𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Telegram


Руҳни даволамаса, тана хеч қачон қувватли соғлом бўлолмайди!
-Канал фақат аёллар учун!
•Консультация учун:
@Lolaadmen2
@xadjaaa
•Курслар ва саволлар учун
@NMM_smm
Админларимизга
Мурожаат килишгиз мумкин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


✔️🧕СЕҲРНИНГ ТА КАТТА АЛОМАТИ!

📎Сеҳр, жин ва кўз тегиши инсонда тўртта аломат билан намоён бўлади: Ҳаётдаги тўсиқлар, ғалати касалликлар, ғалати ҳиссиётлар, қўрқинчли тушлар. Қуйида уларнинг қисқача шарҳлаб ўтамиз.

( Қуйидагилар доимо такрор ва такрор булаверадиган холат)

1️⃣Ҳаётдаги тўсиқлар. Бунинг маъноси сизнинг ҳаётингиз "боғлаб" қўйилган: ишлай олмайсиз, қўлингизда пул турмайди, ишга киролмайсиз, турмуш қуролмайсиз, фарзандли бўлолмайсиз, ўқий олмайсиз, имтиҳондан ўтолмайсиз, нима ишга қўл урсангиз муваффақиятсизликка учрайсиз, одамлар ёрдам бераман деб бермайди.

2️⃣Ғалати касалликлар. Ғайритабий оғриқ, бетоблик сизни безовта қилади, шифокорга борсангиз у тушунмайди. Анализ топширасиз, ҳеч нарса чиқмайди. Дори ичасиз дардингиз кетмайди.

3️⃣Ғалати ҳиссиётлар. Ҳаддан ташқари ғазабланасиз, тушкунликка тушасиз, қўрқасиз, сиқиласиз, фикрингизни жамлай олмайсиз, хотирангиз панд беради, ёдлай олмайсиз. Ғалати нарсалар кўринади, қулоғингизга эшитилади. Табиатингизда йўқ нарсалар пайдо бўлади. Олдин севмаган нарсаларингиз ёқиб қолади ва акси бошқа одамга айланиб қолгандек бўласиз. Булар ақилдан озишгача олиб бориши мумкин.

4️⃣Қўрқинчли тушлар. Сеҳрдаги амалга қараб, тушларингиз турлича бўлиши мумкин.

👆Масалан: Сизнинг ҳаётингизни тўсиш учун қабристонда сеҳр қилишса сиз ўзингизни ўликдек ҳис қилишингизга олиб келади. Сиз доим чарчоқни ҳис қиласиз, ҳеч нарса қилгингиз келмайди, ётоқчилайсиз. Уйқудан турсангиз ҳам чарчоқ кетмаган бўлади. Тушкунликка тушасиз, ҳеч нарса ёқмайди. Ўлим ва ўзингизни ўлдириш ҳақида кўп ўйлайсиз. Тушингизга ҳам ўлик одамлар киради. Тирикларни ўлик кўрасиз ёки ўликларни тирик. Ёки ўзингизни ўлик кўрасиз, ёки қабрларни ёки кўмиш маросимларини кўришингиз мумкин. Ҳуллас тушларингиз ўлим билан боғлиқ бўлади.

👆Агар сеҳр сувга ташланган бўлса, умрингиз сувдек оқиб исроф бўлиб кетаётганини ҳис қиласиз. Ҳаётда қураётган нарсаларингиз сув юзида туролмагандек барпо бўлмай оқиб кетиши учун қилинади. Пулингиз қўлингиздан сувдек оқиб кетишини ният қилинган бўлади. Бу ҳолатда сиз тушингизда сув кўрасиз. Дарёларни, кўлларни кўрасиз. Уларни ёқалаб кетаётган ёки кесиб ўтаётган бўласиз. Сузаётганингиз, чўкаётганингиз, сув остида яшаётганингиз ва умуман сув билан боғлиқ нарсалар тушингизга киради. Чунки сеҳр шундай қилинган: Сизнинг тимсолингиз – расимингиз олиб, сеҳрлаб сувга ташлашган. Шунинг учун сиз тушларингизда ўзингизни сувда кўрасиз.

