Стендал "Наполеоннинг хаёти"
XV-БОБ
Француз қўшинларининг мағлубияти, Италиянинг йўқотилиши (Суворовнинг ғалабаларига қаранг) , мамлакат ичидаги анархия ва норозилик ҳақидаги хабарларни олганидан сўнг, Наполеон бу қайғули манзарадан хулоса чиқардики,бу кетишда Директория хокимиятни ушлаб қола олмайди. У Парижга Францияни қутқариш ва янги ҳукуматда ўзи учун жой хозирлаш учун келади. У Мисрдан қайтиши билан ҳам ватанига, ҳам ўзига фойда келтирди; худонинг оддий бир бандасидан бундан ортиғини талаб қилиб хам бўлмайди.
Шубҳасиз, Наполеон Франция тупроқларига тушганида, унга қандай муносабатда бўлишларини билмас эди ва Лионликлар уни олқишлар билан кутиб олмагунича, у ўзининг жасоратини мукофот сифатида бериладиган тахт ёки жазо берувчи дорнинг қайси бири танлашида шубҳаси бор эди. У қайтиб келгани маълум бўлиши биланоқ, Директория ўша вақтда ички ишлар вазири бўлган Фушега уни ҳибсга олиш буйруғини беради. Машҳур хиёнаткор хукуматга шундай жавоб берди: "У ўзини ҳибсга олишга йўл қўядиган одам эмас ва уни ҳибсга оладиган одам мен бўлмайман"
Ҳар куни Люксембург саройи дарвозалари олдида янги плакатлар пайдо бўларди; масалан, бир куни у ерда ланцет(жаррохлик асбоби) , латук (салат ўсимлиги) ва каламуш тасвирланган катта плакат пайдо бўлди (L'an sept les tuera).