилик сотиб олишади.
– Бу назорат қилинади.
– Иккинчиси... Бу кабриолет ўзингиз учун керакми, жаноб мэр?
– Ҳа.
– Тизгинни тутишни биласизми, жаноб мэр?
– Ҳа.
– Яхши, лекин, жаноб мэр, сиз ёлғиз ва юксиз кетишингиз керак, токи отга ортиқча юк тушмасин.
– Розиман .
– Лекин эшитинг, жаноб мэр, агар сиз билан ҳеч ким бўлмаса, ўзингиз озиқ-овқат ҳақида қайғуришингиз ва парвариш қилишингиз керак бўлади.
– Бу ҳақда биз аллақачон келишиб олдик.
– Учинчи масала… Мен сиздан кунлик ижара учун ўттиз франк оламан. Тўхтаб турган кунларингиз учун ҳам худди шундай тўланади. Бир чақа ҳам кам эмас, отнинг озуқа харажатлари ҳам сиздан бўлади жаноб мэр.
Жаноб Мадлен ҳамёнидан учта наполеондор чиқариб, стол устига қўйди.
– Бу икки кун учун олдиндан тўлов.
– Ва тўртинчи масала, манзилга бориш учун кабриолет жуда оғир ва отни чарчатиб қўяди. Энг яхшиси, сиз менинг кичик тильбюримда боришга рози бўлсангиз.
– Розиман .
– У енгил, лекин усти очиқ.
– Буни менга фарқи йўқ.
– Лекин, жаноб мэр,хозир қиш эканлигини ўйлаб кўрдингизми?