✅Яна бир мисол: Баландликка қилинган сеҳр. Бу икки нарса учун қилинади. Биринчиси: ақлингиз ва ҳаёлингиз борлиқдан юқорига кўтариб қўйиш учун. Нарсаларни тасаввур қиласиз, қўрқасиз, ўйлайверасиз, фикрингизни ўзгартираверасиз, ҳаёлингизни жамлаб ҳаётингизда бирон жўяли ўзгариш қилолмайсиз. Иккинчиси, ҳаётингизни боғлаб, умрингиз доира ичида ўтсин деб қилинади. Ҳеч нарсага эришолмайсиз, айланиб бошлаган жойингизга қайтиб келаверасиз. Бунақа сеҳрда, тушингиз баландликлар билан боғлиқ бўлади: учишингиз, қулаётган бўлишингиз, энди уйқуга кетаётганингизда чуқурликка тушиб кетаётгандек ҳис қилишингиз, самолётдан баланд жойдан йиқилаётганингиз ҳақида туш кўрасиз.

☑️Бошқа мисол хожатхонага ташланган сеҳр. Бунда тушга хожатхоналар, нажосатлар, бўшанаётганингиз ёки шунга боғлиқ нарсалар киради. Тажрибага кўра тушида нажосатхоналарни кўрувчилар ўта кайфиятсизлик ва чуқур муаммоларга учрайдилар.


Қизлар баьзида қулоққа чалинади хиджомага бориб ярим соатда жин чиқариш мумкин дия
еки…
Мендаги жин полончи хиджамачи опа чиқарган эди яна кассаланиб утирибман қаранга …
диган мурожатлар келиб
тушишда давомий баьзи опа-сингилларимиздан…

Жин чиқариш бу хазилакам иш, хазилакам мехнат ва вақт таьлаб қилнмайди.
Бу нарсага жиддийроқ қаранг, жинлар булар кузга куринмас, ва ута алдоқчи мавжудодлар ва албатта ишини елғондан чиқиб кетгандек, еки яна қайта сехирланишдан янгиланиб қуйишлик ила улар келаверади.

Хиджамага бордим чиқардим енгил булиб қолдим диб чучварани хом санаманг.
Хиджама хақиқатан шифо
Аммо сехир таьсирида келган жинлар хиджама орқали ярим соатда Қурон оятларини уқиб чиқ чиқ чиқ лардан иборат эмас.
Машақати узига яраша бемор учун хам роқий учун хам.
Бу авваломбор яратганни синови, иймонизга синов бу.

Бу хақида маруза албатта чиқарамиз тез орада
Ин Ша Аллоҳ


Ассалому алайкум Устоз .Бугун мужиза руй берди.Алхамдуллах.
Пешин дан кегин ошкозоним ограб томогим огрик пайдо булаверди.Ютубдан Домлани Жин чикариш рукиялирини эшитдим .Белимда,чап почкамда огрик кучайди.Огрик хам канакаденг.почкада белда факат куйишиш .оловни енига борсайиз куйишадику.Шунака булди.Ичимда нимадир тебраниб вибрасия бериб турди.кегин томогимда бир нима тикилиб йутал кучли булди.Ярим соат шу холат булди Ичтмдаги жин саволларга жавоб берди.Охири томогимга кулимни тикдим.Кучли йутал билан томогимдан нимадир чикиб кетди.Жудаям холсизланиб колдим.Манимча 1та Ифрит жин чикдиеее.Белимдаги огриклар камайди.Узим енгил булдим Алхамдуллах.
Албатта сизни берган илмлариз самараси Устоз.
Хаелимга яна биттаси бордек туйилди.Хозир яна Рукия эшитдим.Тебраниш йук.
Бошида йутал булди .Кузназар хасад деган жойида булди.Охирида колди йутал .Чап почкада чап орка ковургамда куйишиши булди яна.Кегин Унг оегимни тиззасида ,панжаларида нина сангандек ора орада огрик булди.
Манимча ичимда яна жин борооо.Факат чап почкамни пастида оргик бор.теппарокда ковурга дейдими шуерда огрик колди.
Насиб булса якин колди Иншооллох Амийн.
Оллох насиб Лолахон опа сингилдай булиб коламиз.
Сизга Миннатдорчилик билдираман.Оллох рози булсин сиздан асалим.
Насиб иккаламизни Оллох юзма юз куришишни насиб килсин.Амийн.


ТУМОР ҲАҚИДА


Тумор – болаларнинг, баъзан катта ёшли эркак ва аёлларнинг бўйнига тақиладиган нарса бўлиб, у икки турли бўлади.

