Давоми...
Лола Илхомиддиновна
Иккинчиси – Аллоҳдан қўрқмайдиган қалб.
Агар Аллоҳ қўрқуви қалбда соқчидай турса, инсон ҳар қандай ёмонликдан ўзини тияди. Акс ҳолда жамиятга бирор ваҳший махлуқ қилмайдиган фасодларни келтиради.
Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқ ишдир"- деганлар.
Учинчиси – Аллоҳ ҳузурига кўтарилмайдиган амал.
Инсон эътиқодининг кучига яраша амал қилади.
Эътиқоди заиф ва шубҳали бўлганларнинг амаллари ҳам Аллоҳ наздида мақбул эмас. Фақат чин эътиқод билан қилинган амалгина Аллоҳга мақбулдир. Холис бўлмаган амалдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга юкунганлар ва барча амалларини Аллоҳ розилиги учун қилиб бизга буюк намуна кўрсатганлар. Инсонда нафс ва шайтон ваҳима, васвасаси бор экан, ибодатлар ҳам кўз-кўз қилиш учун бўлиб қолиши мумкин.
Аллоҳ асрасин. Холис бўлиши учун амалдан Аллоҳ розилигини топиш кўзланади. Бошқаси риё ҳисобланиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмонлаганлар.
Тўртинчиси – тўйишни билмаган нафс. Ояти каримада бундай дейилади:
"Ва туҳиббунал мала ҳуббан жамма".
"Яна (фоний эканини била туриб) молдунёни қаттиқ муҳаббат билан севасиз".
Фажр, 20
Инсоннинг қорни тўйса ҳам, кўзи тўймайди. Бунга нафс сабабчи бўлади. Нафс кетидан югурувчилар гоҳида молмулкка муккасидан кетиб, бутун улвий (руҳоний) манфаатларини ҳам сотиб юборадилар.
Ўзлари Аллоҳга эмас, дунёга қул бўлиб қоладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ёмон туйғулардан Аллоҳга сиғинганлар.
Бешинчиси – қабул бўлмайдиган дуо.
Банданинг дуоси холис бўлмаса, у қабул қилинмайди. Дуо лабдан эмас, кўнгилдан чиқиши керак. Оғиздан чиққан дуонинг илдизи кўнгил бўлмоғи лозим.
Инсон чин юракдан дуо қилмаса, ҳақиқий дуо қилган ҳисобланмайди. Аслида, уни ич-ичидан келган муҳаббат билан қилиш ва Аллоҳга ёлвориш лозим. Инсон бандалигини дуода сезади.
Дуо банданинг ердан Арши аълога юксалган ниёзидир.
Чин дилдан чиқмаган дуоларни Аллоҳ қабул қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабул бўлмайдиган дуолардан ҳам Аллоҳга сиғинганлар.
Лола Илхомиддиновна