Туморнинг биринчи тури:

Туморга Қуръон оятлари ёки Аллоҳнинг исм ва сифатлари битилган бўлади ва шифо талабида тақиб олинади. Уламолар бу хил туморлар тақишнинг ҳукми тўғрисида турли хил фикрга бўлинганлар. Жоиз эмас деган фикр кучлироқ.

Туморнинг иккинчи тури:

Мунчоқ, суяк, чиғаноқ, ип, оёқ кийими, ҳар хил михлар, жин ва шайтонларнинг исмлари, рақам ва тилсимлар каби Қуръон оятларидан бошқа тақиб олинадиган нарсалар бўлиб, булар қатъан ҳаром ва ширкдир. Чунки бу Аллоҳ таолодан, У зотнинг исмлари, сифатлари ва оятларидан бошқа нарсаларга боғланишдир. Ҳадисда «Ким бирон нарсага боғланса, ўша нарсага топшириб қўйилади» дейилган 📚Аҳмад, Термизий ривояти. Яъни, Аллоҳ таоло бундай кимсани ўзи боғланган нарсага топшириб қўяди. Ким Аллоҳга боғланса, Унга илтижо қилса, ишини Унга топширса, Аллоҳ унга кифоя қилади, узоғини яқин, оғирини енгил қилади. Ким Ундан бошқага – махлуқотларга, туморларга, дори-дармонларга, қабрларга суянса, Аллоҳ уни мана шу – ундан бирон нарсани беҳожат қилолмайдиган, унга фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга топшириб қўяди. Натижада ақидасини бой беради, Парвардигори билан бўлган алоқаси узилади ва У зот уни ёрдамисиз қолдиради.

Ҳулоса ўзингиздан…..

2k 1 13 9 44

Қўлдан бой бериб бўлмас УЛКААН НЕЪМАТ, атиги бир сонияда!

Расулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи ва саллам:
Кимки: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, жаннатда унга бир хурмо дарахти экилади, дедилар..."

Термизий р, ҳасан саҳиҳ ҳадис.

Энди Тасаввур қилинг...

Атиги 1 сонияда "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" дейиш мумкин...


Энди агар уни бир дақиқа мобайнида неча маротаба айтсак бўлади, келинг шуни кўриб чиқамиз:

1 дақиқада - ўртача миқдорда, 30 мартадан кўпроқ айтиш мумкин.

1 соатда - юзлаб марта такрорлаш мумкин.

1 кунда - жаннатингиз учун 1000-дан ортиқ дарахтлаар экишингиз мумкин!


➖ Унда бир ҳафтада-чи?

➖ Бир ойда-чи?

➖ Бир неча йил давомида ҳар соатда бир донадан ушбу зикрни айтсангиз-чи?

Сиз учун жаннатда қанча Хурмо дарахтлаар ўсади..?!

Аллоҳнинг раҳмати қанчалик кеенг эканини кўринг!

Лола Илхомиддиновна

2.3k 1 46 3 116

❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤

УЙҚУСИЗЛИККА ДАВО ЙУЛЛАРИДАН БИР
БУ ҚУРОН ТУХТАМАСДАН ТИНГЛАБ ЕКИ ЗИКР ҚИЛИБ ЕТИШЛИК БУЛСА

ЯНА БИР УСУЛЛАРИДАн
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

اَللَّهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي

«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳадаатил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, лаа тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».
Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй Ҳай ва Қаййум сифатли Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.
Ибн Сунний ривояти.

💜 Лола Илхомиддиновна

2.6k 1 120 7 68

Репост из: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

🔸🔸🔸🔸🔸🔸

ШИФО АМАЛИЁТИ
Овқат хазм булмаябди дия қийнплганлпр учун хам
Эслатма куринишда қайта жойлаябмиз

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм

وَبِٱلۡحَقِّ أَنزَلۡنَٰهُ وَبِٱلۡحَقِّ نَزَلَۗ وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا مُبَشِّرٗا وَنَذِيرٗا

Транслит

Wa Bil-Ĥaqqi 'Anzalnāhu Wa Bil

-Ĥaqqi Nazala  ۗ  Wa Mā'Arsalnāka 'Illā Mubashshirāan Wa Nadhīrāan

Ва Бил хаққи ьанзалнааҳу
Ва бил хаққи Назала
Ва маа ьарсалнака ьиллаа
Мубашшираан ва назираан

Маьноси
Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Сизни фақат хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик, холос.

https://t.me/islomvapsixalogiya

Қўллаб шифоланинг

2.3k 0 147 26 59

Мархаммат ислом хақидаги яна бир хақиқат


Репост из: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
​​ШУКР  САЖДАСИНИНГ  ФАЗИЛАТИ

Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир.
Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз.

Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги тýсиқни очар экан.
Аллоҳ таоло айтади:

- Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди.
Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?

Фаришталар айтади:

-  Раҳматингни.

Аллоҳ таоло:

- Яна нимани?

Фаришталар:

- Жаннатингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар:

- Гам~қайғуларимга кифоя этишингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади.

Аллоҳ:

- Эй фаришталарим,яна нима?

Фаришталар:

- Эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.

Аллоҳ таоло:

- Менга шукр айтганидек, мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, раҳматимни кўрсатаман.

Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда...

Энг афзали, таҳоратли ҳолингизда, қиблага юзланиб, сажда қилишингиздир.
Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа, ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз, йўқми, қиблага қараб турибсизми, йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор.

❗️НАСИҲАТ..

Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:

- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Астағфируллоҳ
- Астағфируллоҳ
- Астағфируллоҳ
Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг. Сенга беадад шукрлар бўлсин Тангрим!
- Алхамдулиллаҳ!
- Алхамдулиллаҳ!
- Алхамдулиллаҳ!
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла

Яқинларингизга ҳам, шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам ин шаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради...

Аллоҳим, бу менинг ва ота онамнинг, фарзандларимнинг ва барча мусулмонларга юборувчиларнинг хайру эҳсони бўлсин!

👉https://t.me/islomvapsixalogiya

📌 https://t.me/lolaparopsixolog

2.3k 0 257 13 75

Бу дуони ўқиб юришни одат тусига киритиб борсангиз, ўзизда Исломга, намозга бўлган муҳаббатизни ошганини кўрасиз
Биизниллаҳ


Рабби-джальни муқыймас-салати ва мин зуррияти Раббана ва тақоббаль дуа'а.

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء

Маьноси:

Ё Роббим Аллоҳ, мени ва фарзанд зурриётларимни номозга махкам бўладиган вақтида ўқийдиганлардан қилиб қўйгин

Иброҳим-40


Деб дуо қилишда давомий бўлсангиз, намоз қазолариз кетиб, вақтида ўқиб юрадиганлардан бўласиз, ИншаАллоҳ таъала

Лола_Илхамидденовна

2.5k 1 101 5 61

Консультатциямизни нархини эшитиб баьзи бир норози булганлар учун эслатма қизлар

Хаммани узини принципи булади ишлашда ва ишига ёндашишида
Сиз психолик консультатциясига келмаябсиз фақат…

Бу ерда сизни душманизга қарши курашадиган сабабиятга мурожат қилаябсиз?
Ишимизни онсон тутманг!
Бу хаммаям юрак ютиб қиладиган соха еки касб эмас.
Хамманиям жондан азиз
яқинлар бор узларини

Ва консультатция нархи беморни холатини куриб чиқилган холатига қараб белгиланади
Имкониятларам хисоб китоби қилинади
Текин йулиниям мурожатларга қараб ургатиб борябман
Мурожатлар куп ва купчиликка текин йулини ургатиб келябмиз ва арзон роқийлар борми диганлар хам суриштириб куринг топасиз
Харакат қиосайз ин ша Аллоҳ,
билганларимизга юналтираябмиз хаттоки полон роқийга боринг дия…
Сехир масаласи узига яраша машаққати бор даволашда
Узизга оғир булиб турган синовизга шерик буламиз,
Нега роқийни мехнатини онсон диб уйлайсиз?
Жин шайтонларга кузга куринмас душман
ана шу душманларга қарши доимо қуролланиб юришимиз шарт, беморларни душмани албатта роқийниям душманига айланади бунда

Энди нархларимизга қараб илтимос энсайз қотмасин..
мутлақо текин даволанишни имкони йуқ
Негаки энг ками хиджама олишиз керак
Бироз гиехларга пул сарфлашиз керак..
Ютибда руқиялар тиқилиб кетган
Алхамдулиллаҳ
3 ой тинмай кузизни юмиб икки махал руқия эшитинг!
Энг ками 3 сира хиджамачи назоратида Хиджама олинг!
Жонли руқиялар булаябди куплаб роқийлардан Аллоҳ рози булсин роқийлардан, уларга қатнашинг !

“Мен”из билан ишланг
Тавҳид ва Росулуллоҳ сав сийратларидан илм олинг ва узиз хам шу илмлардан тарбия олиб янаям ислоҳий томонга узгаринг!

Зикр ва саловат истиғфорларда берилган вазифаларда хам қоим булинг!
Диярли барча админларимиздан келган саволларгаям ташзис қуйиб, юналиш бериб келябмиз
Пул беринг аввал ташхис қуйишим учун диганим йуқ
Бумасам шу бир кишини саолига жавобни бериб то тинглагинимизча энг ками 20 минутимиз кетса куплаб саволларни инобатга олинг энди узиз
Баьзи опаларимиз энг ками овозли смслари 7 минутни, энг купи 20 минутлик смслар келади мурожатларда. Пул туланг диганимиз йуқку?

Даволанишизда мутлақо текинда текин маслахатларни ва илмларни ургатиб келябмиз, Аллоҳимнинг ризоси учун барчаси.

Хурмат билан
Лола Илхомиддиновна




🧕Салавотнинг шарофати

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Убай ибн Каъб розиёллоҳу анҳу келиб деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп саловот айтаман. Қанчасини сиз учун қилай?

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Истаганингни.
Убай ибн Каъб деди:

- Тўртдан бирини қилайми?

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзинг учун яхши бўлар эди.

Убай ибн Каъб деди:
- Ярминими?

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзингга яхши бўлар эди.

Убай ибн Каъб деди:
- Учдан иккисиними?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзингга яхши бўлар эди.
Убай ибн Каъб шунда деди:

- Барча саловотларимни сиз учун қиламан.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Ундай бўлса ғамларингга Аллоҳ кифоя қилади, гуноҳларинг мағфират қилинади дидилар…

Лола Илхомиддиновна


Ҳасад—хатарли иллат.

Беморларнинг энг кўп айтадиган гаплари: "Мен ҳеч кимга ёмонлик қилмасам, ким ҳам менга сеҳр қиларди" дейишларидир. Ҳасад шундай касалликки, унга мубтало бўлган киши сизга ато этилган неъматларни кўра олмай, руҳан азият чекади.

Агар ҳасадгўй ва кўзи тегувчи одамнинг зараридан ўзингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз, ундан ўзингизнинг моддий ва маънавий ҳолатингизни яширишга ҳаракат қилинг, тилингизни сақлаб, сирингизни ошкор қилманг. Барча ҳасадгўйлар билан масофани сақланг, имкон қадар улардан узоқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон ҳасадгўйнинг кўнглини олишга ҳаракат қилманг ва унинг меҳрини қозониб, эътиборига тушиши учун ўзингизни беҳудага уринтирманг.

Ҳасадгўй ҳасад оловида ёниб юргани учун бизнинг унга бўлган яхши ниятимизни аввало ҳис қилмайди, ҳеч қачон қабул ҳам қилмайди ва ҳеч қачон ҳотиржам ҳам бўлмайди.

Ҳасадгўйдан ҳеч қачон яхшилик кутманг. Ундаги ҳасад оловини сўндирадиган  ягона нарса ва унинг ягона орзуси—Аллоҳ таолонинг бизга ато этган неъматларини йўқ бўлишидир.
Аллоҳ барчамизни жамики ёмонликлардан Ўзининг ҳифзу ҳимоясида асрасин!

Лола Илхомиддиновна


Давоми...

У гўшакни қўйдида гуёки бир арзирли ташвиши аригандек енгил тортиб яна деразага боқди.

Кечки салқин, болалар кўчада. Каттаси болалар билан копток ўйнаяпти. Кичиги ҳар доимгидек тупроқ ўйнаш билан овора.


Шу пайт аёлнинг кўзи сал нарироқда ю болага кўзи тушди.

Онасига нимадир деди шекилли тепасида турган она эгилиб уни эркалаб нимадир деди. Болакай мамнун жилмайиб, яна ўйинни томоша қила бошлади.

Аёл ўзини беихтиёр шу аёл билан таққослади. Бу аёл яқинда маҳаллага кўчиб келди. Эри ўлгач қайнонаси ногирон бола билан кўчага ҳайдабди.

Онаизор шу мажрух бўлсада гўдаги ёнида эканлигига шукрона келтирар, эҳтимол. Аёл ўйлай бошлади.

У ўзини ташқаридан қараб нақадар бахтли эканини хис қилди ва шукрона келтирди.

Оилам бут, икки пахлавондек ўғлим, топганини оила фарзандларидан аямайдиган, улар учун елиб югурадиган, қайғурадиган бегим ёнимда. Рўзғор ишларидан бўш пайтимда шуғулланадиган севимли ишим "парда тикиш" бўлса, мен нега бунчалик нолияпман?

Аллоҳим ўзинг кечир...!


Аёл ўз қилиғидан уялди ва оиласи фарзандлари учун мазали кечки таом тайёрлаш мақсадида ошхонага томон юрди.!!!

Лола Илхомиддиновна


НОШУКУРЛИК..

- Хаммаси жонимга тегди! Чарчадим! - деди деразадан кучага боққанча эрига сим қоқди

Аёл - болаларимиз бирам шўхки, бошимни айлантириб юборишди. Вақтлироқ келиб қарашиб юборсангизчи?

Ўзимга қарашга хам вақт тополмайман. Мен ҳам дугоналаримга ўхшаб яшасам, уларга қўшилсам, дўкон айлансам, бозорга борсам. меҳмондорчиликларда юрсам дейман.

Қаерда? Кун бўйи шу икки шумтакангизни орқасидан югурганим югурган. Каттангиз челакдаги сувни ағдарса, кичигингиз кийимини лой қилиб келади.

Уларга қара, рўзғор қил, кир юв, супур сидир, чарчадим. Овқат қилишга ҳам вақтим бўлмади. Асабларим...

Гўшакни у томонидан у кутган жавоб бўлди шекилли, аёл мамнун жилмайди..

- Бўпти кутамиз. Ҳа айтганча, кабобни қиймалисидан олинг. Жахонгир қиймалигини хуш кўриб ейди.


Менга келадиган саволлардан энг куп, узи борми бу дардларга ечим, нималар қилсам аниқ тузаламан дия…?

Эх ..
Қизлар бизда, жудаям кучли ва катта қуролимиз бор шифоланишимизда

Унинг номи “ ДУО” номланади…
Тажрибамда жинлар дуодан жуда емон қурқишганига куп гувоҳи булганман
Еғлаворишади “ буни дуоси ва дуо қиладиганлари кууууп, шунга қийналябман вазифамни қилишдаа” дия дод диб еғлаб гапирган инсон тилидаги жинларни
СубханаАллоҳ

Дуода шукур қилинса бор булган қулиздаги неьматларга, хозирги холатизга, яшаетганизга, инсон булиб яралганизга, шукрингиз борми? Демакки сизни дуоиз кучли ишлайдиган қурғондир..

Дуо хақиқатан кучли сехирга қарши муолажа хисобланади, сехир ишламаслиги учун. Шуни инобатга олиб, дуо олишда ва дуо қилишдан тухтаманг.
Нега буни куп эслатаман, чунки дуо қилишга эринчоқлар куп орамизда…
Аллоҳ таьалога дуо ила мурожат қилмаслик кибирни бир куринмас куриниши хисобоанади аслида…
Дуо биз заиф ва ожиза эканимизнинг Аллоҳга етқазишлишдаги мухим дил исхорларидан биридир
Аллоҳ таьало севади шукур ила қилинган дуони

Хар куни хар дақиқаларизга нима бўлсаям шукурда булинг!

Шукур келтирувчини Аллоҳ зиеда қилади.
Аллоҳ сизни яхши кургани учун, имтихони ила узига яқин қиларкан албатта чексиз шукронада булишлик, бандалик бурчимиз хисобланади.
Шукур ила дуода булишлик тез шифога очилишнинг энг муҳим шартларидан хисобланади…

Умидсизламанг!!!
Бу ерда кучли сехир эмас еки жинлар эмас, кучли ва қурқиш керак булган киши бу сизсиз..
Чунки сизда Аллоҳ таьало ва уни амрига буйсиниш бор.. ва буйинсинишизни кундан кунга кучайтираркансиз
Аллоҳнинг узи сизнинг шифоингизга кафилдир
Сиз эса унга чексиз шукур қилиш ила зикрларизда ва яхшилик қилишдан барибир тухтаманг!
Мукофотлариз хали олдинда
ИншаАллоҳу таьала

Лола Илхомиддиновна


Репост из: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Турмушида ажрим ёқасида турган ёшлар мурожат қилдингиз
Роббим бир оилани муққадас қилгани учун, уни ризоси учун сизга ажрашиш олдидан курсатма екида маслахат

Кечаси тахуджуд ибодатига 3 кун туриб 2 ракат тахаджуд уқинг. Кетидан 2 ракат тавба номозини уқиб Аллохга куп куп истиғфорлар айтинг кечирим суранг.
Фотиха сурасини 70 марта уқинг
Аллохумма Я Фаттох зикрини 100 марта, Аллоҳумма Я Мужиб, 100м
Ла Илаҳа иллаллоҳ 100. Истаган саловат 100. ХасбинаАллоҳу неьмал вакил 100 та уқиб Аллохга ялиниб елвориб ожизларча, мухтожлигизларча Роббингизга, таслим булиб еқилиб сухбатлашиб, Ё Роббил ьаламиним манга узинг туғри йул курсат, никох бу сани муққадас даргохинг сани амринг учун буйинсундим, ризоинг учун турмуш қурдим, турмушимга сани рози буладиган, мани бахтли қиладиган ечим бергин, туғри йулдан олиб боргин, адашганлардан қилмагин, қалбимни узинга ошиқ қил, харакатларимда сани ризоинг бўлсин, Я Аллоҳ Я Аллоҳ Я Аллоҳ Я Аллоҳ я Вадуд сифатинглар рахмоний севги беришингни, Рахминг ила Холимга Рахим қилишингни ялиниб ёлвориб сурайман. Алхамдулиллахи Роббил ьаламин ( саловот билан омин қиласиз)

🌙Аллоҳ сизга узи ечим курсатади . Ажрашасизми еки қоласизми.

Роббим узи туғри йул билан олиб борсин барчамизни.💕

1.8k 0 165 7 86

Репост из: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
Хайирли ва Роббимни баракотли куни булсин барчага.
Кунизни ХасбинаАллоҳу неьмал вакил дия бошлашни унутманг. Хар кунизга Аллоҳни вакил қилиб бошланг, барокотни энергияни сезасиз биизниллаҳ.

Яқинда Роқий устозларга шу қул олиш мавзусида келган саволларга жавобни ва булган сухбатни, эьтиборингизга хавола қилмоқчиман.

📖Яқинда бир синглимиз мурожат қилди

➖қўнғироқ қилиб уйдагилари "чилла ўтириб қўл оласан" деб қўйишмаятган эканлигини айтиб қолдилар.  Яъни, синглимизга биздан томондан беморлик етган ва шу нарсадан қутилиш учун уйидагилар шу ишни қилишга мажбур қилишмоқчи. "Шуни қилсанг тузалиб кетасан" дейишяпти. "Қўл олиш, бўйинга олиш, қон суритиш" ва ҳоказо асли нима?  Бу ишларни қиласан дейиш одатда сеҳргарлардан чиқади. Уларга эса улар ишлаётган шайтонлар айтади. Энг катта ёлғони "сени одамларинг бор, пари бор" жа инсофлиси бўлса "сенда жин бор лекин шу ишларни қилсанг сенга бўйсундириб қўяман" дейди.

Аслида жинлар сизга эмас сиз уларга бўйсунишга мажбур бўладиган амал қилган бўласиз. Шу амалларни қилган сўнг сиз уларга қўпол қилиб айтганда қул бўласиз. Маккор шайтонлар беморни тузоққа илинтириш учун вақтинча тегмай турадилар. Озгина вақт ўтганидан сўнг энг ёмон бошланади. Ўша инсонни ҳаёт жаҳаннамга айланади. Бу амаллардан сўнг шайтон ўша инсоннинг устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олади. Сабаби у ширк туфайли жуда катта куч олган бўлади.

Хуллас, ҳалиги синглимизга менга улаб беринг дедим. Телефонни олган инсонга бу нарса гуноҳ эканлигини ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларни тушунтириб ўтирмадим. Зеро ҳозирги вақтда одамлар бу нарсаларга умуман қарамаяптилар. Гуноҳми, бошқами фарқи йўқ. "Яхши бўлса бўлди" ҳар қандай амални қилиб кўришяпти.

Телефонни олган инсонга "опа шунақа иш бўлаётган экан. Синглимизни шу ишни қилишга мажбур қилаётган экансизлар. Сизларга бу нарса гуноҳ эканлигини тушунтириб ўтирмайман. Бундан фойда йўқ деб ўйлайман. Сизларга бу нарса нима оқибатларга олиб келишини айтиб ўтаман.
1. Синглизни касали кучайиб кетади ва у руҳий касал бўлади. Уни касалхонага ётқизишиларга тўғри келади. Кейин ҳеч қандай руқия ҳам бошқаси ҳам фойда бермайди. Бутун умр руҳий касалга қараб ўтишиларга тўғри келади.
2. Синглингиз оғирлашиб ётиб қолади. Бирданига бу иш бўлмаса ҳам секин секин бу иш амалга ошади. Ва сизлар бутун умр касал қараб ўтишиларга тўғри келади.

Ҳаётда кўраётганимиз 70% вазиятда шу ишни қилаётганларда шу муаммолар бўляпти. Агар шу нарсалар бўлиши хоҳласелар ўзилар биласизлар. Синглингизни ҳаётини барбод қилишга сизларни ҳақингиз йўқ. Ҳаёти бутунлан барбод бўлади. Туппа тузук юрган одам руҳий касал бўлади қўяди" дедим.

Опа "сизни тушундим. Мен уйдагиларга тушунтираман" дедилар. Шу билан суҳбат тугади.

Афсуски, ҳаётда фарзандларини шу ишга мажбурлашлар кўп учраб турибти. Илмсизликча, кимларнидир гапига кириб ўз фарзандини ҳаётини барбод қилишяпти. Кейин минг афсуслар билан бошларини қаерга уришни билмай югурган жойлари қолмаяпти.

📎ИншаАллоҳ бу каби саволларга жавобиз ва туғри хулосангизни олдиз

Роббим барчамизни узини Хидоят йулидан олиб борсин🤲

❤️Лола_Илхомидденовна


Давоми…


Бемор кейинчалик ўз асабларини назорат қила оладиган бўлгандан сўнг ва жиннинг ўз ақлига таъсир қилишига йўл қўймайдиган даражага етганидан кейин муолажанинг баъзи вазифаларини камайтиришга рухсат берилади. Лекин бемор тузалиб кетгандан сўнг ҳам ҳимоя учун айтиладиган тонги ва тунги зикр ва дуоларни доимо қўрғон учун ўқиб юриши керак, чунки жинлар жуда қасоскор ва ўч олувчан бўлишади. Ва иложи борича қаттиқ асабийлашишдан ҳам сақланинг. Чунки сизнинг асабийлашишингиз ҳисобига улар куч олади. Қайтадан бошингизда, юрагингизда тугунлар пайдо қилишади, танангизда катталашади. Сиз қаттиқ асабийлашиш ва тушкунликка тушишда давом этаркансиз, бунинг натижасида сизнинг энергия майдонингиз (аурангиз) заифлашади. Оқибатда сеҳрга ходим жинлар танангизга осонликча кириб олиши мумкин ва қайтадан сеҳрни янгилаши мумкин. Агар уй ҳимоясида ва кундалик вазифаларни (зикрларни) қилишда заифлашсангиз, сеҳрга ходим жинлар кечалари келиб, сизга ҳужум қилиши, бўғиши ва сизга сеҳр едириб кетиши мумкин. Ҳимояга эътиборсизлигингиз сабабли, эрталаб ҳамма аломатлар қайтадан келгандек бўлиб уйғонасиз. Инсон ҳафталаб, ойлаб даволаниш дастурига амал қилган ва сеҳр кетган бўлса-ю, бир кун кундалик вазифаларни бажармагани учун ёки Бақара сурасини эшитишга қўймагани учун ҳаммаси яна бошидан қайталаниши жуда ачинарли ҳолдир. Эслатиб ўтамиз, инсонда қанча узоқ вақт сеҳр турса, унинг кетиши ҳам шунчалик қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун муолажа дастурига қаттиқ риоя қилиш керак. Булардан ташқари, агар уйда сеҳр бўлса, жинлар яна қайтадан куч олиши мумкин. Шунинг учун албатта уйларни ҳам тозалаш керак. Валлоҳу аълам.

Показано 20 последних публикаций.